Иқтисодий даврларининг хусусияти ва кўриниши
. Иқтисодий
тараққиѐт доимий тебранишларга учраб туради – пасайиши, танглилик
даврлари иқтисодий фаоллик ва кўтарилиш билан алмашади. Иқтисодий
ўсишнинг даврийлик хусусияти фан – техника тараққиѐти билан боғлиқ. Шу
туфайли асосий фондларни сақлаш йўли билан янгиланиши юз беради , янги
технологик жараѐнлар татбиқ этилади, миллий даромад, истеъмол, жамғариш
ва инвестициялар ўртасида ўзаро боғлиқлик ўзгаради. Иқтисодий ўсиш
ҳолатида ишлаб чиқаришнинг ҳажмини вақти-вақти билан бўлиб турадиган
бундай кенгайиши ѐки қисқариши иқтисодий давр деб аталади. Иқтисодий
даврлар давом этиш муддатига кўра қуйидагиларга бўлинади:
-
қисқа (3- 4 йил) муддатли, товар – моддий захираларнинг ўзгариши
билан асосланган;
-
ўрта (7 – 8 йил) муддатли асосий фондлар асбоб – ускуналарни
алмаштириш сифатидаги ўзгаришларидан келиб чиқади;
-
Кўзнец даври (15 – 20 йил) қурилиш давр назариясининг асосчиси
Америка иқтисодчиси Саймон Кўзнец номи билан аталган. Бу давр турар
жойларни ва баъзи ишлаб чиқариш иншоотларни вақти - вақти билан оммавий
равишда янгиланиши билан боғлиқ бўлган тебранишлардир ;
-
узун тўлқинлар (50 – 60 йил), инфраструктурани янгиланиши ва тубдан
янги технологик жараѐнларни киритиш билан асосланади ва рус тадқиқотчиси
Н. Кондратьев номи билан номланади;
50
-
иқтисодий даврни ўрганиш давлат томонидан даврийликка қарши
қаратилган чора – тадбирларни амалга ошириши ва барқарор иқтисодий
ўсишни таъминлаш учун зарурдир.
Иқтисодий ўсиш жараѐнини сони ва сифати ўзгариши. Жамиятда ҳамда
иқтисодиѐтнинг сони ва сифати ўсиши билан иқтисодий ўсиш жараѐни
белгиланади.
1. Иқтиосдий жараѐнлардаги ўзгаришлар ўзи орқали бошқа катта ўзгаришларга
сабаб бўлади, яъни, институтлардаги ижтимойи ўзгаришларни олиб келади. Гап
медернизация ҳақида бормоқда, иқтисодий режа ижтимойи ва ҳуқуқий
тенгликни таъминлаш. Фуқароларнинг ишлаб топган соф фойдаси
институтцион реформалар, ер бўйича саводхонлиги, салмоқни сақлаш,
давлатни юритиш, меҳнатсеварликни таъминлаш, ҳақиқийлик ўз-ўзига
ишониш, ўзгаришларга тайѐрлик.
2.Иқтисодий ўстш жараѐни бир қанча факторлар орқали белгиланади:
а) таклиф факторлари (ишчи кучининг сони ва сифатининг ўсиши, маблағ,
табий хом-ашѐ, технологияни яхшиланиши ва ишлаб чиқариш ни
ташкиллаштириш, ишбилармонликка мослилик)
б) талаб ва тақсимлаш факторлари (бозорда монополияни даражаси тушиб
кетиши, солиқ яхши ўйлга қўйилиши, талабнинг кўпайиши, инвестицион ва
давлатнинг харажатлари кўпайиши).
Иқтисодий класификацион ўсиш факторлари 2 категорияга бўлинади:
а) ишлаб чиқариш нинг физик факторлари
б) меҳнатни ишлаб чиқариш факторларнинг ўсиши
в) қўйидаги факторлар иқтисодий ўсиш турини белгилаб беради.
Иқтисодчилар 2 та турни ажратишади: экстенсив қачонки иқтисодий ҳам
олий сифатли кўринишда тортиқ этилсалар ва интенсив, лекин тўғридан-тўғри
бу турлари биттаси ҳам алоҳида якка ҳолда учрамайди, ушанинг учун гап фақат
бу турларнинг ваколатлари ҳақида бориши мумкин. Интенсив ўсиш ўзини
алоҳида ваколатларига эга:
51
а) бу жараѐн илмий техникавий ўсиш орқалинамоѐн бўлади, ўшанинг учун куп
иш маҳоратли ишчини талаб этади.
б) ҳом-ашѐ камайиб кетиш муаммоси олдини олади унинг учун бу турнинг
асосий кўриниши ҳом-ашѐ сақлаш манби ҳисобланади.
в) жамиятнинг яхши яшашига ѐрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |