I маъруза машғулотлари



Download 0,56 Mb.
bet83/157
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#22325
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   157
Bog'liq
Маърузалар матни Примова Ф.

Фойдаланилган адабиётлар

  1. Мирзиёев Ш.М. Қонун устиворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Т.: Ўзбекистон, 2017. -28 б.

  2. Фалсафа. Ахмедова М. Таҳрири остида. – Т.: ЎФМЖ, 2006

  3. Фалсафа. Маърузалар матни. –Т., 2000.

  4. Фалсафа асослари. Назаров К тахрири остида. - Т.: Шарқ, 2005.

  5. Отамуродов С. Глобаллашув ва миллат. – Т.: Янги аср авлоди. 2008.

  6. Ўзбекистон: динлараро ҳамжиҳатлик – тинчлик гарови. – Т.: 2005.

  7. Қаҳҳорова Ш. Глобал маънавият – глабаллашувнинг ғоявий асоси. –Т.: Тафаккур, 2009. -670 б.

Интернет сайтлари:

  1. www.Ziyonet.uz

  2. www.faylasuf.uz

1.2. Модул.
10–МАВЗУ: МАНТИҚ ИЛМИНИНГ ПРЕДМЕТИ, АСОСИЙ ҚОНУНЛАРИ. ТУШУНЧА ТАФАККУР ШАКЛИ СИФАТИДА.


РЕЖА:

  1. Мантиқ илмининг предмети

  2. Мантиқнинг асосий қонунлари

  3. Тушунча. Тушунчанинг турлари

  4. Тушунчанинг таърифланиши ва бўлиниши



Таянч сўзлар: Мантиқ, логика, формал логика, математик логика, тафаккур шакллари, айният қонуни, зиддият қонуни, учинчиси мустасно қонуни, етарли асос қонуни, тушунча, тушунчанинг мазмуни, тушунчанинг хажми, “тескари нисбат” қонуни, якка тушунчалар, умумий тушунчалар, конкрет ва абстракт тушунчалар, нисбатдош ва нисбатсиз тушунчалар, ижобий ва салбий тушунчалар, тушунчани умумийлаш, тушунчани чегаралаш, тушунчани таърифлаш, генетик таъриф, номинал таъриф, тушунчаларни бўлиш.


1. Мантиқ илмининг предмети
Мантиқ илми қадимги фанлардан бири бўлиб, асрлар давомида Ғарб ва Шарқнинг таълим тизимида ўрганилиши зарур бўлган фанлардан бири бўлиб келган. Мантиқ илмини ўрганиш инсонга оламни билиш, билимларини кўпайтириш, атрофдаги одамлар билан мулоқотни тўғри ташкил қилиш учун ҳизмат қилади. Мантиқ илмини ўрганмаганлар оламни била олмайдиларми? Одамлар билан мулоқотларни тўғри ташкил эта олмайдиларми? Йўқ, албатта. Мантиқ илмидан бехабар бўлган одам тўғри фикр юритиши, ҳулоса чиқариши мумкин. Унда нима сабабдан мантиқ илмини ўрганишга бундай катта эътибор берилган? Бу саволга жавоб бериш учун бошқа бир саволни қўямиз. Ўз она тилида сўзлашадиган одамга унинг грамматикасини , қонун қоидаларини билиш керакми? Албатта керак, чунки бундай билим инсон ёзма ва оғзаки нутқининг янада аниқ ва тушунарли бўлишини таъминлайди. Ҳудди шундай, тафаккурлаш қобилиятига эга бўлган инсон тўғри тафаккурлашнинг шакллари ва улар билан боғлиқ қонун-қоидаларини билиб олар экан, ўз фикрини тўғри қуришга, асосланган бўлишига, нафақат ўзининг балки бошқаларнинг ҳам фикрларидаги ноаниқликларни аниқлашга ва тузатишга ўрганади. Тўғри фикр юритиш, тафаккурнинг оддий шакллари, қонун-қоидаларини билиб олиш ва уларга риоя қилиш, тўғри, хатосиз, тушунарли, тартибли фикрлаш ва сўзлаш эса, ҳар бир онгли, маданиятли одамнинг бурчидир.
Мантиқ илми ҳамма вақт умуман барча билимларни, шу жумладан фалсафий билимларни ўрганишнинг ҳам зарурий шарти ҳисобланган.
Фикримизни далиллаш учун буюк мантиқшунос олим Абу Наср Форобийнинг “Фалсафани ўрганишдан олдин нимани билиш кераклиги тўғрисида” рисоласига мурожаат қиламиз. Форобий бу асарида шундай деб ёзади: “...фалсафани ўрганишдан аввал...хато ва адашишдан сақловчи, ҳақиқат йўлини тушуниб олишга бошловчи нотиқ (сўзловчи) нафсини тозалаш зарур. Бу эса исботлаш тўғрисидаги илм (мантиқ илми) билан шуғулланиш натижасида қўлга киритилади”45
Ибн Сино ҳам Форобий каби фалсафий масалаларни ўрганиш учун инсон аввало мулоҳазаларнинг чин ёки хато бўлиш шартларини, яъни мантиқнинг қонун-қоидаларини билиши керак деган қатъий фикрда бўлган. Мутафаккирнинг қайси бир асарини олиб қарамайлик, унда мантиқ масалалари метафизика (фалсафа)дан аввал баён қилинган.
Қомусий олим Абу Райхон Беруний эса шундай деб ёзади: “Инсон нутққа эга бўлган ва ўзининг муҳолифлари билан дунёвий ва оҳират ишлари ҳақида баҳс-мунозара юритганлиги сабабли ўз сўзларида “мезонга” муҳтож бўлди. Гап ўз зоти билан ростни ҳам, ёлғонни ҳам ўз ичига олиш эҳтимоли борлигидан мезон ёрдамида уни изчил текшириш ва шу йўсинда унинг шубҳали ерини тузатиш керак бўлган. Зероки, бу билан мубоҳасаларда сўзлардан тузилган силлогизмларнинг кишини адаштирувчи ёлғони ҳам, ҳақиқатни очувчи рости ҳам аён қилинган. Инсон шу мезонни топди.Уни мантиқ дейилади.”1
Мантиқ – (грек. logos – сўз, фикр, нутқ, ақл) тафаккур қонунлари ва шакллари ҳақидаги фан. Мантиқ (логика) энг қадимги фанлардан бири бўлиб, унинг асосчиси юнон файласуфи Аристотелдир. logos атамаси грек тилида «фикр», «сўз», «ақл», «қонуният» каби маъноларни ифодалайди. “Мантиқ” атамаси логика терминига эквивалент хисобланади. Мантиқ (логика) атамаси қуйидаги маъноларда қўлланади: биринчидан, объектив олам қонуниятларини ифодалашда (Мас. “объектив мантиқ”, “нарсалар мантиғи” каби ибораларда); иккинчидан, ҳар бир инсоннинг ўзига хос тафаккурлаш усулини, фикрлар ўртасидаги алоқадорликни англатишда (Мас. “субъектив мантиқ” иборасида) ва учинчидан, тафаккур шакллари ва қонунларини ўрганувчи фан маъносида.
Фалсафий адабиётларда диалектик мантиқ билан формал мантиқ мавжудлиги таъкидланади. Буларнинг биринчиси тафаккур шаклларини уларнинг ривожланишида олиб қараса, иккинчиси уларни шаклланган фикрлар сифатида ўрганади. Шунингдек, диалектик мантиқ тафаккурни унинг мазмуни ва шакли бирлигида олиб ўрганса, формал мантиқ фикрнинг шаклини унинг конкрет мазмунидан четлашган ҳамда нисбатан мустақил ҳолда олиб тадқиқ этади.
Математик мантиқ – фикрлаш жараёнини турли символлар ёрдамида, математик усул асосида ўрганади.
Мантиқ илмининг турли ривожланиш босқичларида фан, унинг вазифалари ҳақидаги тасаввурлар ўзгариб борган. Масалан, антик даврда мантиққа “органон” яъни билимларни асослаш қуроли дебқаралган бўлса, Ўрта асрлар Яқин ва Ўрта Шарқ мантиқшунослари уни “чин фикрни ёлғондан ажратиб кўрсатувчи торозу” деб билганлар. Абу Ҳомид Ғаззолийнинг мантиққа бағишланган асари “Ал-қустас ал-мустақим” яъни “тўғри тарозу” деб номланиши фикримизни тасдиқлайди. Ўрта асрлар Европа мантиқшунослари уни “кашфиётлар қилиш усули” сифатида талқин қилганлар.И.Кант эса мантиқни “канон” яъни фанлани ўрганиш қонунларини берувчи фан деб таърифлаган. Мантиқ илмининг фанлар тизимидаги ўрни ва унда ўрганадиган масалалар доирасидан келиб чиқиб, уни “пропедевтика” яъни бошқа фанларни ўрганишга тайёрловчи фан деб аташ мумкин.



Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish