I- Оралиқ назорат (ОН) учун масалалар
1.Оқсилни таркиби 50 аминокислотдан иборат. Агар нуклеотидларни ораси 3,4 Ао тенг бўлса, кўрсатилган оқсилни синтезловчи геннинг узунлиги неча ангстремга тенг?
2. Гемофилик ҳам, албинос ҳам бўлмаган соғ йигит, отаси гемофилик, онаси албинос, ўзи соғ бўлган аёлга уйланди Бу никоҳдан қандай болалар туғилиши мумкин. Албинизм аутосомаларда жойлашган рецессив генга боғлиқ, гемофилия эса, рецессив белги бўлиб, Х хромосомага бириккан.
3. Қуйидаги икки жуфт белгилари бўйича фарқ қилувчи ипак қуртларининг зотлари чатиштирилди: бири сариқ пилла ўровчи, бир хил рангли личинкаларни берувчи, иккинчиси оқ рангли пилла ўровчи, ола-була рангли личинкаларни берувчи. Биринчи авлодда ҳамма личинкалар ола-була рангли, сариқ пиллаларни ўровчи бўлиб чиқди. Иккинчи авлодда қуйидаги ажралиш ҳосил бўлди:
6385 - ола-була,сариқ пилла ўровчи личинкалар,
2147 - ола-була, оқ пилла ўровчи личинкалар,
2099 - бир хил рангли, сариқ пилла ўровчи личинкалар,
691 - бир хил рангли, оқ пилла ўровчи личинкалар.
Бошида чатиштириш учун олинган ва I-II авлодларда ҳосил бўлган организмларнинг генотипларини аниқланг.
4. Меваси сариқ бўлган қовоқларнинг оқ қовоқлар билан чатиштирилганда биринчи авлодда барчаси оқ қовоқлар ҳосил бўлган. Ҳосил бўлган оқ қовоқларнинг ўзаро чатиштирилганда авлоднинг мевасини шакли бўйича қуйидаги нисбатда ажралиш рўй берди: 204та оқ:53та сариқ:17яшил. Ота-она ва авлодларнинг генотипини аниқланг.
5. Битта и-РНК молекуласи таркибида азотли асослар қуйдаги нисбатда учрайди гуанин-34%, урацил-18%, цитозин-28% ва аденин-20%, ушбу и-РНК молекуласини матрицаси бўлган ДНКдаги азотли асосларни миқдорини топинг?
6. и-РНК нинг кимёвий таркибини текшириш: нуклеотидларнинг умумий сонини 30%-аденинга, 26%-гуанинга ва 24%-урацилга тўғри келишини кўрсатади. Ушбу и-РНК синтези учун асос бўлган ДНК нуклеотидларининг фоизини топинг.
7. Пиёз пўстининг ранги икки жуфт генлар билан ифодаланади. Биринчи жуфтдаги доминант ген кизил рангни юзага келтиради, унинг рецессив аллели сариқ рангни, аммо ранглар юзага чиқади агарда генотипда иккинчи жуфт генларнинг доминанти бўлса, акс ҳолда рецессив аллели рангни чиқишига тўсқинлик қилади. Пўсти қизил бўлган пиёз сариқ пиёз билан чатиштирилганда авлодда қизил, сариқ ва оқ пиёзлар ҳосил бўлди. Чатиштирилган индивидлар ва ҳосил бўлган авлодларнинг генотипини аниқланг.
8.Кулранг дрозофила пашшаси қора рангли дрозофила пашшаси билан чатиштирилиб 270 та қора ва 269 та кулранг дрозофила пашшаси олинди. Ота-оналарнинг ва дурагайларининг генотипи қандай? Агар 290 та қора ва 820 та кулранг дрозофила олинган бўлса-чи, ота ва она генотиплари қандай бўлиши мумкин?
9. Гемофилия ва далтонизм касалликлари Х - хромосомада жойлашган рецессив ген орқали наслдан-наслга ўтади. Шу генлар орасидаги масофа 9,8 морганида. Қизнинг отаси гемофилия ва далтонизм билан касалланган, онаси соғлом ва соғлом оиладан келиб чиққан. Шу қиз соғлом эркак билан турмуш қурган. Мана шу никоҳдан туғилган болаларнинг фенотипини ва миқдорини аниқланг.
10.Қуёнларнинг авлодида жуни қалин ва сийрак бўлишига қараб 3:1 ёки 1:1 нисбатда ажралиши кузатилса, уларнинг ота-онасининг генотипи ва фенотипини қандай бўлишини аниқланг.
11.Талассемия касаллиги аутосомада жойлашган чала доминант ген орқали авлоддан-авлодга ўтади. Гомозигота организмларнинг АА - 90-95% нобуд бўлади. Гетерозигота организмларда касаллик енгил шаклда ўтади.Агар оилада ота-оналардан бири талассемиянинг енгил шакли билан касалланган, иккинчиси соғлом бўлса, бундай оилада касал болаларнинг туғилиш эхтимолини аниқланг.
12. Ота-онаси қўнғир кўзли бўлган кўк кўзли эркак, отаси қўнғир кўзли, онаси кўк кўзли бўлган қўнғир кўзли аёлга уйланди. Ушбу никоҳдан кўк кўзли ўғил туғилди. Ота-она, болаларнинг генотипларини аниқланг ва улар шажарасини тузинг, ҳамда кўк кўзлиликни наслланиш типини аниқланг, қўнғир кўзли бола туғилиш эҳтимолини топинг (қўнғир кўз - доминант белги).
13.Катаракта ва полидактилия аутосомада жойлашган доминант генлар томонидан юзага чиқарилади. Бу генлар ўзаро тўлиқ бириккан (кроссинговер кузатилмайди). Онаси катаракта билан, отаси – полидактилия билан касаланган аёл иккала белги бўйича соғлом эркак билан турмуш қурганда, шу оилада туғиладиган фарзандлар қандай фенотип ва генотипга эга бўлади?
14.Одамда яқиндан кўрмаслик (М) нормал кўриш устидан, қўй кўзлик (В) эса кўк кўз устидан доминантлик қилади. Қўй кўзли яқиндан кўрмайдиган ота-онанинг ягона фарзанди кўк кўзли ва нормал кўради. Шу оиланинг уччала аъзоларини генотипини аниқланг.
15. Гемофилия ва далтонизм касалликлари Х - хромосомада жойлашган рецессив ген орқали наслдан-наслга ўтади. Шу генлар орасидаги масофа 9,8 морганида. Онаси далтоник бўлган, отаси гемофилия билан касалланган аёл иккала касаллик билан касалланган эркакка турмушга чиқади. Болаларнинг иккала аномалия билан туғилиш эҳтимолини аниқланг.
16.Итларни жунини қора бўлиши, жигар рангга нисбатан, калта жунли бўлиши, узун жунли бўлишига нисбатан доминант. Овчи, қора рангли, калта жунли ит сотиб олди ва шу ити жигар рангги ва узун жунни юзага келтирувчи генларга эга эмаслигига ишонч ҳосил қилмоқчи бўлди. Сотиб олинган шу итнинг генотипини аниқлаш учун қандай фенотип ва генотипга эга, бўлган ит билан чатиштириб кўриш керак?
17.Дрозофила пашшаларида кўзининг нормал рангини таъминловчи гени оқ ранг гени устидан, қорнининг нонормал тузилиши гени нормал тузилиш гени устидан устунлик қилади. Иккала жуфт белгилар Х-хромосомада жойлашган бўлиб, улар орасидаги масофа 3 морганидага тенг. Иккала белгиси бўйича гетерозигота бўлган урғочи пашша, кўзи нормал рангли ва қорнини тузилиши нормал бўлган эркак пашша билан чатиштирилди. Авлодларни генотипини ва фенотипини аниқланг.
18.Қовоқларда мевасининг оқ ранглиси сарик рангнинг устидан, гардишсимон шакли эса юмалоқ шакли устидан устинлик килади. Оқ гардишсимон шаклидаги қовоқ худди шундай қовоқ билан чатиштирилди. Шу чатиштириш натижасида 28 та оқ, гардишсимон шаклли, 9 та оқ, юмалоқ шаклли, 10 та сариқ, гардишсимон шаклли, 3та сариқ, юмалоқ шаклли қовоқлар ҳосил булди. Ота-онанинг генотипларини аниқланг.
19.Пробанд-соғлом аёл. Шу аёлнинг синглиси ҳам соғлом, лекин иккита укаси далтонизм (рангларни ажрата олмаслик) билан касалланган. Пробанднинг ота-онаси соғлом. Пробанд онасининг 4 та синглиси бўлиб, уларнинг эрлари соғлом. Пробанд онасининг сибслари ҳақида шулар маълумки, биринчи синглисининг оиласида битта касал, битта соғ ўғил ва иккита соғ қиз бўлган; иккинчи ва учинчи синглисининг оиласида биттадан касал ўғил ва биттадан соғ қиз бўлган, тўртинчи синглисининг оиласида битта соғлом қиз бўлган. Пробанднинг она томонидан бувиси соғлом, лекин бувасида далтонизм касаллиги бор. Пробанднинг отаси томонидан далтонизм билан касалланганлар аниқланмаган.
Агар пробанд соғлом эркакка турмушга чиқса, оилада далтонизм билан касалланган болаларнинг туғилиш эҳтимолини аниқланг.
20. II –ва IIИ- қон гуруҳига эга бўлган, қони нормал ивийдиган эр-хотин никоҳидан И- қон гуруҳига эга гемофилик бола туғилди. Шу оилада яна қндай фенотип ва генотипга эга фарзандлар туғилиши мумкинлигини аниқланг.
21.Маккажўхорининг сўтаси 24 ва 12 см узунликда бўлган иккита нави чатиштирилган. Агар ҳар бир доминант ген сўтанинг 6 см, рецессив ген 3 см узунлигини намоён қилса, у ҳолда биринчи авлод дурагайларда сўтанинг узунлиги қанча бўлади? Иккинчи авлодда қандай ажралиш кузатилади? F2 даги 960 та ўсимликдан нечтаси 1 та, нечтаси 2 та, нечтаси 3 та доминант генли бўлади?
22.Тошбақа рангли мушукдан бир нечта мушукчалар туғилди. Бу мушукчалардан биттаси малла рангли эди. Унинг генотипини аниқланг. Рангларни ифодаловчи генлар Х -хромосомада жойлашган. Қора ранг доминант, лекин малла ранг устидан тўлиқ доминантлик қила олмайди, натижада гетерозиготаларда оралиқ белги – тошбақа ранг ҳосил бўлади. Шу сабабдан мушукларнинг фақат урғочилари тошбақа рангда бўлиши мумкин
23.Қовоқларда мевасининг оқ ранглиси сарик рангнинг устидан, гардишсимон шакли эса юмалоқ шакли устидан устинлик килади. Оқ гардишсимон шаклидаги қовоқ оқ юмалоқ шаклидаги қовоқ билан чатиштирилганда Ф1 да қуйидаги қовоқлар ҳосил бўлди: 3/8 оқ гардишсимон : 3/8 оқ юмалоқ : 1/8 сариқ гардишсимон ва 1/8 сариқ юмалоқ шаклли мевалар олинди. Ота-онанинг генотипларини аниқланг.
24.Ота-оналар I ва II қон гуруҳига эга. Биттаси – анемия билан касалланган, иккинчиси эса, соғлом бўлган. Бу оилада I қон гуруҳли ўроқсимон анемия билан касалланган бола туғилди (ўроқсимон анемия аутосома орқали чала доминант белги сифатида наслдан-наслга ўтади, гомозиготалар чақалоқлик даврида ҳалок бўлади). Ота-она ва болани генотипини аниқланг. Касаллик белгисини юзага чиқарувчи ген қон гуруҳини ифодаловчи генлари билан бирикмаган. Бу оилада IV қон гуруҳли соғлом болалар туғилиши эҳтимоли борми? Аниқланг.
25. Товуқларнинг айрим зоти калта оёқлилиги билан ажралиб туради. (бундай товуқлар полизларни титкилаб ташламайди). Бу белги доминант белги бўлиб, бир вақтда товуқ тумушуғини қисқаришига ҳам олиб келади. Доминант гени бўйича гомозиготали жўжалар летал ҳисобланади, чунки гомозиготали жўжаларнинг тумшуғи шунчалик калта-ки, улар тухум пўстлоғини ёриб чиқолмасдан ҳалок бўлади. Фақат калта оёқли товуқлар етиштирувчи ҳўжалик инкубаторларидан 3000 та жўжа олинган, улар ичида нечтаси калта оёқли? Нега?
26.Гемофилия ва далтонизм касалликлари Х - хромосомада жойлашган рецессив ген орқали наслдан-наслга ўтади. Шу генлар орасидаги масофа 9,8 морганида. Онаси далтоник бўлган, отаси гемофилия билан касалланган аёл иккала касаллик билан касалланган эркакка турмушга чиқади. Болаларнинг иккала аномалия билан туғилиш эҳтимолини аниқланг.
27.Тошбақа рангли мушукдан бир нечта мушукчалар туғилди. Бу мушукчалардан биттаси малла рангли эди. Унинг генотипини аниқланг. Рангларни ифодаловчи генлар Х -хромосомада жойлашган. Қора ранг доминант, лекин малла ранг устидан тўлиқ доминантлик қила олмайди, натижада гетерозиготаларда оралиқ белги – тошбақа ранг ҳосил бўлади. Шу сабабдан мушукларнинг фақат урғочилари тошбақа рангда бўлиши мумкин.
28. Катаракта ва полидактилия аутосомада жойлашган доминант генлар томонидан юзага чиқарилади. Бу генлар ўзаро тўлиқ бириккан (кроссинговер кузатилмайди). Онаси катаракта билан, отаси – полидактилия билан касаланган аёл иккала белги бўйича соғлом эркак билан турмуш қурганда, шу оилада туғиладиган фарзандлар қандай фенотип ва генотипга эга бўлади?
29. Тер безлари бўлмаган йигит шу белги бўйича соғлом қизга уйланди. Ота-онаси ва бўлажак болаларининг генотипини аниқланг. Ушбу белгини ифодаловчи рецессив ген Х- хромосомада жойлашган.
30. Қуёнларнинг бир зотининг генотипи А1А1А2А2 бўлиб, улар қулоқ супрасининг узунлиги 28 см га тенг, иккинчи зотини генотипи а1а1а2а2 бўлиб, улар қулоқ супрасининг узунлиги 12 см га тенг. Бундай зотларни ўзаро чатиштирилса биринчи авлод дурагайларнинг қулоқ супраси узунлиги неча см га эга бўлади? Иккинчи авлодда ажралиш намоён бўладими? Нечта генотипик ва фенотипик синфлар ҳосил бўлади?
31. Катаракта ва полидактилия аутосомада жойлашган доминант генлар томонидан юзага чиқарилади. Бу генлар ўзаро тўлиқ бириккан (кроссинговер кузатилмайди). Икки белги бўйича гетерозиготали ота-оналарда қандай фарзандлар туғилиши мумкин? Маълум бўлишича, ота-оналарнинг оналари катаракта билан, оталари эса – полидактилия билан касалланган эди.
32.Иккаласи қўнғир кўзли, II-қон гуруҳига эга эркак ва II-қон гуруҳига эга бўлган аёл никоҳидан IV-қон гуруҳига эга бўлган кўк кўзли фарзанд туғилди. Шу оилада яна қандай фенотип ва генотипга эга бўлган фарзандлар туғилиши мумкин?
33. Одамларда яқиндан кўриш касаллиги, нормал кўришга нисбатан, кўзининг қора ранги, кўзнинг кўк рангига нисбатан доминант. Онасининг кўзи қора рангли ва нормал кўрадиган, ўзи эса кўк кўзли ва яқиндан кўрадиган йигит, қора кўзли нормал кўрадиган аёлга уйланди. Бу никоҳдан биринчи туғилган фарзанди қора кўзли, яқиндан кўрадиган, иккинчи фарзанди кўк кўзли яқиндан кўрадиган белгиларга эга бўлди. Ота-она ва болаларининг генотипини аниқланг.
34. Ранг ажратмаслик ва номошомкўрликни юзага чиқарувчи рецессив генлар Х – хромосомада жойлашган бўлиб, улар орасидаги масофа 50 морганидага тенг. Нормал кўришга эга бўлган, аммо онаси номошомкўр, отаси ранг ажарата олмайдиган аёл шу белгилар бўйича соғлом эркакка турмушга чиқса, шу оилада иккала белги билан касалланган туғилиши мумкинми?
35. Гемофилия билан оғриган кўк кўзли йигит, отаси кўк кўзли ва гемофилия билан касалланган соғлом қўй кўзли аёлга уйланди. Шу оилада кўзнинг ранги ва гемофилияга нисбатан қандай фарзандлар туғилиши мумкин? (Қўй кўз-доминант, кўк куз - рецессив белги бўлиб, аутосомалар билан боғланган, гемофилия - рецессив, Х-хпомоcомага бириккан белги).
36.Келин ва куёв ўнг қўллари билан барча ишларни бажаради (ўнақай). Келиннинг оиласида ўнг қўл билан иш бажарувчи 2 синглиси ва учта чапақай ака-укаси бўлган. Келиннинг онаси ўнақай, отаси-чапақай, бошқа синглиси ва 2 ака-укаси ўнақай. Келиннинг ота томонидан буваси ўнақай, бувиси-чапақай. Келин онасининг икки ака-укаси ва опа-синглиси-барчаси ўнақай. Куёвнинг онаси ўнақай, отаси эса чапақай. Ота-онаси томонидан бува-бувилари ўнақай. Шундай оилада чапақай бола туғилиш эҳтимолини аниқланг.
37.II-қон гуруҳига эга бўлган соғлом ота-онадан гемофилия касаллиги билан касалланган I-қон гуруҳли ўғил бола туғилди. Иккинчи боланинг соғлом бўлиб туғилиши ва қандай қон гуруҳларга эга бўлишини эҳтимолини аниқланг. Гемофилия рецессив белги бўлиб, жинсий Х-хромосома орқали наслдан-наслга ўтади.
38. Холцингер формуласидан фойдаланиб, қандли деабетнинг
конкордантлиги МЗ-65% ДЗ-18%бўлганда наслдан наслга ўтишдаги асосий ролини аниқланг. Изоҳ: МЗ-бир тухумдан ривожланган эгизаклар
ДЗ-ҳар хил тухумдан ривожланган эгизаклар
39.Отасининг қони I гуруҳ, онасиники II гуруҳ бўлган оилада биринчи қон гуруҳига эга бўлган қиз туғилган. Шу қиз II қон гуруҳига эга бўлган йигитга турмушга чиққан ва уларнинг иккита қизи бўлган: биринчиси IV қон гуруҳига, иккинчиси I қон гуруҳига эга. Учинчи авлодда IV қон гуруҳига эга бўлган қизнинг туғилиши тасодифий ҳолат ҳисобланди. Айрим олимларнинг фикрича бу ҳодиса камдан-кам учрайдиган рецессив эпистатик геннинг А ва В гуруҳларининг юзага чиқишига тўсқинлик қилиш ҳусусияти билан ифодаланади. Шу гипотезани назарда тутган ҳолда ушбу Бомбей феноменида келтирилган уччала авлоднинг генотипини аниқланг.
40.Қандай фенотипдаги дрозофила пашшалар чатиштирилса фенотип бўйича бир ҳил, фақат қора пашшалар ҳосил бўлади? (кулранг-доминант, қора-рецессив белгилар).
41.Аёл I қон гуруҳига эга, эри IV қон гуруҳига эга. Шу оилада II қон гуруҳли далтоник бола туғилди. Ота-онаси рангни яхши ажрата олишади. Келажакда шу боладан соғлом бола туғилиш эҳтимолини ва уларнинг қон гуруҳларининг қандай бўлишини аниқланг. Далтонизм Х- хромосома билан бириккан рецессив белги бўлиб наслдан наслга ўтади.
42.Товуқ пати рангининг оқ рангли бўлиши икки жуфт аллел бўлмаган ва бирикмаган генлар билан ифодаланади. Биринчи жуфт аллелнинг доминант гени патнинг рангли бўлишини, унинг рецессив аллели эса, оқ рангли бўлишини белгилайди. Иккинчи жуфт доминант ген патнинг рангли бўлишига тўсқинлик қилади, унинг рецессив аллели эса рангли бўлишига тўсқинлик қилмайди. Товуқ фермасида оқ ва рангли товуқлар чатиштирилганда 5044 оқ, 3033 рангли жўжалар олинган. Барчасини генотипини аниқланг.
43.Жағ-жағ ўсимликнинг меваси учбурчакли ва овал шаклда бўлади. Меванинг шакли икки жуфт бирикмаган, аллел бўлмаган генлар билан ифодаланади. Иккита меваси учбурчакли бўлган ўсимликни ўзаро чатиштириш натижасида авлодда ажралиш намоён бўлиб, уларнинг 15 қисми учбурчакли ва 1 қисми - овал шаклли меваларга эга бўлган. Ота-она ва олинган дурагайларнинг генотипини аниқланг.
44.Товуқ пати рангининг оқ рангли бўлиши икки жуфт аллел бўлмаган ва бирикмаган генлар билан ифодаланади. Биринчи жуфт аллелнинг доминант гени патнинг рангли бўлишини, унинг рецессив аллели эса, оқ рангли бўлишини белгилайди. Иккинчи жуфт доминант ген патнинг рангли бўлишига тўсқинлик қилади, унинг рецессив аллели эса рангли бўлишига тўсқинлик қилмайди. Оқ товуқ рангли хўроз билан чатиштирилганда 915 рангли, 916 оқ жўжалар олинган. Ота-она ва авлодларнинг генотипини аниқланг.
45.Конкордантлик МЗ да 97% , ДЗ да 37% бўлганда Холцингер коеффициенти қандай бўлади. Белгини юзага чиқиши нимага боғлиқ, генотипга-ми ёки ташқи муҳитга-ми . Аниқланг.
46.Сичқонларнинг ранги икки жуфт аллел бўлмаган ва бирикмаган генлар билан ифодаланади. Биринчи жуфтнинг доминант гени кул рангли, рецессиви эса қора рангли бўлишини таъминлайди, иккинчи жуфтнинг доминант гени ранг ҳосил бўлишига ёрдам беради, рецессиви эса, тўсқинлик қилади. Кулранг сичқонлар ўзаро чатиштирилганда 58 та кулранг ва 19 та қора авлодлар пайдо бўлган. Барча рангдаги сичқонларнинг генотипини аниқланг.
46.Оқ қуён қора қуён билан чатиштирилиб, улардан 3та қора ва 3та оқ қуёнлар олинди, биринчи наслдаёқ ажралиш рўй берди, нега? Қуёнчаларнинг ва уларнинг ота-оналарининг генотипи қандай? (Қора ранг- доминант белги).
47.Дрозофила пашшаларида кўзининг нормал рангини таъминловчи гени оқ ранг гени устидан, қорнининг нонормал тузилиши гени нормал тузилиш гени устидан устунлик қилади. Иккала жуфт белгилар Х-хромосомада жойлашган бўлиб, улар орасидаги масофа 3 морганидага тенг. Иккала белгиси бўйича гетерозигота бўлган урғочи пашша, кўзи нормал рангли ва қорнини тузилиши нормал бўлган эркак пашша билан чатиштирилди. Авлодларни генотипини ва фенотипини аниқланг
48.Бир жуфт қора қуёнлардан 8та қора ва 2та оқ қуёнчалар олинди. Қуёнчаларнинг ва уларнинг ота-оналарининг генотипини аниқланг. Цитологик жиҳатдан асослаб беринг (қора ранг- доминант белги).
49.Товуқ фермасида оқ товуқлар, оқ хўрозлар билан чатиштирилганда Ф1 да олинган жўжаларнинг ҳаммаси оқ патли бўлган. Ф1 да олинган товуқ ва хўрозлар чатиштирилганда Ф2 да жўжаларининг 13/16 қисми оқ патли ва 3/16 қисми чипор патли бўлган. Ф1 да олинган товуқлар биринчи марта чатиштириш учун олинган оқ патли хўрозлар билан чатиштирилганда эса, кейинги авлодда олинган жўжаларнинг ¾ қисми оқ патли ва ¼ қисми чипор патли бўлган.
Олинган натижаларга қараб ўрганилаётган белгининг ирсийланишини тушунтириб беринг ва барча товуқ ва хўрозларнинг генотипини аниқланг?
50.Шафтоли мевасини туклар билан қопланганлиги (В), силлиқ бўлишига (б) нисбатан, мева этини оқ рангда (Д) бўлиши, сариқ рангда (д) бўлишига нисбатан доминантлик қилади. Мевасини эти оқ рангли, пўсти тук билан қопланган шафтоли, меваси худди шундай шафтоли билан чатиштирилиши натижасида 28 та – пўсти тук билан қопланган, мева эти оқ рангли, 9та –пўсти тук билан қопланган, мева эти сариқ рангли, 10 та – пўсти силлиқ, мева эти оқ рангли, 3 та – пўсти силлиқ, мева эти сариқ рангли бўлган ўсимликлар олинди. Ота-она ва олинган авлодлар генотипини аниқланг.
51. Қалин жунли, оқ, лекин биринчи белгиси бўйича гетерозиготали қуённи худди шундай белгига эга бўлган қуён билан чатиштирилди. Кейинги авлодда белгиларнинг ажралишини хамда генотип ва фенотипини аниқланг? (қора ранг, қалин жун доминант; оқ ранг ва жуни сийрак бўлиши - рецессив белгилар).
52. Ипак қурти пилласининг сариқ ранги иккита А ва В доминант аллелларнинг генотипда бирга учрашиши билан ифодаланади. Доминант генлар ҳар қайси алоҳида бўлганда ёки уларнинг рецессив аллеллари бирга учраганда пигмент ҳосил бўлмайди ва пиллалар оқ рангли бўлади. Иккита пилласи оқ рангли зотлар дурагайланганда биринчи авлодда сариқ рангли пилла тўқувчи қуртлар ҳосил бўлди. Иккинчи авлодда 9 та пилласи сариқ ва 7 та пилласи оқ дурагайлар ҳосил бўлди. Ота - она ва авлодларнинг генотипини аниқланг.
53. Айрим тўтиқушлар патининг ранги икки жуфт бирикмаган аллел бўлмаган генлар билан белгиланади. Генотипда иккита доминат генларнинг бўлиши яшил рангни, бир жуфт аллелдаги доминант ген билан бошқа жуфтдаги рецессив ген билан бирга бўлса, сариқ ёки мовий рангли патлар ҳосил бўлади. Иккала жуфт аллели бўйича рецессив генлар тўтиқушларнинг патини оқ рангли бўлишини ифодалайди.
а) яшил тўтиқушлар ўзаро чатиштирилганда 55 яшил, 18 сариқ, 17 мовий ва 6 оқ авлодлар олинган. Барча организмлар генотиплари аниқланг.
б) фермада мавжуд бўлган яшил ва мовий қушлар чатиштирилганда оқ тўтиқушлар ҳосил бўлмаган. Фермадаги тўтиқушларнинг генотипларини аниқланг.
54. Ипак қурти пилласининг сариқ ранги иккита А ва В доминант аллелларнинг генотипда бирга учрашиши билан ифодаланади. Доминант генлар ҳар қайси алоҳида бўлганда ёки уларнинг рецессив аллеллари бирга учраганда пигмент ҳосил бўлмайди ва пиллалар оқ рангли бўлади. Иккита пилласи оқ рангли зотлар дурагайланганда биринчи авлодда сариқ рангли пилла тўқувчи қуртлар ҳосил бўлди. Иккинчи авлодда 9 та пилласи сариқ ва 7 та пилласи оқ дурагайлар ҳосил бўлди. Ота - она ва авлодларнинг генотипини аниқланг.
55. Одамнинг бўйи бир неча жуфт бирикмаган, полимер генлар назоратида бўлади. Агар муҳит таъсирини истесно қилиб, шартли равишда, одам бўйига уч жуфт геннинг таъсири назарга олинса, популяциядаги энг паст бўйли одамларда фақат рецессив генлар бўлиб, бўйи 150 см, энг узун бўйли одамларда эса, барча доминант генлар бўлиб, бўйларининг узунлиги 180 см бўлади.
а) уч жуфт ген бўйича гетерозиготали одамларнинг бўйини аниқланг.
б) пакана аёл ўрта бўйли эркакка турмушга чиққан. Уларнинг 165 см, 155 см бўйга эга бўлган 4 фарзанди бор. Ота-она ва уларнинг фарзандларининг генотипларини аниқланг.
56. Бир жуфт қуёнлардан, бирининг қулоқлари узун ва 30 см га тенг (ҳамма генлари доминант), иккинчисининг қулоқлари калта ва 10 см га тенг (ҳамма генлари рецессив). Қулоқларнинг узунлиги икки жуфт полимер генларга боғлиқ. Узун қулоққа эга бўлган қуёнларни, калта қулоққа эга бўлган қуёнлар билан чатиштирсак, бу белгини I ва II авлодлар ажралиши қандай бўлади ? Уларнинг қулоқларининг узунлигини аниқланг.
57. Одам терисининг ранги икки жуфт ноаллел генлар билан ифодаланади. Агар генотипда тўртта доминант ген бўлса, терининг ранги қора, учта доминант ген бўлса - қорамтир, иккита бўлса – оралиқ, битта бўлса - оқиш бўлади.
а) териси ранги оқиш бўлган эркак териси оралиқ рангли бўлган аёлга уйланса, фарзандларнинг териси қандай бўлади?
б) териси оралиқ рангдаги ота-оналарда териси оқ рангли фарзандни туғилиш эхтимоли борми? Исботлаб беринг.
58. Товуқлар тожисининг шакли япроқсимон, нўхоцимон, гулсимон ва ёнғоқсимон бўлиши мумкин. Ёнғоқсимон тожли товуқларни худди ўзига ўхшаган хўрозлар билан чатиштирилганда биринчи авлодда қуйидаги нисбатда белгини ажралиши кузатилди: 9та ёнғоқсимон:3та нўхоцимон:3та гулсимон:1та япроқсимон. Агарда нўхоцимон тожли товуқлар тожиси гулсимон хўрозлар билан чатиштирилса ҳосил бўлган жўжаларнинг тожиси қандай шаклда бўлиши мумкин?
59. Сули донининг ранги икки жуфт бирикмаган генлар билан ифодаланади. Биринчи жуфтдаги доминант ген қора рангни, иккинчи жуфтдаги доминант ген кул рангни юзага чиқаради, лекин қора рангнинг гени кул ранги генининг юзага чиқишига тўсқинлик қилади. Рецессив аллеллари эса оқ рангни ифодалайди.
а) дони қора бўлган сули нави ўзаро чатиштирилганда авлодда донини ранги бўйича ажралиш қуйидаги нисбатда кузатилди: 12та қора: 3та кулрангли: 1та оқ. Чатиштирилган организмларни ва уларнинг авлодларини генотипларини аниқланг.
60. Маккажўхори уруғининг силлиқ шакли буришган устидан, бўялган эса бўялмагани устидан доминантлик қилади. Иккала белги бириккан ҳолда ирсийланади. Бўялган, силлик уруғли маккажўхори бўялмаган, бурушган уруғли ўсимлик билан чатиштирилганда авлодда: 4152 та – бўялган силлиқ, 149 та –бўялган буришган, 152 та –бўялмаган силлиқ, 4163 та бўялмаган буришган ўсимликлар ҳосил бўлган. Генлар орасидаги масофани аниқланг.
Тузувчи: доцент Аллаберганова З.С.
Do'stlaringiz bilan baham: |