I маъруза машғулотлари



Download 0,56 Mb.
bet71/157
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#22325
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   157
Bog'liq
Маърузалар матни Примова Ф.

Фойдаланилган адабиётлар

  1. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Т.: Ўзбекистон, 2016. -53 б.

  2. Мирзиёев Ш.М. Қонун устиворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Т.: Ўзбекистон, 2017. -28 б.

  3. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. 2-нашр -Т.: Маънавият, 2016. -176

  4. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. - Т.: Ўзбекистон, 2011. -370 б.

  5. Фалсафа. Ахмедова М. Таҳрири остида. – Т.: ЎФМЖ, 2006

  6. Фалсафа. Ўқув қўлланма. –Т., Шарқ 1999.

  7. Фалсафа. Маърузалар матни. –Т., 2000.

  8. Назаров К. Аксиология - қадриятлар фалсафаси. -Т.: ОФМЖ, 2004.

  9. Falsafa. Mamashokirov S. Tahriri ostida. – T.: Sharq, 2005.



Интернет сайтлари:

  1. www.Ziyonet.uz

  2. www.faylasuf.uz



8–МАВЗУ: ФАЛСАФИЙ АНТРОПОЛОГИЯ (ИНСОН ФАЛСАФАСИ)


РЕЖА:

  1. Инсоннинг келиб чиқиши ҳақида диний ва илмий ёндашувлар

  2. Инсон фалсафий таҳлил объекти сифатида.

  3. Онгнинг келиб чиқиши ва моҳияти.

  4. Онгнинг тузилиши, шакллари ва функциялари.



Таянч тушунчалар : Антропология, инсон борлиғи, антропогенез, интровертив ёндашув, экстровертив ёндашув, биологизм, социологизм, психологизм, индивид, индивидуаллик, субъект, шахс, инсон, одам, пассионар ва субпассионар одамлар, ҳаётнинг мазмуни, суицид ва парасуицид, онг, онгсизлик, онг ости, психика, мия, инъикос, сезги, идрок, тасаввур, эмоция, ирода, хотира, интуиция, онг ва тил, онг ва меҳнат.



  1. Инсоннинг келиб чиқиши ҳақида диний ва илмий ёндашувлар

Инсоннинг келиб чиқиши энг мураккаб ва жумбоқли феноменлардан бири ҳисобланади. Қадим замонлардан бошлаб ушбу феноменни тушунтиришда бир-бирига қарама-қарши бўлган икки парадигма мавжуд: инсоннинг худо томонидан яратилганлиги ғояси ва табиий тарихий эволюция ғояси.
Ибтидоий мифларда одамларнинг келиб чиқиши кўпинча мифик қаҳрамонларнинг трансформацияси, тотем аждодлар, бутун мавжудот яратилган мифик даврдаги персонажларнинг трансформацияси натижаси ёки уларнинг ижод маҳсули сифатида тасаввур этилади. Айрим мифларда одамларнинг пайдо бўлиши тасодифий хусусиятга эга бўлса, бошқаларида демиурглар – тотем аждодларнинг онгли иши сифатида акс эттирилади.
Жаҳон динларида мавжуд бўлган яратилиш актининг барча тасвирлари ўз илдизларига кўра айнан мифологияга бориб тақалади. Масалан, жаҳон динларида кенг тарқалган инсоннинг худо томонидан лойдан яратилганлиги ҳақидаги тасаввурнинг мифологик илдизларга эга эканлиги яққол кўриниб туради. Вавилонда яратилган поэма - "Энум Элиш»да тасвирланишича дастлабки одам тартиб худолари ва тартибсизлик (хаос) худолари ўртасида бўлиб ўтган урушдан сўнг лой ва қондан пайдо бўлган. Қадимги Мисрдаги афсоналардан бирида Хнум деган худо одамни кулолчилик чархи ёрдамида лойдан ясалганлиги айтилди. Аёлнинг эркак кишининг қовурғасидан ясалганлиги мотиви Месопотамияда яратилган мифларга бориб тақалади. Инсоннинг худо томонидан яратилганлиги ҳақидаги парадигма ҳар доим диний эъти­қодлар ва ишончларга асосланган. Фан антропогенез жараёнини ёритиб бера бошлаши ва диндан бу соҳани тортиб олиши муносабати билан креацианизм ўз мавқеини мустаҳкамлай бошлади. Бу ҳол те­гиш­ли институларнинг яратилиши, илмий анжуманлар ўтказилиши, креа­ци­нистик адабиётлар ва фильмларнинг пайдо бўлишида ўз аксини топди.
Кейинги пайтда «космик тажриба» назариялари пайдо бўлдики, уларнинг марказида ҳам одамнинг яратилганлиги ҳақидаги ғоя туради. Диний талқинлардан фарқли ўлароқ, ушбу назарияларда инсон қандайдир ўзга планетага мансуб цивилизация томонида яратилган деб тасдиқланади.
Ушбу концепцияга кўра, Ердаги кўплаб ноёб иншоотлар (Миср эҳромлари, Пасха оролидаги тошдан ясалган улкан ҳайкаллар, фақат тепада қараганда кўринадиган бениҳоят улкан расмлар ва ҳоказо) ана шу ўзга сайёраликлар томонидан яратилган деб ҳисобланади.
Фан ўзга сайёраларда цивилизациянинг мавжудлигини ва улар Ерга келган бўлишлари мумкинлигини принцип жиҳатидан инкор этмайди. Бироқ, инсоннинг ўзга сайёраликлар томонидан яратилган­ли­ги­ни тасдиқловчи ҳеч қандай далиллар мавжуд эмас. Бу мавзуга оид барча мулоҳазалар ҳозирга қадар мушоҳада-гипотеза бўлиб қолмоқда.
Энг қадимги мифлардаёқ, одамнинг худо томонидан яратилганлиги ҳақидаги ғоя билан бир қаторда антропогенезни табиий-тарихий идрок этиш унсурлари ҳам мавжуд эди. Инсонларнинг пайдо бўлиши уларда мўъжизали шаклига эга, аммо ушбу тасаввурларда инсон­нинг худо томонидан яратилганлиги акти мавжуд эмас. Тўғри, миф­лар­да кўпинча табиий-тарихий ва диний элементлар шунчалик қоришиб кетадики, акс ҳолларда уларни бир-биридан ажратиш қийин бўлади.
Қадимги фалсафий тасаввурларда ҳам инсоннинг табиий-тарихий келиб чиқиши ҳақидаги гипотезани учратиш мумкин. Ҳинд файласуфлари чарвак-локаятлар таълимотига кўра онгга эга бўлган тирик тан ҳам бутун дунё сингари тўрт унсурнинг, яъни ер, олов, ҳаво ва сувнинг қўшилишдан пайдо бўлган.
Инсоннинг табиий-тарихий келиб чиқиши тўғрисидаги фалсафий концепциялар то XIX асрнинг охирига қадар фақат мушоҳадалардан иборат бўлиб, ҳеч қандай исбот-далилларга эга эмас эди. Бироқ илмий маълумотларнинг тўпланиши билан мазкур ёндашув илмий ҳамжамиятда тобора кўпроқ устунликка эга бўла бошлади.
Инсоннинг ҳайвонларга ўхшаб кетишини одамлар жуда қадимги замонлардаёқ пайқаганлар. Антик фаннинг пайдо бўлиши билан инсон ва ҳайвонларни қиёсий таҳлил қилиш йўлидаги дастлабки уринишлар ҳам юзага келди. Бундай ҳаракатларнинг дастлабкиларидан бирини Қадимги Грецияда Арасту амалга оширди, Қадимги Римда яшаган врач ва анатом Клавдий Гален эса биринчилардан бўлиб одам билан маймун ўртасидаги ўхшашликларни тавсифлаб берди.
Одамнинг келиб чиқиши ҳақидаги табиий-илмий қарашларнинг узил-кесил тасдиқланишида Ч.Дарвиннинг «Табиий танланиш натижасида турларнинг келиб чиқиши» (1859) ва «Инсоннинг келиб чиқиши ва жинсий танланиш» (1871) каби асарларида баён этилган эволюция назарияси ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.
XIX асрнинг ўрталарига қадар атнропогенезнинг талқинлари табиий-илмий хусусиятга эга бўлди, яъни антропогенез фақат табиий фанлар (анатомия,эмбриология, эволюция назарияси ва бошқалар) доирасида изоҳланди.
Антропогенезнинг ҳозирги замон илмий назарияси эндиликда тор тармоқ соҳаси эмас, балки табиий ва ижтимоий фанларнинг туташув чегарасидаги мажмуавий фанлараро тадқиқотлардан иборат.
Ҳозирги замон таснифлари маълумотларига кўра, одам турига, умуртқалилар кичик турига, сут эмизувчилар синфига, приматлар гуруҳига, гоминоидларнинг катта оиласига, гоминидлар оиласига, Hоmо турига мансубдир.
Сўнгги ўн йилликлардаги кашфиётлар антропогенез ҳақидаги олдинги тасаввурларни тубдан ўзгартириб юборди. Маълум бўлдики, одамнинг тик ҳолатда юришга ўтиши илгари тахмин қилганидан бир неча миллион йил олдин юз берган экан. Тошдан ясалган қуролларнинг пайдо бўлган даври ҳам миллион йил олдинга сурилди. Ҳозирга қадар мавжуд бўлиб келган «австралопитек – питекантроп-неандертал - Ноmо Sapiens» шаклидаги тўғри чизиқли схемадан воз кечилди. Археологлар қайд этганларидан, антропогенезнинг ҳозирги манзараси «одамларнинг шаклланишининг бир хил ва тўғри чизиқли ғояси эмас, балки мураккаб ва кўп томонлама шаклланиш ғоясига кўпроқ яқинлашмоқда39.
Бундан 100-150 минг йил илгари неоантроплар – ҳозирги биологик типдаги одамлар пайдо бўлади.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish