I маъруза машғулотлари



Download 424,93 Kb.
bet97/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

Фойдаланилган адабиётлар

  1. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Т.: Ўзбекистон, 2016. -53 б.

  2. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан қурамиз. Т.: Ўзбекистон, 2017. - 484 б.

  3. Шарипов М. Файзихўжаева Д. Мантиқ. – Т.: Университет, 2007.

  4. Асқарxожаев С. М., Жуманова О., Жабборова И. Мантиқ фанидан амалий машғулотлар учун услубий кўрсатма. Т.: ТДТУ 2010

  5. Пўлатова Д.А., Файзихўжаева Д.Э. Мантиқ. Ўқув қўлланма. – Т.: ТДШИ. 2013

  6. Тўраев Б.О. Логика: масалалар ва машқлар. Ўқув қўлланма. -Т., 2009.

  7. Файзихўжаева Д. Мантиқ. Изоҳли луғат. – Т.: Тамаддун, 2015.



Интернет сайтлари:

  1. www.Ziyonet.uz

  2. www.faylasuf.uz

12–МАВЗУ: АРГУМЕНТЛАШ ВА БИЛИМЛАР ТАРАҚҚИЁТИНИНГ МАНТИҚИЙ ШАКЛЛАРИ.


РЕЖА:

    1. Мантиқий исбот, унинг таркиби ва турлари. Исботлаш қоидалари

    2. Раддия, унинг усуллари ва қоидалари

    3. Софизм ва паралогизм

    4. Муаммо, савол, гипотеза ва назария



Таянч сўзлар: аргументлаш, далиллаш, исбот, раддия, парадокс, демонстрация, асос, тезис, антитезис, софизм, паралогизм, муаммо, савол, фараз, гипотеза, назария,

  1. Мантиқий исбот, унинг таркиби ва турлари. Исботлаш қоидалари

Мантиқ илмида исботлаш ва далиллаш тушунчалари ўзаро фарқланади. Далиллаш деб, бирор фикр, мулоҳазани ёки мулоҳазалар тизимини воқеликка бевосита мурожаат қилиш йўли билан (кузатиш, тажриба-эксперимент ва ҳоказо асосида) ёки чинлиги аввалдан тасдиқланган бошқа мулоҳазалар ёрдамида асослаб беришга айтилади.
Далиллашнинг хусусий кўриниши мантиқий исботлашдир. Мантиқий исботлаш деб, бирор фикр, мулоҳазанинг чинлигини, чинлиги аввалдан тасдиқланган бошқа мулоҳазалар орқали асослашга айтилади. Исботлашдан мақсад-бирор фикрнинг чинлигини аниқлаш бўлса, далиллашдан мақсад ҳам фикрнинг чинлигини аниқлаш, унинг аҳамиятини ва муайян фаолият учун қўллаш мумкинлигини асослашдир. Исботлаш жараёнида қўлланиладиган чин мулоҳазалар (асослар) берилган фикрнинг чинлигини тасдиқлаш учун хизмат қилса, далиллаш, бундан ташқари, далилланаётган фикрнинг бошқа шу каби фикрлардан афзалроқ эканлигини асослаш учун ҳам хизмат қилади.
Кишиларнинг амалий фаолиятдаги муваффақиятлари улар қўллаётган билимларнинг қай даражада чин бўлишига, яъни бу билимларнинг воқеликни қанчалик тўғри акс эттиришига боғлиқ. Хато фикрлар предметларнинг реал алоқалари ва муносабатларини бузиб кўрсатади, билишда кўп чалкашликларга олиб келади. Шунинг учун ҳам билиш жараёнида ҳар бир фикрни тўғри қуришга эришиш, унинг чинлигини далиллар билан кўрсата олиш, хато фикрларни эса рад қила билиш муҳим аҳамиятга эга.
Фикрнинг чинлигини тасдиқлаш учун уни ҳодисанинг (фактнинг) ўзи билан солиштириш мумкин. Лекин кўп ҳолларда билиш жараёнида натижаларининг чинлиги уларни илгари вужудга келган билимлар билан боғлаш орқали аниқланади. Буни амалга оширишнинг мантиқий усули исботлашдир.
Исботлаш бир ҳукмнинг чинлигини у билан боғланган бошқа чин ҳукмлар ёрдамида асослашдан иборат бўлган мантиқий амалдир. Унинг таркиби уч элементдан ташкил топган: тезис, аргументлар (асослар), исботлаш усули-демонстрация.
Исботлаш усули-демонстрация тезис билан аргументлар ўртасидаги мантиқий алоқадан иборат. У хулоса чиқариш шаклида бўлади, яъни тезис аргументлардан хулоса сифатида мантиқан келтириб чиқарилади.
Исботлашнинг икки тури мавжуд: бевосита исботлаш, бавосита исботлаш. Бевосита исботлашда тезиснинг чинлиги тўғридан-тўғри аргументлар билан асосланади, унда тезисга зид бўлган ҳукмлардан фойдаланилмайди. Тезис кўп ҳолларда якка ҳодисани ифода қилиб келади ва маълум бир умумий билимдан, масалан қонундан, аргумент сифатида фойдаланилиб, унинг чинлиги асосланади. Масалан «Ўзбекистон - мустақил давлатдир» деган ҳукм (тезис) нинг чинлиги «Ўзбекистоннинг мустақил давлат деб эълон қилиниши, унинг халқаро миқёсда эътироф этилиши» каби асослар ёрдамида исботланади.



Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish