Адабиёт назарияси. “Сўз санъатнинг моҳияти, табиати, ўзига хос хусусиятлари, тараққиёт қонуниятларини, кишилик жамияти ривожидаги жараённи тадқиқ қилади, бадиий асарлари таҳлил қилиш тамойиллари ва унга баҳо бериш меъёрларини белгилаб беради” (Т.Бобоев, дарслик, 15-бет).
Бу фан бадиий адабиётнинг образлилиги, халқчиллиги, типиклиги, пафоси, адабий асар унсурлари (шакл ва мазмун, мавзу ва , сюжет, конфликт, композиция, бадиий тил хусусиятлари, шеър илми) тўғрисида фикр юритади.
Адабиёт назарияси қадимда илмий салоса (аруз, қофия, саноеъ) тарзида шаклланган ва тараққий қилган. Улар асосан шеър илми ҳисобланган. Кейинчалик наср ва драматургиянинг ҳам назарияси ишланган ва у адабиёт назариясининг мазмун-мундарижасини бойитган. Шу тариқа ўзбек адабиётшунослигининг таркибий қисми адабиёт назарияси махсус фан сифатида шаклланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |