Фойдаланилган адабиётлар
Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Т.: Ўзбекистон, 2016. -53 б.
Каримов. И.A. Асарлар тўплами. 1-24 жилдлар.- Т.: Ўзбекистон, 1996- 2016.
Фалсафа. Ахмедова М. Таҳрири остида. – Т.: ЎФМЖ, 2006
Фалсафа. Маърузалар матни. –Т., 2000.
Пўлатова Д, Қодиров М., Ахмедова М. Ва бошқ. Фалсафа тарихи: Шарқ фалсафаси. Ўқув қўлланма. – Т.: ТДШИ. 2013
Туленов Ж., Туленова Г., Туленова К. Фалсафа. Дарслик. – Т.: Фан ва технология, 2016.
Тўраев Б. Борлиқ: моҳияти, шакллари, ҳусусияти. – Т.: ЎзРФА Фалсафа ва ҳуқуқ институти, 2011.
Шермуҳамедова Н.А. Борлиқ ва ривожланиш фалсафаси. –Т.: Ношир, 2013 720 б.
Интернет сайтлари:
www.Ziyonet.uz
www.faylasuf.uz
5-МАВЗУ: ОЛАМНИНГ УНИВЕРСАЛ АЛОҚАЛАРИ ВА РИВОЖЛАНИШ. ФАЛСАФАНИНГ ҚОНУН ВА КАТЕГОРИЯЛАРИ
Режа:
Ўзаро алоқадорлик ва ривожланиш тушунчалари.
Фалсафий методлар.
Фалсафанинг асосий қонунлари.
Фалсафий категориялар.
Таянч сўзлар: ўзаро алоқадорлик, ривожланиш, прогресс, регресс, миқдор, сифат, сакраш, меъёр, айният, тафовут, зиддият, қарама-қаршилик, антогонистик ва ноантогонистик зиддиятлар, инкор, инкорни инкор, диалектик инкор, ворисийлик, диалектика, метафизика, софистика, синергетика, эклектика, нигилизм, релятивизм, догматика, категория, моҳият ва ҳодиса, бутун ва қисм, система, структура ва элемент, мазмун ва шакл, зарурият ва тасодиф, имконият ва воқелик, сабаб ва оқибат,
Ўзаро алоқадорлик ва ривожланиш тушунчалари.
Алоқадорлик ва боғланишлар борлиқнинг турли соҳаларида турли-туман шаклларда намоён бўлади. Булар қуйидагилардир: а) «элементар» зарраларнинг бир-бирини тақозо қилиши ва акс таъсири шаклида; б) планеталарнинг бир-бирини тортиб ва итариб туришлари шаклида. Органик табиатда: а) тирик организмларнинг модда алмашинуви шаклида; б) тирик организмлар билан табиий муҳит ўртасидаги боғланишлар; в) ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ўзаро алоқадорлигида; г) ҳайвонлар ва одамлар ўртасидаги муносабатларда ва ҳ. к. Жамиятда бўлса: а) жамият билан табиат ўртасида; б) жамиятнинг моддий ва маънавий ҳаёти ўртасида; в) жамият ишлаб чиқариш усулининг томонлари: ишлаб чиқарувчи кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатлари ўртасида; г) жамиятнинг иқтисодий базиси билан устқурмаси ўртасида; д) жамият иқтисодий структураси элементлари ўртасида; е) жамият ва шахс ўртасидаги муносабатларда кўринади. Тафаккурда бўлса: а) бир бутун тафаккур жараёнида, тафаккур шакллари ўртасида: б) тафаккур шакллари ва қонунлари ўртасида; в) тафаккур ва борлиқ ўртасида. Билиш жараёнида эса: а) ҳиссий билиш ва ақлий билиш ўртасида; б) билиш босқичлари ва билиш шакллари ўртасида; в) билиш билан борлиқ ўртасидаги алоқалар ва боғланишларда ифодаланади.
Ҳар қандай ўзгариш ҳаракатдир, лекин ҳар қандай ҳаракат ўзгариш эмасдир. Ўзгариш нарса ва ҳодисаларнинг бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга, бир кўринишдан бошқа кўринишга ўтишидир. Масалан, янги буюмнинг эскириши ва шулар каби. Бироқ «ўзгариш» ўз ичига «ривожланишни» олади, гарчи ҳар қандай ўзгариш ривожланиш бўлмаса ҳам.
Do'stlaringiz bilan baham: |