I маъруза машғулотлари



Download 424,93 Kb.
bet119/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

Тинчликпарварлик. Бу ахлоқий тамойил ҳам инсоният ҳаётида муҳим аҳамиятга эга. Чунончи, тинчликпарварлик урушнинг, қон тўкишнинг ҳар қандай кўринишини инкор этади, оддий тинчликсевар шахснинг тинч–тотув яшашга бўлган ижобий муносабати билангина чегараланиб қолмайди, балки душманлик ва тажовузкорликка қарши курашни, зарба беришни тақозо этади. Унда тинчлик ҳақида чиройли гаплар айтиш, йиғинларда маърузалар қилиш эмас, балки фаол ҳатти–ҳаракат, уюштирувчилик, ташкилотчилик биринчи даражали зарурий фаолият ҳисобланади.
Жўмардлик. Жўмардлик тамойили эса шарқда қадимдан мавжуд. Европада уни альтруизм номи билан Огюст Конт илмий муомалага киритган. У – кишидаги ўз қавмдошига ачиниш ҳиссидан, унга бахт ва фаровонлик тилаш туйғусидан келиб чиқади, моҳиятан беминнат хайрияга асосланади. Ўз манфаатидан ўзга манфаатини устун қўйиб, «ўз оғзидагини ўзга оғзига тутиб» яшаш жўмард инсоннинг ҳаёт тарзига айланади.
Бундан ташқари, бизнинг миллий ахлоқшунослигимизда ўзбекчилик, меҳмондўстлик каби тамойиллар мавжуд. Улар миллатимизнинг энг яхши анъаналарига садоқат туйғусидан келиб чиқади ва ўзбек кишисига хос бағри кенглик, дўстга, меҳмонга борини бағишлашдек хусусиятларни ўзида мужассамлаштиради.
Ахлоқий меъёрлар
Ҳалоллик. Ҳалоллик виждон, адолат ва бурч каби ахлоқшунослик мезоний тушунчалари билан боғлиқ, инсонинг ўзгача муносабати ўзича муносабатидек соф, покиза бўлишини талаб қилидиган ахлоқий меъёрдир. Даставвал у диний тушунча сифатида вужудга келиб, ҳар бир мусулмоннинг емак–ичмаги, жинсий ва иқтисодий ҳатти–ҳаракатлари сифатини белгилаб берувчи шаръий меъёр бўлиб амал қилган,унинг зидди – ҳаром диний нуқтаи – назардан салбий ҳисобланган ҳатти–ҳаракатларга нисбатан қўлланилган.
Ростгўйлик. Ростгўйлик ёки тўғри сўзлилик инсоннинг ҳақиқатга интилиши билан боғлиқ ҳақиқат эса доимо синфийлик, партиявийлик–мафкуравийлик ва тарихийлик–даврийликдан юқори туради. Ҳақиқатнинг ифодавий шаклларидан бири ростгўйликдир. Демак, ростгўйлик – инсоннинг кейинчалик касб этган табақавийлик, – сўз онгига, руҳига сингдирган, ижтимоий–ҳаётий, даврий–тажрибавий хусусият эмас, балкининг моҳиятида берилган фазилат.
Ҳаёлилик. Бу меъёр хулқий гўзалликнинг асосий белгиларидан ҳисобланади. У, гарчанд, бир қарашда, уят ҳисси билан ўхшаш бўлса–да, аслида ўзини кўпроқ андиша ва ибога яқин фазилат тарзида намоён қилади, унда ахлоқий моҳият эстетик хусусият – нафосат билан уйғунлашиб кетади.
Инсофлилик. Афлотун ҳақида гап борганида, унинг адолатни давлатга хос фазилат, деган фикрини келтириб ўтган эдик. Дарҳақиқат, адолат моҳиятан давлатнинг фуқарога, жамиятнинг шахсга нисбатан муносабати тарзида намоён бўлади. Борди–ю, ўзаро адолатли муносабатлар ҳақида гап кетса, унда одатда юксак мартабадаги тарихий шахснинг қуйи мартабадаги шахсга муносабати назарда тутилади. Инсоф эса ана шу адолатнинг тор қамровли хусусий кўриниши сифатида намоён бўлади. У фуқаролар, жамият аъзолари орасидаги ўзаро муносабатлар меъёридир.

Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish