I маъруза машғулотлари


Ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов. Гедонизм ва эвдемонизм таълимотининг ахлоқий аҳамияти



Download 424,93 Kb.
bet114/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

3. Ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов. Гедонизм ва эвдемонизм таълимотининг ахлоқий аҳамияти.
Иихтиёр эркинлиги нима, деган масалага тўхталамиз. Ихтиёр эркинлиги энг аввало ихтиёрнинг уч босқичда воқе бўлиши билан боғлиқ. Биринчи босқич – ичидан фақат биттасини танлаб олиш ва ҳаракатга айлантириш мумкин бўлган алоҳида хоҳиш - истакларнинг туғилишидан иборат. Иккинчи босқичда мазкур хоҳишларнинг ўзаро бир - бирини тутиб туриши, тенг ҳолатга келтириши юз беради ва бу танлов орақали бир қарорда тўхташ имконини яратади. Учинчи босқич танланган ҳоҳишнинг ўзига мос жисмоний ҳаракатга ўтиши билан белгиланади.
Ихтиёр эркинлиги тўғрисида фикр юритишдан олдин эркинликнинг ўзи ҳақида мулоҳаза қилиб кўриш лозим бўлади. Чунки «эркинлик» атамаси бир томондан, содда, аниқ ҳаммага тушунарли сўз, иккинчи томондан эса ўта мураккаб, туманли, ўзгариб турувчи тушунча; у ҳаммани, айниқса ёшларни оҳанг рабодек ўзига тортади. «аслида эса тарихда эркинлик номи остида кўп улуғ ишлар амалга оширилган, лекин айнан шу ном билан қанчадан–қанчадан гуноҳлар қилинган. Ҳар бир кишининг хаёлига юраги дукиллаб уриб кетадиган шу ном билан қанчадан–қанча жинояту нодонликлар, эҳтирос алдовию сўқирликлар ўзини безади ва безамоқда» . Айнан шунинг учун ҳам у ҳеч қачон мутлақлик касб этолмайди, уни доим замон, макон, инсон ва нарсалар эркинлиги – бошқа эркинликлар чеклаб туради, инсон бутунлай эркинликка эришолмайди.
Гедонизм ва эвдемонизм тушунчаларининг ахлоқий аҳамияти. Гедонизм (греч. hendone — лаззатланиш) — қадимги давр фалсафий тушунчаларидан бири сифатида кўнгилочарлик, ҳузурланиш маъноларини беради. Қадимги давр ахлоқшунослигида гедонизм (ҳузурбахшлик таълимоти) ҳаётнинг маъносини нафақат жисмоний, балки руҳий ҳузурбахшликдан ҳам иборат деган таълимотни илгари сурар эди. Ҳозирги даврга келиб эса бу тушунча акасарият ҳолда ўзида худбинлик, «нафс қулига айланиш», «бойлик, шухрат кетидан қувиш» каби маъноларини ҳам англатмоқда.
Гедонизм (ҳузурбахшлик таълимоти)— бу ўзига хос ҳаётга бўлган ёндошув бўлиб, ҳаётда асосий мақсаднинг биринчи поғонасига лаззатланиш ва ҳузурбаҳшлик қўйилади. Бундай қарашларнинг ибтидоси қадимги юнон файласуфи Аристипп Киренскийнинг таълимотларига бориб тақалади. Файласуф ахлоқшуносликнинг яхшилик тушунчасига нисбат берар экан, уни ҳузурбахшлик билан боғлайди. Яъни нима инсонга ҳузур бахш этса шу яхшиликдир деган хулосага келади. Бундай хулоса ўша даврнинг аксарият олимларининг бу ёндошув кетидан эргашишига ва гедончилар йўналишини пайдо қилишига асос бўлиб хизмат қилди. Шу тариқа ижтимоий тартиблар эркинлик ва ўзини тўлиқ намоён қилишни чеклайдиган шартлар сифатида қарала бошланди.
Гедонизмнинг қайсидир маънода давомчиси саналган яна бир йўналишлардан бири эвдемонизмдир. Эвдемонизм (греч. ευδαιμονία — барқарорлик, ҳузурбахшлик, бахт) — инсон асосий фаолиятининг бахтга эришувга интилиши билан боғлиқ бўлган ахлоқшунослик йўналишлардан бири саналади.
Эвдемонизм йўналиши намоёндалари қарашларида инсон учун энг буюк неъмат бахт саналади. Унинг асосида юнон файласуфи Арастунинг бахт ҳакидаги таълимоти ётади. Унинг фикрича бахт бу «биз доимо унинг ўзи учун ўзини танлайдиган, бошқа нарса учун уни танламайдиган» ахлоқий тушунчадир. . Ўрта асрлар тафаккурида эвдемонизм (бахтга етишув таълимоти) Фома Аквинский таълимотига йўналтирилган бўлиб, юксак бахт Худони англаш ва ҳаёти давомида Уни тан олмоқдир, деган ғояни тасдиқлар эди.
Хулоса қилиб айтганда, бизнинг ахлоқий ҳаётимиз, барча ахлоқий тажрибаларимиз, ахлоқий фаолиятимиз ана шу уч омил асосида рўёбга чиқади. Ахлоқий кодексларимиз, меъёрларимиз ва тамойилларимиз уларга асосланади.



Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish