TURDIYEV OTABEK 410-a Ўткир ичак тутилиши - Ичак тутилиши (илеус, ileus) — турли хил сабабларга кўра (механик тўсиқ ёки ичак ҳаркат фаолиятининг ўзгариши) ичакдан унинг сақланмасининг тўхтаб қолиши ёки бузилиши билан ифодаланади
Патогенез - 1. Ичак деворида циркулятор бузилишлар;
- 2. Ичак мотор функцияси бузилишлари;
- 3. Ичак секретор-резорбтив фаолиятидаги ўзга-ришлар: фильтрация жараёнларининг бузилиши – реабсорбция;
- 4. Эндоген интоксикация ва метаболизмнинг барча бўғинларда бузилиши.
- Умуман, ичак пасажи бузилишидаги организмдаги патологик ўзгаришлар механизми кенг қиррали бўлиб функционал ичак етишмовчилиги деб аталади.
ДИАГНОСТИКА ТАДБИРЛАРИ (ЗАРУРИЙ ВА ҚЎШИМЧА) - Қорин бўшлиғи аъзоларининг ультратовуш текшируви (УТТ);
- Қорин бўшлиғи аъзоларининг компьютер томографияси (МСКТ);
- Контраст энтерография;
- Лапароскопия (ичак тутилишининг дастлабки даврида, ҳали ичак қовузлоқлари унчалик шишмаган холида, етарли тажрибага эга хирург иштирокида);
- Қорин бўшлиғи суюқлигини микрофлорага ва антибиотиклар сезувчанлигини аниқлаш мақсадида текшириш;
- Бошқа мутахассислар маслаҳати (терапевт, гинеколог, уролог, эндокринолог ва б.).
- Ичак тутилишининг рентгенологик эрта белгиларидан, бу газ билан тўлиб чўзилиб кетган ингичка ичак қовузлоқларидаги кўндаланг йўналган чизиқлар (Керкринг шишган бурмаларига тўғри келади) ёки «балиқ скелети» симптомидир
Рентгенологик белгилари - Бир мунча вақт ўтиб, касаллик бошланганидан 4–6 соат ўтгач (странгуляцияда эса 1–2 соатдан сўнг) энг ишончли классик рентгенологик ичак тутилиши белгиси —Клойбер косачаси намоён бўлади. Бу вақтда Кейси симптоми энди аниқланмайди.
Рентгенологик белгилари Рентгенологик белгилари - Рентгенконтраст моддалар ёки барий охаги билан
Ирригоскопия - Йўғон ичак тутилиши-га гумон қилинганида шошилинч ирригоско-пия бажарилади. У тўсиқ даражаси ҳамда тўлақонлигини аниқ-лаш имконини беради.
МСКТ - Йўғон ичак тутилишида эрта даврда контрастли кучайтириш ёрдамида компьютер томографиясини ўтказиш зарур (перорал ёки вена ичига);
- Бу усул нафақат ичак тутилишининг сатҳи ва характерини, балки касалликнинг ичакдан ташқари кўринишларини аниқлашга ёрдам беради;
- МСКТ, айниқса, ўсма касаллиги туфайли келиб чиққан ичак тутилишида долзарбдир; контраст ёрдамида кучайтирилувчи МСКТ ичак магистрал томирлари шикастланиш даражаси, ичак деворлари ишемияси кўлами, операциянинг мақсадга мувофиқ ёки йўқлиги ва ҳажмини баҳолаган холда мезентериал қон айланиши бузилишини эрта диагностика қилиш имконини беради.
МРТ - Эффективлиги ва сезувчан-лиги юқори (86–100 %) ҳамда хослик даражаси (90–100 %) бўлган диагностик усул бу магнит-резонанс томография ҳисобланиб, у кўпроқ ичак деворидаги ўсма, яллиғланиш, ишемия ёки некроз табиатли ўзгаришларни ажрата ола билишда кенг имкониятларга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |