топиши ва ривожланиши
Трансмиллий корпорацияларнинг (ТМК) вужудга келиш сабаблари турлича. Уларнинг аксарият қисми объектив характерга эга бўлиб, баъзилари бозор механизмларининг мукаммал эмаслиги билан боғлиқ.
Асосий омиллар орасида қуйидагиларни ажратиш мумкин:
- ишлаб чиқариш ва капитални халқаролаштириш (интернационализация);
- капитал ва ишлаб чиқариш фаолиятини умумжаҳон миқёсида концентрациялашга етакловчи кучли рақобат;
- капитал, товарлар, хизматлар, одамларнинг ҳаракатланиши учун давлат чегаралари аҳамиятининг пасайтирилиши;
- халқаро савдо йўлидаги тўсиқлар, валюта назоратини ҳисобга олган ҳолда;
- транспорт харажатлари;
- солиқ қонунчилигидаги фарқлар.
ТМК ривожланиш тарихини замонавий кўринишда бир нечта босқичга бўлиш мумкин. Дунё тузилмаси ҳолатининг XIX аср ўрталаридан бошлаб хозирги вақтгача бўлган кенг миқёсдаги ўзгаришларига (мустамлакага айлантириш, мустамлакадан чиқариш, жаҳон урушлари, совуқ уруш, ИТР, ИТТ ва жамиятни технологизациялаштирилиши, ресурслар учун рақобат кураши, ривожланаётган ва постсоциалистик мамлакатлар иқтисодиёти модернизацияси, глобаллаштириш, пост-саноатлаштириш, яқин коинотни ўзлаштириш ва ҳ.к.) бўлган реакцияси ТМК бир нечта авлодининг умумлаштирувчи мезони ҳисобланади.
Замонавий турдаги йирик халқаро корпорациялар шаклланишининг биринчи босқичини, биз шартли равишда, XIX асрнинг ўрталари – 1914-1918 йиллардаги Биринчи жаҳон урушининг бошланиш даврига таққослаймиз. Бу, йирик саноат ва молиявий монополиялар, қудратли кланларни яратиш, мустамлакаларни бўлиб олиш учун буюк давлатларнинг кураши, шунингдек, қазиб олиш, кимё саноати, машинасозликдаги ютуқлар билан боғлиқ бўлган илмий-техник тараққиётнинг янги поғонаси яратилиши, энг асосийси эса, электр қуввати, телеграф ва телефоннинг жорий этилиш вақти. Шу даврда электротехник жиҳозлар, ички ёнув двигателлари, синтетик материаллар, сунъий ўғитларни ишлаб чиқариш бошланган. Йирик компаниялар, конвейернинг жорий этилиши, ўзаро алмашувчан деталлар, бошқарув янги услубларининг қўлланилиши туфайли, истеъмол молларини ялпи ишлаб чиқаришни ривожлантира бошлайдилар. Шунингдек, улар ўзларининг Осиё ва Африка ҳамда Лотин Америкасидаги мустамлакалари ҳудудида минерал хом ашё конларини кашф этиш ва қазиб олиш бўйича жадал фаолиятни кенгайтирадилар. Ишлаб чиқаришни кооперациялаштириш, асосан, вертикал принцип бўйича қурилар эди, яъни хом ашёни қазиб олишдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача. Ушбу компаниялар шакли бўйича тармоқда деярли монополия ҳолатини эгаллаб турувчи йирик корпорациялар ва уларнинг бирлашмалари (трестлар, синдикатлар, картеллар)ни ифодалар эди. Бу борада, америкалик иқтисодчи Б.Селигмен қуйидагича фикр билдирган: “XIX асрнинг охирги чорагида, Америка бизнесида уч киши ҳукмронлик қилган ва уларнинг ҳар бири ўз фаолият соҳасига эга бўлган. Пўлат – Карнегига, нефть – Рокфеллерга, Уолл Стрит эса – Дж.П.Морганга тегишли бўлган”.
Иккинчи босқич – корпорациялар фаолият соҳасини чет эл давлатларига чиқариш ҳисобига уни кенгайтирган, яъни Икки жаҳон уруши оралиғидаги давр (1918 – 1939 йй.). Нефть ва бошқа минерал хом ашёнинг қазиб олиниши, пўлат, машина ва жиҳозлар, қурол-яроғ ва ҳарбий техникани ишлаб чиқариш манфаатларнинг асосий доираси бўлган. Қазиб олувчи корхоналарни мустамлакалар ва мандат билан идора қилинган ҳудудларда жойлаштиришни давом этирар, машина ва жиҳозлар ишлаб чиқаришни Европа ва АҚШнинг ривожланган капиталистик давлатларига кўчириш амалга оширилар эди. Ушбу босқич, капиталистик давлатлар, авваламбор, АҚШни, давлатнинг тартиблаштирувчи ўрнини мустаҳкамлаш ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг кўпчилик соҳаларини ўз назорати остига олишга мажбур қилган Буюк депрессия деган ном билан аталган эди. АҚШ президенти Ф.Рузвельт даврида банк қўйилмаларини суғурталаш тизими жорий этилган, ижтимоий суғурта тизими такомиллаштирилган, фонд бозорининг тартиблаштирилиши кучайтирилиб, бир қатор маҳсулотларга кафолатланган минимал нархлар белгиланган. АҚШ ва Европада йирик ТМК ларнинг фаолияти давлат билан яқин ўзаро мулоқот ва кўпинча давлат назорати остида ривожланиб борган.
Do'stlaringiz bilan baham: |