I маъруза машғулотлари


Дизайннинг эстетик ҳусусиятлари



Download 424,93 Kb.
bet148/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

4. Дизайннинг эстетик ҳусусиятлари
Дизайн бугун кишиларнинг тобора ортиб бораётган моддий ва маънавий эҳтиёжларига жавоб бериши, буюмлар муҳитини уйғун ва мутаносиблигини таъминлашда табиат қонуниятлари, экология тамойилларига таянади.
Дизайн фан ва техниканинг турли соҳаларидаги илмий тадқиқот натижалари, ютуқларидан фойдаланган ҳолда турмушимизни фаровон ва обод бўлишига хизмат қилади. У муайян объектни моделлаштириш жараёнида унга ишлов беришнинг барча босқичларини ҳисобга олади, унинг композицияси, эргономик ечимини топиш, инсониятни конкрет буюмли муҳитда ўраб турган маҳсулотлар комплексининг бутун бир тизим сифатида қарашни мақсад қилиб қўяди. Унинг турли соҳалари мавжуд бўлиб либослар дизайнидан тортиб, уй жиҳозлари-ю, инсон яшаб ёки меҳнат қилаётган маконни бадиий лойиҳалаш унинг эстетик диди ва эстетик маданиятини такомиллаштиришда алоҳида ўрин тутади. Интерьер-яъни биноларнинг ички муҳитини бадиий лойиҳалаштириш дизайннинг ўзига хос ва қизиқарли соҳалардан биридир. Уни ҳам жонли табиатга хос белгилар билан бойитиш, қизиқарли ва қулай этиш азалдан мавжуд бўлган. Қадимда аждодларимиз бунинг эътиқодий жиҳатига эътибор қаратишган. Масалан қўчқор боши, бўри тишлари илоҳий ва куч-қудрат маъносида хонадонлар баъзан ибодат қилинадиган жойларда мавжуд бўлган. Бугун хонадонларда табиатнинг бир бўлаги бўлган ҳайвонот олами уй безаги сифатида намоён бўлади. У замонавийлаштирилиб, фукцияси ортиб бормоқда. Масалан кийик бошида соат, ёки ҳайвон тишлари кийим илгич сифатида қўланилаётганини кўриш мумкин.
Ўзбек халқи азалдан ўтроқ бўлиб яшаган ва хонадонига катта эътибор қаратгани ҳақида кўплаб маълумотларни келтириш мумкин. Баланд, ёруғ, чиройли, шинам ва кўркам уй-жойлар инсон учун соғлом турмуш тарзи билан биргаликда, эстетик муҳит яратишни мақсад қилиб қўяди. Кейинчалик ушбу услублар бутун жаҳонга ёйила бошлади. Аммо ҳар бир миллатнинг маданияти каби, географик ўрни, иқлими ҳам интерьер дизайнида эътиборга олиниши лозим. Хусусан Ўрта Осиё мамлакатларинин диний эътиқоди, иқлими, маданиятининг яқинлиги улар турмуш тарзида ҳам яқин жиҳатлар мавжуд эканлигини кўрсатади. Аммо ҳар миллатнинг ўз санъати каби, миллий дизайнига ҳам эга бўлиб, бу унинг турмуш эстетикасида ҳам акс этади. Яна шу билан бирга миллий менталитетимиздан келиб чиқиб жамоавийлик, қўшничилик каби хусусиятлар мавжудки бу ҳам интерьер дизайнида ўзига хос жиҳатларни келтириб чиқаради. Демак атроф-муҳит дизайнинг шаклланишида жўғрофий жойлашув, табиий иқлим, миллий менталитет, миллий маданиятнин таъсири мавжуд. Шунингдек Ўзбекистоннинг турли вилоятларида ўзига хос турмуш тарзига эгалиги, ўз анъана-ю, урф-одатларига эгалигида ҳам намоён бўлади .
Инсон яшаш маконида энг муҳим хусусият жиҳозларнинг рационал, мақсадга мувофиқ жойлаштириш, буюмлар муҳитини комплекс лойиҳалаштиришдир. Биноларнинг меъморий қиёфасида бўлгани каби, интерьерда ҳам амалийлик ва нафосат, фойда ва гўзаллик узвий бирлик ҳосил қилиши керак. Амалиётнинг кўрсатишича бу ўринда функционал аҳамиятга эга бўлмаган ортиқча зеб бериш ҳам, соф амалийлик ҳам зарарлидир. Интерьернинг функционал-ташкилий, ижтимоий-психологик, санитария-гигиена жиҳатларининг бирлиги гўзаллиги уйғунлик, мукаммаллик, тугаллик сингари хусусиятлар асосида юзага келади. Интеръернинг эстетик аҳамиятини ошириш хизмат хоналари ва иш ўринларини қулайлиги, зарур мебел, техник воситалар, аппаратлар билан жиҳозлаш, деворлар, шифт, полни функиясига мувофиқ бўялиши, бино яқинидаги ҳудудни кўкаламзорлаштириш, хоналарда ёруғлик ва ҳарорат, тинчлик сақланиш, тозалик ва тартибни сақлаш, хоналарга мувофиқ амалий-декоратив санъат асарларидан оқилона фойдаланишни тақозо этади.
Бугун хонадон интерьерини уй жиҳозлар, техникасиз тасаввур этиб бўлмайди. Уйингизнинг кўркам ва шинамлиги бу жиҳозларнинг кўплиги билан эмас, балки қандай жойлаштирилиши ва уйнинг қурилиши, функционаллигига мувофиқлиги, сиз учун қулайлиги билан белгиланади. Зеро, ушбу жиҳозлар йилма-йил такомиллашиб, замонавийлашиб бормоқда. Уларнинг яратилишида бир қанча усул ва воситаларга таянилади. Мутахассисларнинг таъкидлашича дизайнда уч хил шаклни ажратиб кўрсатиш мумкин, булар фукционаллик, яъни нарса ёки буюмларнинг фойдалилик хусусиятидан келиб чиқилади. Яна бири эса конструктивлик бўлиб бу нарса ва буюмларнинг физик, кимёвий хусусиятларини эътиборга олади, эстетиклик яъни эстетик қонуниятларга асосланиш. Аммо атроф-муҳит дизайнида уларни уйғунлаштириш лозим. Шундагина у эстетик дидни қондиради ва инсон учун заруриятга айланади.



Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish