И с л о м исломнинг вужудга келиши



Download 92,67 Kb.
bet10/15
Sana22.02.2022
Hajmi92,67 Kb.
#103082
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Islom dini tarixi

Ислом қуйидаги моллардан закот олишни тайин қилган:



  1. Тилла, кумуш, қоғоз пулларидан;

  2. Ердан олинадиган ҳосиллардан;

  3. Мевали дарахтларнинг меваларидан;

  4. Савдо молларидан;

  5. Чорвалардан;

  6. Ер ости бойликларидан ва хазиналаридан.

Масалан, тилланинг нисоби 20 мисқол бўлиб, 20 мисқол тилласи бор киши 0,5 мисқол закот бериши керак. Савдодан олинадиган закот тижорат учун ҳарид қилинган буюмлардан, ҳунармандчилик йўли билан сотиш учун тайёрланган анжомлардан, савдогарчилик учун олинган кийимлардан, дон-дун, мева-чева, мато-газламалардан тўланадиган закот ҳам тилла ҳисобига тенг. Чорвадан бериладиган закот миқдори масалан, 40-120 қўйдан бир қўй, 201-300 та қўйдан закот 3 та, 30-40 сигирдан бир бош сигир, 91-120 та туядан эса 3 та туя, ерга экилган экин ҳосилидан, дарахт меваларидан, агар табиий сувда етиштирилган бўлса, ҳосилнинг 10 фоизини, сунъий суғориладиган ердан олинган ҳосилни 5 фоизини закотга берилади.


Закот фақир, яъни камбағаллар, мискин, яъни энг қаш-шоқ кишиларга, закот йиғувчиларга, динга даъват қилувчи-ларга, қарздорни қутқариш учун, қулни озод қилиш учун сарфланади.
Закотни ғайридинларга, бадавлатлар ва уларнинг бола-ларига, қариндошларига, хотинига, ўғил-қизларига берилмай-ди. Закот ҳалол топилган мол-мулкдан олинади. Закот шариат қонунлари расмий кучга эга бўлган давлатларда амал қилади, аммо дин давлатдан ажратиб қўйилган Ўзбекистон Республикасида закот олинмайди, балки фуқаролар даромад солиғи тўлайдилар.

  1. Ҳаж ҳам исломдаги мажбурий фарз рукнъларидан биридир. Ҳажга Макка ва Мадина шаҳарларига борилади. 10 дан ортиқ ҳаж маросимлари адо этилади. Ҳажга кучи етадиган, соғлом, ҳаж ҳаражатлари оиласи, қариндошлари эҳтиёжидан ортган шахсларгина бориши мумкин. Ҳаж катта ва кичик ҳажларга бўлинади. Кичик ҳаж умра дейилади. Ҳозирги шароитда Ўзбекистондан ҳам ҳар йили уч-тўрт минглаб фуқаро ҳажга боради.



Баъзи саволларга баъзи жавоблар

303-савол. Янги рўзғор қилган келинларга одоб-аҳлоқ ҳақида.


303-жавоб. Ризобуддин ибн Фахруддиннинг «Илму аҳлоқ» китобидан бир шингил келтирамиз. Қизни куёвга бергандан сўнг араб хотинларидан ақлли бир хотин қизига ушбу равишда насиҳат қилур: «Эй қизим бу кундан бошлаб бизнинг қўлимиздан кетдинг, иккинчи бир бегона одамга ёру йўлдош бўлдинг. Ушбу насиҳатларимини тинглаб, сўнгра уларни ўрнига қўярсан қизим. Эринг дунё сафарида ўзига йўлдош, қайғуларида бирга қайғурувчи, шодликларида бирга шод-ланувчи йўлдош бўлмоқ умиди ила сени қабул этади. Зинҳор унинг умидини пучга чиқарма, ҳар вақт шукурлар бўлсин, мақсудим бўлди, деб сўзласин ва сендан ризо бўлиб юрсин! Эрингнинг яқинларини, кўпроқ қайнотанг ва қайнонангни ҳурмат қил. Уларни ўз отанг, ўз онанг ҳисобида кўр. Уларнинг болаларини, туғишганларинг ҳукмида ҳисоб эт. Эрингдан ҳеч бир сирингни яширма. Эрингдан бошқа кишига сир айтма.
Қизим! Эринг ҳуш кўрмаган ишлардан, кўнглига ботадиган одатлардан йироқ бўл. Унинг рашкини келтиражак ҳеч бир нарса қилма. Эрингнинг молини сақлаб тут, исроф қилма қизим. Уйинг тартибли ва ҳар нарса ўз ўрнида бўлсин. Болаларингни эринга суюкли этишга, эрингни ҳам болаларинга севилишига тириш».
280-савол. Туғилган болага азон айтишлик тўғрисида.
280-жавоб. Албатта ислом фарзандларини қулоқларига азон ва таъкбир айтишлик суннатдир. Чунки Расулуллоҳ алайҳиссаломдан муборак ҳадис борки, маъноси: «Бир одамки туғилса шу одам учун фарзанд бас айтсин ёки айтдирсин, ўнг қулоғига азон, чап қулоғига таъкбир, тоинки шу туғилган боланинг аввалги қулоғига эшитиладиган сўз Аллоҳнинг муборак исми бўлсин.
249-савол. Нима сабабдан исломда тўнғиз гўшти ҳаром қилинган.
249-жавоб. Мазҳаб (ханифия мазҳаби) соҳиблари уламоларимиз жавоб берадиларки, хоҳ гўштини еса бўладиган, хоҳ гўштини еса бўлмайдиган йиртқич ҳайвонларда ҳам ҳамият бордур, аммо ушбу ҳамият тўнғизда йўқдир. Аллоҳ таъло ҳаром қилди, тоинки ҳалол қилса ушбу ҳайвонлардаги ҳамиятсизлик мўминларга сироят қилиб ўтмасин. (Қаранг: «303 саволга 303 жавоб» китобидан, намоз, талоқ, ҳалолу ҳаром, жаннату дўзах, Марғилон масжидул фуркон. 28-29, 21,12-бетлар).
Ўзбекистонда дин давлатдан ажратилганлиги туфайли хоҳлаган кишиларгина бу нарсаларни бажаридилар.
Шундай қилиб, исломдаги маросимлар 250 тадан ортиқроқ бўлиб, улар ҳар жой, вақт, шароитга қараб турли даражада амал қилмоқда. Бу маросимлар маданиятнинг ажралмас бир қисми. Қурбон ҳайити ва рўза ҳайити давлатимиз томонидан умумхалқ байрамлари даражасига кўтарилиб қўйилди, бу демократиямиз меваларига киради.



Download 92,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish