I ноосфера – табиат тара³³иётининг янги бос³ичи



Download 1,16 Mb.
bet66/87
Sana04.04.2023
Hajmi1,16 Mb.
#924756
TuriЛекция
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   87
Bog'liq
Ноосфера, геосиёсат ва мафкура

Тарафкашликка асосланган
сиёсат ва мафкуранинг инқирози.
Ижтимоий мавжудод сифатида одамзот тарихан таркиб топган муайян бир жамият бағрида яшаб, ундаги кичик ва катта мухитдагина ўз қобилиятлари, истеъдодларини намоён этиш имкониятига эга бўлар экан, демак, мана шундай шарт-шароит яратиб берган жамиятга юксак хурмат ва эҳтиром она алласидан тортиб токи ижтимоий хаётнинг барча йўналишларидаги тарбиянинг умумий мазмунини ташкил этмоғи муҳимдир. Токи, ўсиб келаётган ёш авлод ўзи яшаши лозим бўлган жамият қонун-қоидалари, одоб-ахлоқ нормалари доирасида яшаш кўникмаларини ҳосил этиш учун астойдил кураш жараёнидагина у комиллик мартабасига эришиши мумкинлигини англаб етсин. Бугина эмас, балки индивид Ер деб аталган табиат олдида ҳам ҳамиша қарздор эканини унутмаслиги лозим. Сўнгра, одам тириклик оламидаги битта тур эканини билиб олса ва ўз тури бутун тарихи давомида унга бехисоб моддий ва маънавий бойликлар яратиб берганини тўла идрок этса, шу турини қадрлаш ва эъзозлаш орқали чин маънода инсоний сифатларни ўзида гавдалантира олишга ақли етса, унда бутунлай янгича дунёқараш шаклланиши шубҳасиз. Бугунги бола истиқболда ижтимоий-иқтисодий ҳаётда жавлон уриш даражасига қараб жамиятда муайян ўринга эга бўлади, шу жараёнда сиёсий ҳаётга тортилаб, у сиёсий йўналишларга ҳам фаол таъсир ўтказади. Агар биз ҳар бир жамиятда ва бутун дунёда ёшлар онгига Ер, Одам, миллат, элат деб аталган бутунликларнинг бир унсури эканини мафкура орқали англата олсак ва фақат шу бутунликларни сақлаш ва эъзозлаш туфайли Ноосфера даври муаммоларини хал этишимиз мумкинлигига уларда ишонч ҳосил этишимиз мумкин. Бу ғояларни илгари суришдан мақсад шуки, дунёда тарафкашликка асосланган геосиёсат эндиликда янгича шакл-шамойилларда ўзини намоён этиб, бу сиёсатни мафкуравий воситалар орқали инсоний этиб кўрсатиш давом этяпти. Фақат эндиликда моддий ресурслари ва ҳарбий имкониятлари каттароқ бўлган давлатлар, илгариги даврларда бўлгани каби, бошқа мамлакатларни тўғридан тўғри босиб олиб, уларнинг ер ости ва ер усти бойликлари, арзон ишчи кучи ва бозоридан фойдалана ололмайдилар. Шунинг учун ҳам мафкуравий воситалар орқали улар ғоявий таъсир кўрсатиб, эндиликда яширин тусга бурканган эски тажаввузкорлик сиёсатларини (яъни жаҳолатпарастликни) давом эттирмоқдалар.
Буюкдавлатчилик, буюкмиллатчилик шовинизми, ирқчилик, диний мустаснолик ғояларини пардаланган ҳолда мафкуравий воситалар орқали кенг ёйиб, ўз мақсадларига эришиш йўлини тутмоқдаларки, уларни ниҳоятда «гўзал парда»ларга, «инсонпарварлик» либосига ўраган ҳолда ташвиқот қилмоқдалар. Бу тажаввузкорликни назарий онг даражаси етарли бўлмаган индивидлар, авом халқ бунинг мазмун-моҳиятини дафъатан тушуниб олиши қийин. Буларга қўшимча равишда Ғарбнинг таназзулга учраган маънавий маданиятини кўз-кўз қилиш орқали атайинлаб индивидлардаги вахшийликка мойил қарашлар, турмуш тарзини сингдиришга катта эътибор берилмоқда. Мана шундай усуллар билан ҳам ёшлар онгини заҳарлаш, уларда тажаввузкорлик майлларини ривожлантиришда мафкурага катта умид боғламоқдалар. Кейинги пайтларда инсон хуқуқларини ҳимоя этиш шиорлари остида ғарбча демократик тартибларни зўравонлик йўли билан бошқа мамлакатларга экспорт қилиш тенденцияси кучайиб бормоқда. Бунга эришиш мақсадида ўзлари тоталитар, авторитар ҳисоблаган давлат арбобларини қоралаш, уларнинг ўрнига буюкдавлатчилик шовинизми ғояларига эҳтиром билан қарай оладиган қўғирчоқ ҳукуматлар тузишга зеб берилмоқда.
Демак, гарчи тажаввузкорликка асосланган геосиёсат барбод бўлган эса-да, аммо ривожланган мамлакатлар билан ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги мавжуд зиддиятларни мафкуравий тадбирлар орқали ўз қарама-қарши томонига оғдириб юбориш, миллий, этник ва диний заминда можоролар чиқариш учун четдан туриб аралашиш геосиёсати давом этмоқда. Агар бугунги тобора ривожланиб бораётган ахборот коммуникация имкониятларини хисобга олсак, ана шундай ғояларнинг кириб келиши, одамлар, айниқса ёшлар онгига сингиши, уларда ўз турмуш тарзига мувофиқ келмайдиган индивидлар тимсолида душман образини тасаввур этиш майлларини кучайтириш мумкинлигига шубҳа қилмаймиз. Ана шу боисдан ҳам дунёнинг ҳозирги мафкуравий манзараси Ноосфера даври талабларига мутлақо тўғри келмаслигини кенг халқ оммасига изчиллик билан тушунтириш, шу жараёнда янгича тафаккур тарзини шакллантиришни миллий мафкураларда етакчи майлга айлантириш фавқулотда аҳамиятлидир.

У



Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish