И с л о м исломнинг вужудга келиши



Download 92,67 Kb.
bet13/15
Sana22.02.2022
Hajmi92,67 Kb.
#103082
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Islom dini tarixi

«Кубровия тариқати одоблари (қоидалари):



  1. Тавба - мурид қилган гуноҳлари учун пушаймон бўлади.

  2. Зуҳл фи дунё - мурид мол-мулк, бойлигидан воз кечади.

  3. Таваккул ал-Аллоҳ - мурид Худога чуқур ишониб, унга эътиқод қилади.

  4. Қаноат - мурид мол-мулкдан воз кечиб, сабр-қаноат қилиши зарур.

  5. Узлат - мурид кўпроқ ёлғиз қолиб, ўзини ботинан чиниқтириб бориши керак.

  6. Мулозимат ал-зикр - мурид худо номини доимо тилга олиб, унинг шаънига зикр самоъ қилиш шарт.

  7. Таважжуъ ал-Аллоҳ - мурид бутун вужуди билан Аллоҳга мурожаат қилиб юрмоғи лозим.

  8. Сабр - мурид шаҳвоний, ҳавои ҳаваслардан қутилмоғи лозим.

  9. Мурокаба - мурид ўз қалбини пасткашликлардан сақламоғи, риё ва макру хийлалардан, найранглардан халос қилмоғи шарт.

  10. Ридо - Худони таниган (ориф) ва конеъ, деб ҳисобла-моғи лозим. (Қаранг: Ўзбекистонда ижтимоий-фалсафий фикрлар тарихидан лавҳалар.Т., «Ўзбекистон», 1993. 109-бет).

Бутун мусулмон шарқида энг кенг тарқалган йирик сўфийлик тариқати нақшбандийлик ҳам Ўрта Осиёда шаклланди. Нақшбандийлик таълимотининг бошланғич куртак-лари бухоролик машҳур тасаввуфчилар Юсуф Ҳамадо-ний (XII) ҳамда Абдулхолиқ Ғиждувоний (XII-XIII) таълимот-ларида олға сурилади. Лекин бу шаклланаётган янги сўфийлик тариқати Баҳовуддин Нақшбанд (1318-1389) томонидан қиёмига етказилди ва унинг номи билан маълум бўлди.


Баҳовуддин Нақшбанд Бухорога яқин Касри Хиндувон қишлоғида ҳунарманд оиласида туғилиб ўсди. Сўфийлик таълимотини, асосан, Бухорода, Ўрта Осиё шаҳарларида Саййид Амир Колулий, Ориф Диггирони, Қосимшайх ва Халил оталардан ўрганди. Ўз таълимотида яссавийлик ва ғиждувоний таълимотларининг айрим томонларини бирлаштирди.
Нақшбандийлик тариқати таълимоти Аллоҳ ягона, икки хил олам йўқ, шунинг учун моддий олам талабларига мослашиб яшамоқ, унинг лаззатидан баҳраманд бўлмоқ, фаол меҳнат қилиш, лекин бойликка интилмаслик лозим деб ҳисоблайди.
Нақшбандийлик 4 тамойил асосида ҳаёт кечиришни тавсия этади.

  1. Хилватда анжуман - муридлар доимо мулоқотда, биргаликда жамоада яшамоқ, улар дардига ҳам, қувончига ҳам тенг шерик бўлмоқ, бойликка интилмаслик, камбағаларга ёрдам бермоқ.

  2. Сафар дар ватан - ҳаётни ўрганиш, сафарда, саёҳатда бўлиш, табиатдан завқланиш, ҳис-туйғудан воз кечмаслик, билимни ошириш, ғам-аламга ҳадеб берилавермаслик.

  3. Назар дар қадам - ҳар бир қадамни ўйлаб босиш, фойдали ишлар қилиш, яхшиликка меҳнат билан интилиш, бекорга вақтни ўтказмаслик.

  4. Хуш дар дам - инсон бу оламнинг якуни, у ҳар доим табиатдан, унинг ноз-неъматларидан фойдаланиш, баҳра олиши, қийинчиликдан қўрқмалик, ўз мақсадларини рўёбга чиқариши лозим. Б.Нақшбанд «қўл меҳнатда, дил Аллоҳда бўлсин» дейди, худога муножот, зикр, ҳамд-саноларни овоз чиқармасдан изҳор қилишга даъват қилди.

Хуллас, нақшбандийлик инсонни улуғлайди, унинг ҳаётга, табиатга фаол муносабатда бўлишини тарғиб қилади. У бундай таълимотлари билан, бир томондан, ҳукмрон дин арбоблари-нинг норозилигини, иккинчи томондан, аҳолининг ижобий муносабати, хайрихоҳлигини кучайтирди. Бу таълимот Баҳовуддиндан сўнг унинг шогирдлари Алаутдин Аттор (вафоти 1440 йил) ва Муҳаммад Порсо (1345-1420) томонидан маълум тартибга солинди.
Мўғуллар ҳукмронлиги даврида нақшбандийлик ғоялари Ўрта Осиё маданий ҳаётида халқни уюштиришда, уни мустақиликка чорлашда ижобий роль ўйнайди. Темурийлар даврида Абдураҳмон Жомий, Хўжа Аҳрор, Алишер Навоий томонидан янада бу олий ғоя қўллаб-қувватланди. XV асрнинг кўп шоир, мутафаккирлари бу ғояни олий босқичга кўтардилар. Нақшбандийлик устун таълимот сифатида 2-3 аср давомида нафақат Ўрта Осиёда, балки Ҳиндистон, Эрон, Кавказ орти, араб мамлакатларида ҳам кенг тарғиб қилинди.
Ўрта Осиёда турли сўфийлик таълимотларининг таъсири XIX асрларга қадар давом этганини кўрамиз. Сўфийзм мусулмон мамлакатлари ҳаётида муҳим ижтимоий-мафкуравий ва маданий ўрин эгаллади. У бадиий адабиёт, фалсафа, мусиқа, маориф, таълим-тарбияга катта таъсир кўрсатди. Турли мамлакатларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида шубҳасиз сўнмас из қолдирди.
Илк Ислом, ҳукмрон диний ҳокимият, йирик дин арбоблари ҳам ҳар доим сўфийлик таълимотларига, тасаввуф оқимлари ва биродарликлари, сўфийлик марказларига нисбатан салбий муносабатда бўлдилар. Уларга ҳурфикрлилик манбаи, ҳукмрон диний ақидалар обрўсига зарар етказувчи фаолият манбаи деб қарадилар, айрим ҳолларда уларга қарши қоралаш, қувғин қилиш, жазолаш усулларини ҳам қўйдилар. Сабаби: сўфийлик «халқ исломи», Шўро даврида уни тилга олиш таъқиқланди, жаҳолат дейилди. Бугун чуқур тарғиб қилинаяпти, ўрганилаяпти. Сабаби ундаги миллий умуминсо-ний қадриятлардир. Тасаввуфнинг миллий ғоя учун аҳамияти катта. XVI асрдан кейин сўфийликда анъанавийликдан чекиниш, жаҳолатпарастликка бурилиш юз берди.



Download 92,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish