- талабанинг курс иши тақдимоти;
- Давлат аттестация комиссиясининг (ДАК) саволларига талабаларнинг жавоблари.
- Талаба ўз тақдимотида қуйидагиларни ёритиши лозим: мавзунинг долзарблиги; тадқиқот мақсади ва вазифалари; тадқиқот объекти; тадқиқотдан олинган таклиф ва тавсиялар.
- Тақдимотда асосий диққат ишнинг амалий натижаларига қаратилиши керак. Талаба ҳимояга амалий ишлари, хулоса ва тавсияларини тақдим қилаётганини кўрсата билиши лозим.
- Тақдимотнинг умумий давомийлиги 7-10 дақиқа. Муддатнинг ошиши талаба тадқиқот натижаларини қисқа, лўнда ва асосли ёрита олмаслигини билдиради.
VI. Курс ишини ҳимоя қилиш Талаба томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган курс иши илмий раҳбарга ҳимоя бошланишидан камида бир ҳафта олдин тақдим этилади. Илмий раҳбар курс ишининг талаб даражасида бажарилганлигини текшириб, ишни ўз хулосаси билан кафедра мудирига тақдим этади. Кафедра мудири тақдим этилган материаллар асосида дастлабки ҳимояни ўтказади ва курс ишини давлат аттестация комиссиясида ҳимоя қилишга киритиш ҳақида қарор қабул қилади. Курс иш ҳимоясига айрим сабабларга кўра кела олмаган талабалар бир йил мобайнида Институт ректори буйруғига биноан курс иши ҳимоясига киритилади. Бунда, курс иши ҳимоясида қатнашмаган талаба, ҳимояда иштирок этиши учун ўзининг фаолият юритадиган ташкилотининг биринчи раҳбари имзоси билан катнаша олмаганлигини асослантирувчи сабаблари кўрсатган хат тақдим этиши лозим.
Курс иши ҳимояси Институт директори буйруғи билан тасдиқланган якуний давлат аттестацияси комиссияси томонидан кўрсатилган муддатларда ўтказилади.
Курс иши ҳимоясидан бир кун олдиндан кечикмай тегишли кафедра томонидан Ўқувларни ташкил этиш бўлими бошлиғига курс иши ва илмий раҳбарнинг хулосаси топширилиши зарур.
Илмий раҳбар салбий хулосаси Ўқувларни ташкил этиш бўлими бошлиғи ва директор ўринбосар томонидан кўриб чиқилади ва мавжуд ҳолатга кўра чора кўрилади.
Курс иши ҳимояси слайдлардан фойдаланган ҳолда тақдимот шаклида ўтказилиши талаб этилади. Тақдимотга қўйиладиган талаблар қуйидагича:
- дастурий таъминот – Power Point;
- слайдлар сони – 8 дан 14 гача;
- тақдимот мавзу предмети юзасидан максимал даражадаги ахборотларни ўз ичига олиши керак;
- талаба слайдда келтирилган ҳар қандай элементни тушунтириб бера олиши зарур.
Расмий хулоса ўқиб эшиттирилгач, уларда билдирилган эътирозларга жавоб бериш учун талабага вақт берилиши керак.
Комиссия аъзоларининг саволлари курс иши доирасида, мавзуси ва тадқиқот предмети юзасидан бўлиши зарур.
ДАК курс иши ҳимояси бўйича йиғилиш баённомасида талабанинг курс ишини ёқлаганлиги ёки ёқлай олмаганлиги қайд этилади.
Курс иши ҳимояси якунлари бўйича комиссия йиғилиши баённомаси тегишли тартибда расмийлаштирилади.
Ҳимоядан сўнг комиссия котиби курс ишини хулосалар билан Ўқувларни ташкил этиш бўлимига тақдим этади.
Курс иши ҳимояси бўйича ДАКнинг қарори салбий бўлса, талаба (битирувчи) бир кунлик муддат ичида қайта ҳимоя қилишни сўраб ДАК раиси номига ариза, шунингдек, қабул қилинган қарорнинг ноҳақ эканини асословчи нуқтаи назар билан шикоят (апелляция) ёзиши мумкин.
Шикоят (апелляция) Ўқувларни ташкил этиш бўлими ва директор ўринбосари иштирокида баённома билан расмийлаштирилади.
Такрорий ҳимояга салбий қарор қабул қилингач, олти ойдан кейин курс иши қайта ишланган шаклда тақдим қилинади. Агар комиссия иккинчи марта салбий қарор қабул қилса, курс иши қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн бир ойдан сўнг охирги ҳимояга янги мавзуда тавсия этилади.
Талаба курс ишини белгиланган талаблар (имловий, методологик, орфографик ва ҳ.з.)га риоя этмаган ҳолда ДАКга тақдим этиб, ҳимояда қатнашганда ёки курс ишида ва/ёки тақдимотда қўпол хатоликлар йўл қўйганида, ДАК талабани курс иши ҳимоясидан четлаштиришга ҳақли.
VII. Курс иши ҳимоясини якунлаш
Курс иши ҳимояси якунлари тегишли кафедралар йиғилиши ҳамда Институт Илмий Кенгаши томонидан ҳар ой муҳокама этилади. ДАК раисининг Илмий Кенгашдаги ҳисоботида кўрсатилган камчиликлар асосида ташкилий ва услубий ишларни бажариш билан боғлиқ масалаларни такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
ЎзДЖТУ
“Педагогика ва психология” кафедраси мудири Д. Жураев