I. ЎҚув материаллар 1 фандан лекциялар курси


-расм. Маҳаллий компонентларнинг товар таркибида бўлишлигига талаблар



Download 1,34 Mb.
bet32/90
Sana21.02.2022
Hajmi1,34 Mb.
#75167
TuriЛекция
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   90
Bog'liq
1.1 Фандан лекциялар курси

3.5.1.-расм. Маҳаллий компонентларнинг товар таркибида бўлишлигига талаблар
Д авлат харидлари доирасида сиёсат (state procurements) - бу яширин протекционизм усули бўлиб, унга кўра давлат органлари ва корхоналардан фақат миллий ишлаб чиқарувчилар товарларини (бу товарлар импорт товарлардан қиммат бўлса ҳам) сотиб олиш талаб қилинади.
Маҳаллий компонентларнинг товар таркибида бўлишлигига талаблар (local content requirement) – бу давлат сиёсатининг яширин усули бўлиб, унга кўра ички бозорда сотиладиган пировард товарда миллий ишлаб чиқарувчиларнинг улуши қонуний равишда белгилаб қўйилади.
Савдо сиёсатининг яширин усулларининг кўпчилигини миқдоран баҳолаш жуда қийин, бу эса уни оқибатларини иқтисодий талқин қилиш ҳам қийинлашади. Қуйида маҳаллий компонентларнинг товар таркибида бўлишлигига талаблар мисолида яширин усулларнинг иқтисодий эффектини кўриб чиқамиз (3.5.3-расм).
Фараз қилайлик, мамлакатда товар таклифи Sd, товарга талаб эса Dd ни ташкил қилади. Эркин савдо шароитида Р1 нархда хориждан товар таклифи S1 ни ташкил қилади. Ушбу мамлакатда ишлаб чиқариш таннархи хорижга нисбатан юқори бўлганлиги сабабли маҳаллий товарлар таклиф қилинадиган нарх ҳам юқоридир. Агар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва хориждан таклиф қилинаётган товарлар миқдорини ҳар бир нарх учун қўшиб чиқсак, ушбу мамлакат бозорида ана шу товарнинг жами таклиф тўғри чизиғига - S2 эга бўламиз. Ички талаб жами талаб билан А нуқтада мувозанатга келади. Бу мувозанат нуқтада Р1 нархда Q6 та товар сотилади, бу товарларнинг Q1 таси ички ишлаб чиқарувчилар, Q5 таси хорижликлар томонидан сотилади (1-а-расм).
Ҳукумат маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилишга қарор қилади ва маҳаллий компонентларнинг товар таркибида бўлишлигини талабларни жорий қилади. Чекловларга рўпара келмаслик учун хорижий компаниялар ўз ишлаб чиқаришини ушбу мамлакат ҳудудига кўчириб ўтказади, бу эса уларнинг харажатларини ошишига олиб келади. Харажатлар ошиши натижасида товар қимматлашади хориждан таклиф чизиғи S1 дан S3 га кўчиб ўтади. Бунинг натижасида жами таклиф чизиғи ҳам S2 дан S4 га кўчиб ўтади ва В нуқтада мувозанатга келади. Натижада товар нархи Р2 гача ошади ва сотиш ҳажми Q4 гача камаяди. Сотилган товарларни Q2 таси маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, Q3 таси эса мамлакатга кўчиб ўтган хорижликлар томонидан ишлаб чиқарилади.
Хорижийга нисбатан қимматроқ маҳаллий компонентларни сотиб олиш талабига мувофиқ ишлаб чиқариш харажатлари ошиб кетди ва нарх P1 эса дан P2 га кўтарилди, истеъмолчиларнинг зарари эса a+b+c+d+e га тенг бўлди. Бу ерда а сегмент чегаравий эффект (маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга қайта тақсимланадиган сумма), b сегмент — ҳимоялаш эффекти (маҳаллий ишлаб чиқаришнинг хорижий ишлаб чиқаришга нисбатан носамаравийроқлиги сабабли йўқотишлар) d сегмент — истеъмол эффекти (нарх ошиши натижасида истеъмол миқдоридаги йўқотишлар). Икки сегментнинг йиғиндиси с+е даромад эффекти (хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг нарх кўтарилиши натижасида олган қўшимча даромадии)ни ифодалайди, бу ерда с сегмент ушбу мамлакатда жойлашган хорижий ишлаб чиқарувчилага тегади, е сегмент эса ишлаб чиқариш харажатларининг ортишини ифодалайди. Мамлакатнинг жами иқтисодий зарари b+e+d ни ташкил қилади.



Download 1,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish