I. ЎҚув материаллар 1 фандан лекциялар курси


Америка қитъасида интеграция жараёнлари ривожланишининг хусусиятлари



Download 1,34 Mb.
bet76/90
Sana21.02.2022
Hajmi1,34 Mb.
#75167
TuriЛекция
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   90
Bog'liq
1.1 Фандан лекциялар курси

10.5. Америка қитъасида интеграция жараёнлари ривожланишининг хусусиятлари

Жаҳон хўжалигида интеграцияон марказлардан бири Шимолий Америка ҳудуди ҳисобланади. Шимолий Америка Эркин савдо ассоциацияси — НАФТА ташкил этилиши ва унинг фаолият кўрсатиши ривожланаётган интеграция жараёнларидан биридир.


АҚШнинг Канада билан мавжуд иқтисодий интеграцияси ва уларнинг Ғарбий Европадаги шериклар билан ҳамкорлиги АҚШни қониқтирмай қўйди. Натижада Шимолий Америкадаги интеграция жараёнлари давлатлар ташқарисига чиқди. Шимолий Америка эркин савдо зонаси тўғрисидаги шартнома имзоланди ва у 1994 йил 1 январдан бошлаб кучга кирди. НАФТАга АҚШ ва Канададан ташкари Мексика ҳам киради. Блокнинг худуди 370 млн. ахолини ўз ичига олувчи кенг худудни ташкил этади ва у қудратли иқтисодий салоҳиятга эга. Ушбу мамлакатлар томонидан йиллик товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш 7 триллион долларни ташкил этади. Жаҳон савдоси бутун ҳажмининг қарийб йигирма фоизи улар улушига тўғри келади.
Эркин савдо тўғрисидаги Шимолий Америка келишуви (НАФТА) 1994 йил декабрдаги АҚШ, Канада ва Мексика ўртасида тарифлар ва савдо шароитларини ўзаро тартибга солиш тўғрисидаги давлатлараро пакт асосида яратилган эркин савдо зонаси тўғрисидаги ҳужжатни ўзида ифодалайди. У, хусусан, Шимоли-Ғарбий ярим шарда 2005 йилга келиб эркин савдо зонаси яратиш ҳисобига АҚШда америкаликлар учун қўшимча 3 млн янги иш ўринларини яратишни назарда тутар эди. Ҳақиқатда эса, ҳаммаси аксинча рўй берди. Мексикалик арзон ишчи кучи, айниқса, паст малакали ва нисбатан арзон меҳнат талаб қилувчи соҳаларда америкаликларни четлаштира бошлади.
Шунга боғлиқ равишда 2017 йил январида Трамп ўзининг инаугурация маросимидаги нутқида "Агар шериклар америкалик ишчиларнинг аҳволини адолатли қайта кўриб чиқишдан бош тортсалар», у «NAFTAдан чиқиш истаги тўғрисида хабар бериши»ни билдирди. АҚШ ва Мексика ўртасида деворнинг қурилиши билан мустаҳкамланган бундай қатъий баёнот АҚШ маъмурияти томонидан минтақавий интеграцияга бутунлай янги ёндашувлардан далолат бериб, улар НАФТА туфайли АҚШнинг энг йирик савдо шерикларидан бирига айланган қўшни давлатлар билан мавжуд халқаро келишувларга нисбатан миллий манфаатларнинг устунлиги ва прагматизмга асосланади.

Шартноманинг асосий қоидалари қуйидагиларни ўз ичига олади:



  • АҚШ, Канада, Мексика ўзаро савдо қиладиган товарларга божхона пошлиналарини бекор қилиш;

  • Шимолий Америка бозорини ўз товарларини Мексика орқали АҚШга қайта экспорт қилиш йўли билан Америка пошлиналаридан халос бўлишга уринувчи Осиё-Европа компанияларининг экспансиясидан ҳимоя қилиш;

  • Мексикада банк ва суғурта ишида Америка ва Канада
    компанияларининг рақобатига ва капитал қўйишига тақиқни
    қилиш;

  • атроф-муҳитни қўриқлаш билан боғлиқ муаммоларни хал
    қилиш учун уч томонлама гурухлар ташкил этиш.

Савдо блоки истеъмолчилари тузилган битимдан энг кўп фойда олдилар, чунки рақобатиинг кучайиши ва тарифларнинг пасайиши натижасида кенг доирадаги товарларнинг нархлари пасайди. Америка саноатчилари қулай мавқени эгалладилар, чунки арзон иш кучи оқими ўсди. Америка иқтисодиётининг электрони­ка, компьютер таъминоти, қурилиш материаллари, автомобил эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариши сингари сектор-ларида даромадларнинг кафолатли ўсиши кутилмокда. Айни вақтда қанд-шакар, цитрус мевалар, қишки сабзавотлар етиштирувчи Америка фермерлари зарар кўрмоқдалар. Мексикага келганда эса, у НАФТА ёрдамида ўзининг иқтисодий ривожланиши суръатларини ялпи ички махсулот ўсишининг тахминан 1,6-2,6 фоизи микдорида жадаллаштиришни режалаштирмокда. Натижада Мексика ўз иқтисодиётини ислоҳ қилиш даврини ва ривожланган мамлакатлар клубига яқинлашишни ярим асрдан 10-15 йилгача қисқартиришга муваффақ бўлади.
Канада НАФТАдан энг кам фойда кўриши мумкин. Унинг иқтисодиёти АҚШ билан мустаҳкам алоқада, бироқ Мексика би­лан унча сезиларли алоқага эга эмас. Бироқ НАФТА ривожланиши давомида Канада интеграция жараёнларига тобора кўпроқ тортилади ва кенгаяётган бозордан дивидендлар олади. НАФТА фаолият кўрсатишининг дастлабки икки йилида экспорт хажмларини кўпайтириш хисобига қўшимча ишчи ўринлари барпо этилишига нисбатан ишончини оқламади. Ундан ташқари АҚШнинг Мексика билан савдосининг ижобий савдо сальдоси 1995 йилда ўз ўрнини тақчилликка бўшатиб бериб қўйди.
115.2.-жадвал
НАФТАга аъзо мамлакатларнинг иқтисодий рривожланиш кўрсаткичлари, 2018 йил

Кўрсаткичлар

АҚШ

Канада

Мексика

НАФТА

Аҳоли (млн.киши)

326.7

36.7

129.2

492.6

Майдони (минг км.кв.)

9364

9971

1958

21293

ЯИМ (млрд.долл.)

19391

1653

1150

22194

ЯИМ ўсиш кўрсаткичи (%.)

2.27

3.05

2.04

2.4

Инфляция даражаси (%)

1.26

1.43

2.82

1.8

Жаҳон экспортидаги улуши (%дa)

12,8

4,4

2,5

19,7

Манба: ereport.ru

Интеграция жараёнлари Жанубий Америкада ҳам фаоллашмоқда. Ўз вақтида (60-йиллар бошида) Марказий Америка умумий бозори ташкил этилган эди. Бироқ, сиёсий ва иқтисодий танглик Марказий Америка умумий бозори доирасида интеграция режаларини амалга ошириш имконини бермайди. 90-йиллар ўртасига келиб интеграция жараёнлари 1991 йилда Аргентина, Бразилия, Уругвай, Парагвай ўртасида МЕРКОСУР савдо пакти тузилиши воситасида фаоллашди. Жанубий конус мамлакатларининг умумий бозори -МЕРКОСУР ўзи мавжуд бўлган ерларда жаҳоннинг энг дина­мик интеграция гуруҳларидан бирига айланди. 1998 йилдаёқ бирлашманинг тўрт қатнашчиси ўртасидаги савдо хажмининг деярли 95 фоизига пошлина солинмади.


Агар, 90-йиллар ўртасида Лотин Америкаси мамлакатлари НАФТА блокига интилмокдалар деб ҳисобланган бўлса, хозир вазият ўзгарди. МЕРКОСУРга эркин савдо тўғрисидаги битим асосида Чили ва Боливия қўшилди (ассоциацияланган аъзолар сифатида). МЕРКОСУР билан Анд гурухи ўртасидаги ҳамкорлик тўғисидаги музокаралар олға силжимокда. Унга Боливиядан ташкари Венесуэла, Колумбия, Перу, Эквадор киради. МЕРКОСУР якин истиқболда Панама каналидан Ма­геллан бўғозигача бўлган ерни қамраб олувчи Жанубий Амери­ка эркин савдо зонаси - САФТАни ташкил этиш режасига эга.
МЕРКОСУРнинг барпо этилиши ўзаро савдонинг кескин кўпайишига, бошқа минтақавий савдо гуруҳлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг кенгайишига олиб келди. Ўзаро инве­стиция фаоллиги сезиларли равишда ўсди, чет элдан келувчи инвестициялар ўсмокда. МЕРКОСУРнинг муваффақиятли фаолияти минтақада сиёсий барқарорликка сезиларли таъсир кўрсатмоқда Ғарбий Европа интеграциясидан фарқ қилган холда, ушбу Жанубий Америка бирлашмаси ўз даражасига кўра турлича бўлган давлатлар ягона ташкилотда мавжуд бўлишидангина эмас, балки муваффақиятли ҳамкорлик қилишидан ҳам далолат беради. Бунинг учун бундай бирлашмаларнинг барча бўғинларини пухта тайёрлаш, улар фаолиятига юқори малака билан рахбарлик қилиш, ушбу жараёнда ҳар бир мамлакат учун унинг ўз ўрнини топиш учун, қарама-қаршиликларни юмшатиш, муросага бориш истаги талаб этилади.

Download 1,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish