3-масала юзасидан бошланғич синф ўқитувчилари фикр билдирдилар.
Шунингдек, улар ўқиш, она тили дарсларини ўқитишда дуч келаѐтган
муаммолари ҳақида гапириб, кафедра профессор-ўқитувчиларига қатор
саволлар билан мурожаат қилдилар. Жумладан, улар томонидан қуйидаги
саволлар ўртага ташланди:
– sentabr, oktabr сўзларининг ѐзилишида турли фикрлар мавжуд,
қайси бирига таяниш тўғри?
– 3-синф Ўқиш китобида хазончинак сўзининг маъноси охирида
қолган, тўкилган меваларни териш деб кўрсатилган. Бу тўғрими?
– 1-синф Ўқиш китобида бир матндан парча ташланади-ю, қолган
қисми 4-синф дарслигида давоми берилади, бу нотўғри эмасми?
– Дарсликдаги матнда бола ишлаб топган пулига дадасига сигарета
олиб бергани ҳақида айтилади. Бундай матнларнинг берилиши ўзбек
менталитетимизга зид эмасми?
– Она тили дарслигида иккинчи даражали бўлакларнинг ҳаммаси бир
хил тўлқинча белгиси билан берилиши юқори синф ўқитувчиларининг
норозилигига учраяпти. Шунинг учун бошланғич синф ўқувчиларига
ҳар бирининг турлича схемасини ўргатаверишимиз мақсадга
мувофиқми?
Саволларга доцентлар Б.С.Жамилова, Ф.С.Сафаров, Ш.М.Истамова,
И.Ф.шариповалар атрофлича жавоб беришга ҳаракат қилдилар. Жумладан,
Б. С. Жамилова шундай деди: “Бадиий сўзни ўқитувчи-ўқувчи ўқисин.
Матн мазмунини тайѐр мазмунини етказманг. Дарсликда асарнинг энг
эътиборга лойиқ жойи, асар “қаймоғ”и берилмаслиги мумкин. Сиз шундай
жойини топиб болага етказингки, болада шу асарга нисбатан қизиқиш
уйғонсин ва албатта бу асарни тўлиғича ўқишга интилсин. Адабиѐт– бу
фақат таълим-тарбия берувчигина эмас, унда ҳаѐт акс этади. Ўқувчиларга
ҳам энди асар ғояси менталитетимизга тўғри келади, ѐки тўғри келмайди
деб эмас, реалистик ҳаѐтнинг образли ифодаси сифатида етказишга
ҳаракат қилишимиз зарур. Болага асардан парчаларни ѐдлашни топширинг,
тушунмаса ҳам, хотира заҳирасида қолган маълумотларни ѐши катта
бўлгани сари ўзи тушуниб бораверади. Болани китобга ошно қилиш
керак”.
Она тили дарслиги асосидаги саволларга Ш. Истамова, Д. Аҳмедова, С.
Акрамовалар ўз маслаҳатларини беришди. Жумладан, иккинчи даражали
бўлаклар борасида барчасини тўлқинча шаклида эмас, ҳар бирини алоҳида:
тўлдирувчи, аниқловчи, ҳол белгиларига хос схемаларни бериш мақсадга
мувофиқлигини таъкидлашди.
Юқорида айтилган фикрлардан келиб чиқиб, Ш. М. Истамова фикр-
мулоҳазаларнинг ҳар бири алоҳида мақола қилишга арзийдиган масала