Юқори босимли ѐнилғи насоси.
Юқори босимли ѐнилғи насоси ѐнилғи узатиш аппаратларининг асосий ва энг
мураккаб элементидир. Унинг ѐрдамида ѐниш камерасига ѐнилғи киритишнинг талаб
этилувчи қонунияти белгиланади, шунигндек ѐнилғини дозалаш ва ана шу дозани
дизелнинг иш режимига мослаб ўзгартириш, ўлчанган дозани зарур босимгача сиқиш
ҳамда уни форсункага узатиш амалга оширилади.
Юқори босимли ѐнилғи насослари кўп бўлинмали ва бир бўлинмали тақсимлаш
насосларига бўлинади. Кўп бўлинмали насослар, одатда, ѐнилғи дозалашни узиб қўйиш
76
усулида тақсимлаш насослари эса ҳам узиб қўйиш, ҳам киритишда дроселлаш усулларида
амалга оширилади.
Дозалашни узиб қўйиш билан амалга ошириладиган насос бўлинмасининг иш цикли
17.3 расмда келтирилган.
17.3-расм. Насос бўлинмасининг иш цикли.
Расмдаги
а
кўринишда плунжер 1 нинг юқорига харакатланишининг бошланғич
босқичи тасвирланган бўлиб, бунда ѐнилғи кичрайиб борувчи ҳажм 3 дан паст босим
бўшлиғига ўтади;
б
кўриниш тўлдириш туйнуги 4 нинг плунжер чети билан тўлиқ
беркилишига мос келади ва ѐнилғи узатилишининг геометрик бошланиши (УГБ) деб
аталади;
в
кўриниш плунжер қирраси 13 нинг узиб қўйиш туйнуги 5 ни оча бошлашига
мос келади ва узатилишнинг геометрик охири (УГО) деб аталади. Бунда плунжернинг
УГБ дан УГО гача силжиши тўлдириш туйнугининг ҳам, узиб қўйиш туйнугини хам
беркилишига мос бўлиб, плунжернинг актив йўли деб юритилади. Бу йўл давомида
плунжер ҳайдаш клапани 6 орқали форсункага ѐнилғи узатади;
г
кўринишда ҳайдаш
насоси ҳосил қилган ортиқча босим таъсирида ҳажм 3 ни ѐнилғи билан тўлдириш
тасвирланган.
Актив йўл давомида плунжер сиқиб чиқарадиган ѐнилғи ҳажми геометрик узатиш
дейилади. Уни ушбу формула ѐрдамида ҳисоблаб топиш мумкин:
V
г
=f
юз
S
a
бу ерда f
юз
- плунжер кўндаланг кесимининг юзи; S
a
-плунжернинг актив йўли.
Цилиндрга киритиладиган ѐнилғининг ҳақиқий миқдори қуйидагича аниқланади.
V
ғ
=V
г
с
.
бу ерда
c
-системанинг узатиш коэффициенти бўлиб, 0,75...0,90 оралиғида ўзгаради
(номинал узатиш учун).
Ҳайдаш клапани.
Ҳайдаш клапани ѐнилғи узатилиш даврида плунжер тепасидаги ҳажмни хайдаш
найи билан бирлаштиради ва ѐнилғи узиб қўйилгандан сўнг уларни ажратади, қўшимча
пуркашлар юз беришининг олдини олиб, штуғер-най-форсунка системасидаги қолдиқ
босими пасайтиради. Ҳайдаш клапанларининг айрим конструкғиялари 17.4-расмда
кўрсатилган.
77
17.4-расм. Ҳайдаш клапанлари.
Клапан пружина билан юкланган, у 1,5...2 МПа га тенг очилиш босимини
таъминлайди. Клапаннинг беркитувчи юзасидан пастроқда преғизион ѐн сиртли
цилиндрсимон юксизлантириш белбоғи 2 бор, у ѐқилғи узатилиши охирида ҳайдаш
найидаги қолдиқ босимни пасайтиришга мўлжалланган. Клапан пружина таъсиридан ўз
уясига ўтиргунга қадар, юқориги бўшлиқдаги ҳажмни V
ю
=f
кл
h
к
чалик катталаштиради. Бу
ҳажм юксизлантириш ҳажми деб юритилади.
Форсункалар
Форсунка қабул этилган аралашма ҳосил қилиш усулига мувофиқ ѐнилғини
пуркайди ва уни ѐниш камерасининг турли жойларига етказиб беради. Замонавий
дизелларда гидравлик боiқариладиган ѐпиқ форсункалар қўлланилади. Ҳозирги вақтда
электромагнит ѐрдамида бошқарилувчи мослашувчанроқ форсункалар яратиш устида иш
олиб борилмоқда.
Форсунканинг энг муҳим қисми тўзиткичдир. Тўзиткичнинг конструкғияси
аралашма хосил қилиш усули ва ѐниш камерасини шаклига кўп жиҳатдан боғлиқдир.
Камералари ажратилмаган дизелларда 0,12...0,6 мм диаметрли 1 дан 12 гача сопло
тешиклари бўлган штифтсиз тўзиткичлар қўлланилади. Камералари ажратилган ИЁД
ларда, одатда штифтининг диаметри 1...3 мм ва конуснинг бурчаги 4...15
0
бўлган штифтли
тўзиткичлар қўлланилади. 17.5 расмда форсунка тўзиткичлари ва уларнинг
характеристикалари келтирилган.
78
17.5-расм. Форсунка тўзиткичлари ва уларнинг ҳарактеристикалари.
а - штифтсиз; б - штифтли
Ёнилғи узатишнинг тезлик характеристикаси
Ёнилғи насоси валининг айланиш частотаси ортганда плунжернинг харакат тезлиги
хамда ѐнилғи узатишнинг ҳажмий тезлиги мутаносиб тарзда ўзгаради. Ёнилғининг
сиқилувчанлиги натижасида, форсунка орқали абсолют, пуркаш тезлиги ортишига
қарамасдан, градусда ўлчанувчи хажм бўйича ѐнилғи узатиш даражаси пасаяди (17.6-
расм).
17.6-расм. Ёнилғи узатиш ҳарактеристикасининг ўзгариши.
Ёнилғи узатиш жараѐни кечикиш томон бироз силжийди ва кулачокнинг бурилиш
бурчаги бўйича узаяди. Насос рейкасининг ўзгармас вазиятида циклик ѐнилғи миқдори
ортади, бунга дросселланиш таъсири ортиши сабаб бўлади. Бунда пуркаладиган ѐнилғи
миқдори қанча кам бўлса, ушбу таъсир шунча кучли бўлади (17.7-расмда пунктир чизиқ
билан кўрсатилган).
17.7-расмда кўрсатилган циклик ѐнилғи узатишининг тезлик режими бўйича кечиш
қонунияти ишлатиш шароитларида дизел кўрсаткичларининг мақбул тарзда ўзгаришини
таъминлай олмайди. Тезлик режими ошганда буровчи моментни катталаштириш мақбул
ҳисобланади. Бундай қонуниятга эришиш учун айланиш частотаси камая борган сари
циклик ѐнилғи узатишнинг ортишини таъминлаш зарур (Тўғри тузатиш киритиш деб
аталади).
79
17.7-расм. Ёнилғи узатишнинг тезлик характеристикалари:
а-коррекғиясиз; б-тўғри коррекғияли; в-тескари коррекғияли
Циклик ѐнилғи узатишга тўғри тузатишлар киритилишига эришиш учун
корректорлар деб аталувчи махсус тузилмалар қўлланилади. Улар ѐнилғи аппаратига ѐки
айланиш частотасини ростлагичга ўрнатилади (17.7-расмдаги туташ чизиқлар).
Газ-дизелининг ѐнилғи аппаратлари
Газ-дизелининг таъминлаш системасида дизель ѐнилғи аппарати (ѐнилғини энг кам
миқдорда узатадиган холатга ростлаб) сақлаб қолиниб, қўшимча газ билан
таъминлайдиган ѐнилғи аппаратлари ўрнатилади. Буларга газ баллони, магистрал вентил,
буғлаткич, газ тозалагич, редуктор, газ аралаштиргич, монометр киради.
Айланиш частотасини ростлагичлар.
Дизелларда қўлланувчи айланиш частотасини ростлагичлар ѐнилғи насосининг
рейкасига таъсир қилиб, циклик ѐнилғи миқдорини ўзгартиради, шунда тезлик режими
ҳам ўзгаради. Ростлагичлар бир, икки ва кўп режимли бўлиши мумкин.
Бир режимли ростлагич фақат дизелни маълум бир айланишлар частотасини ростлаб
туриш учун мўлжалланади. Икки режимли ростлагичлар дизелнинг салт ишлаш режими ва
максимал айланишлар частотасини ростлаб туради. Айланиш частотасининг барча
режимларини ростлагич исталган тезлик режимида дизелнинг барқарор ишлашини
таъминлайди. Механик барча режимларни ростлагич схемаси 17.8-расмда келтирилган.
Ростлагич диск 1, сезгир элементи юклар 2, юклар ричаги 3, оралиқ ричаг 4, пружина
5, оралиқ ричаг 6, турткич 7, узатиш корректорининг корпуси 8, асосий ричаг 9, пружина
таранглигини ўзгартирувчи болт 11, узатиш корректорининг пружинаси 12 лардан ташкил
топган.
Ҳайдовчи акселратор дастаси 13 ѐрдамида пружина 5 нинг таранглигини
ўзгартиради, бу билан керакли иш режимини белгилайди. Агар пружина 5 нинг кучи
юклар 2 нинг марказидан қочма кучидан ошиб кетса, оралиқ ричаг 4 нуқта А атрофида
соат милининг ҳаракат йўналишида бурилиб рейка 10 ни циклик ѐнилғи миқдори
кўпаядиган томонга силжитади. Натижада буровчи момент ва ИЁД нинг айланиш тезлиги
ортади. Шунда юклар 2 пружина 5 нинг кучи билан марказдан қочма куч ўртасидаги
тенгликни тиклаб, рейка 10 нинг вазиятини тегишлича ўзгартиради.
Ростлагич иш сифатининг асосий кўрсаткичлари нотекислик ва носезгирлик
даражаларидир.
80
17.8-расм. Марказдан қочма барча режимли механик ростлагич.
Нотекислик даражаси:
%
ур
min
max
100
бу ерда:
ўр
=(
max
+
min
)/2;
max
ва
min
- ростлаш тармоғи бўйича энг катта ва энг кичик
бурчак тезликлар.
Носезгирлик даражаси:
%
ур
100
бу ерда:
- бурчак тезлик оралиғи бўлиб, ушбу оралиқда ростлаш системасидаги
ишқаланиш туфайли ѐнилғи насосининг рейкаси қўзғолмас ҳолатда қолади.
Адабиѐтлар
1. 239...268 бетлар, 326...332 бетлар.
2. 277...310 бетлар
3. 230...271 бетлар
5. 238...260 бетлар
81
18-мавзу
Do'stlaringiz bilan baham: |