I маъруза машғулотлари



Download 424,93 Kb.
bet10/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

Монихийлик. Эрамизнинг II-III асрларида қулдорлик тузуми ўзининг инқироз ва бузилиш босқичига кирди. Инқирознинг ғоявий ифодаси сифатида янги оқим бўлган монихийлик (Бобилда 216 ёки 217-инчи йилда туғилган асосчиси Моний номидан олинган) пайдо бўлди. Моний бир неча диний-ахлоқий рисолалар ёзган. У «монихийлик хати» деб ном олган алифбони кашф этди. Монийнинг таълимоти зардуштийлик коҳинлари томонидан душманлик билан кутиб олинди. У таъкиблар остида Эрондан қочди. Ўз таълимотини тарғиб қилган Моний шон-шуҳрат қозонди. Монийнинг ўсиб бораётган обрўсидан хавфсираган зардуштийлик коҳинлари уни фалсафий баҳсга чақирдилар. Аммо у зиндонга солинди ва 276 йилда қатл этилди.
Монихийлик зардуштийлик таълимотининг яхшилик ва ёмонлик тўғрисидаги ақидасига, яъни дуализмга таянар эди. Христианлик ва гностицизм (лаззат талаблик) унга сезиларли таъсир ўтказган эди. Монийлик таълимоти ўз ифодасини соддача руҳда деҳқонлар озодлигини тарғиб қилишда топган эди, бу янги шароитларда Авестонинг қадимги қобиқларида баён этилган Заратуштранинг таълимотини қайтариш эди. Бу эса эзилган ва таҳқирланган деҳқонлар манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган эди. Монихийликнинг озод деҳқонлар руҳиятига мос келадиган хусусияти уни эрамизнинг III асрида ва ундан кейинги даврларда Эрон, Марказий Осиё, Месопотамия, Сурия, Миср ва Рим империясининг шарқий вилоятлари деҳқон оммаси орасида кенг тарқалишига ёрдам берди.
Маздакийлик. Марказий Осиё ва Эронда феодализмнинг ривожланиб бориши ва деҳқонлар ҳаётининг оғирлашиши табақалар ўртасидаги қарама-қаршиликни кучайтириб юборди. Урушлар, табиий офатлар, каҳатчилик бу жараённи чукурлаштирди. Деҳқонларнинг феодал ҳукмдорлардан норозилиги ошиб борди. Бундай қарама - қаршиликларнинг ифодаси сифатида янги диний- фалсафий оқим бўлган маздакийлик пайдо бўлди. V-VI асрлар давомида маздакийлик феодалларга қарши қаратилган ҳаракатларнинг мафкураси бўлиб хизмат қилди.
Уни асосчиси Маздак (529-нчи йилда қатл этилган) Эрон шоҳи Қубод I (ҳукмронлик йиллари 488-528) саройи аҳлларига яқин бўлган зардуштийлик коҳини эди. У шоҳни мамлакатда ислоҳотлар ўтказиш зарурлигига ишонтиришга уринди. Кейинчалик Маздак деҳқонлар ҳаракатининг раҳномасига айланди. Ҳаракат бостирилгач, Маздак қатл этилди.
Маздакийликнинг фалсафий таълимоти зардуштийликнинг икки ибтидо, яъни хайр ва шарр, ёруғлик ва билан қоронғулик ўртасидаги кураш ҳақидаги тасаввурларга бориб тақалади. Табиат уч унсур: сув, олов ва тупроқдан ташкил топган бўлиб, уларнинг кўшилишидан ижобий ва салбий ҳодисалар келиб чиқади. Яхшилик билан ёмонлик ўртасидаги кураш эзгуликнинг ғалабаси ва ёмонлик куч ишлатиш орқали йўқ қилиш билан хотима топади. Маздакчиларнинг ижтимоий дастури кескин талаблар қўйди: барча одамларнинг тенг ҳуқуқлиги, истеъмолда тенглик, барча мулкларнинг ва аввало ернинг умум ихтиёрида бўлиши. Бу нарса оддий халқ ўртасида Маздакнинг донг чиқаришига олиб келди.
Ведалар. Қадимги ҳинд жамияти ҳаёти ҳақида хабар берувчи биринчи манба Ведалар бўлиб, тахминан эрамиздан олдинги 1500 ва 600 йиллар орасида таркиб топгандирлар. Улар гарчи жамиятнинг иқтисодий ривожланиши ва ижтимоий таркиби ҳақида, атрофни, ўраб турган дунёни билиш даражалари ва бошқа кўп нарсалар ҳақида маълумот берсалар ҳам, устун даражада диний мазмунга эга эдилар. Аслини олганда Ведалар - самхитлар – тўрт хилда мавжуддирлар. Ригвада (худоларга мадҳия), Самаведа (куйлар, ашулалар, ҳамду сано), Яджурведа (қурбонлик қилиш пайтида айтиладиган ифодалар ва ҳикматли сўзлар) ва Атхарведа (афсунлар). Ведалар орий қабилаларининг ибтидоий дунёқарашлари, диний-афсонавий мажмуа ва жодугарликни акс эттирганлар.

Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish