5 - масала
Коаксиал тўлқинўтказгичдан (5.1-расм) f частотали электромагнит тўлқин энергияси ўтказилмоқда. Кўндаланг кесим ўлчамлари вариантлар жадвалида келтирилган. Тўлқинўтказгичнинг ўтказгичлари мисдан ( = 56,5 МСм/м) тайёрланган, ўтказгичлар орасида ε нисбий сингдирувчанликка эга диэлектрик жойлаштирилган.
5.1-расм. Коаксиал тўлқинўтказгич
Талаб қилинади:
Коаксиал тўлқинўтказгич учун асосий тўлқин турини аниқланг ва асосий тўлқиннинг тўлқинўтказгичнинг кўндаланг ва бўйлама кесимидаги ташкил этувчилари майдон тузилишини тасвирланг.
Бир тўлқинли режимнинг частотавий чегараларини аниқланг ва ушбу режимнинг афзалликлари ва хоссалари тўғрисида хулоса чиқаринг.
Берилган частотада ҳаво билан тўлдирилган тўлқинўтказгичнинг қуйидаги параметрларни ҳисобланг: тўлқин узунлиги, фаза тезлиги, тўлқин қаршилиги, фаза коэффициенти.
Коаксиал тўлқинўтказгич учун чегаравий ва рухсат этилган узатиш қувватларини (Pчег ва Pрэ) ва тешилиш кучланишини аниқланг (Uтеш).
Коаксиал узатиш линиясидаги индуктивликни аниқланг.
Коаксиал линиянинг металл ўтказгичларидаги ва уни тўлдирувчи диэлетрикдаги сўнишни аниқланг.
3, 4, ва 6 бўлимлардаги талабларни тўлқинўтказгич ε нисбий диэлектрик сингдирувчанликка эга қаттиқ диэлектрик билан тўлдирилган холат учун ҳисобланг ва натижаларни солиштиринг.
Масала вариантлари 5 - жадвалда келтирилган.
5 – топшириқ учун назорат саволлари
Т синфи тўлқини, унинг афзаллиги ва камчиликлари, Т синфи тўлқинининг коаксиал тўлқинўтказгичнинг кўндаланг кесимидаги майдон тузилиши.
Коаксиал узатиш линиясининг асосий параметрлари, уларнинг ўтказгичлар диаметлари нисбатига боғлиқлиги.
Коаксиал тўлқинўтказгич учун критик тўлқин узунлиги ва критик частота тушунчаси.
Коаксиал линиянинг иш режимлари, қўлланиш диапазони ва ишлатишда ўзига хос томонлари.
Йўналтирувчи тизимларда тўлқин сўнишининг сабаблари ва миқдорий қиймати.
R1 = 2 мм ва R2 = 6 мм ўлчамларга эга коаксиал линияда қайси частоталар диапазонида бир тўлқинли режим ўрнатилади?
Коаксиал тўлқинўтказгичда катта қувват узатиш ва минимал сўниш коэффициентига эришиш учун кўндаланг кесим ўлчамлари қандай танланиши керак?
Иккита бир хил ташқи диаметрга эга бўлган коаксиал тўлқинўтказгичнинг қайси бири кенгроқ диапазонга эга?
Икки хил қаршиликка эга бўлган коаксиал тўлқинўтказгичнинг қайси бири тебранишларни камроқ сўниш билан ўтказади: 20 Омли тўлқинўтказгичми ёки 60 Омлигими? Нима учун? Частота ошиши билан бу тўлқинўтказгичдаги сўниш коэффициенти қандай ўзгаради?
Do'stlaringiz bilan baham: |