I маъруза машғулотлари



Download 424,93 Kb.
bet79/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

Фойдаланилган адабиётлар

  1. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан қурамиз. Т.: Ўзбекистон, 2017. - 484 б.

  2. Мирзиёев Ш.М. Қонун устиворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Т.: Ўзбекистон, 2017. -28 б.

  3. Пўлатова Д., Иззетова Э. Философия. – Т.: Шарқшунослик, 2012. 340 б.

  4. Фалсафа. Ахмедова М. Таҳрири остида. – Т.: ЎФМЖ, 2006

  5. Фалсафа. Маърузалар матни. –Т., 2000.

  6. Туленов Ж., Туленова Г., Туленова К. Фалсафа. Дарслик. – Т.: Фан ва технология, 2016.

  7. Choriev A. Inson falsafasi. – Toshkent. O’FMJ, 2006.

  8. Шермухамедова.Н.А. Инсон фалсафаси. – Т.: Ношир, 2017. 460 б.



Интернет сайтлари:

  1. www.Ziyonet.uz

  2. www.faylasuf.uz



9–МАВЗУ: ГЛОБАЛЛАШУВ ВА ГЛОБАЛ МУАММОЛАРНИНГ ФАЛСАФИЙ ЖИҲАТЛАРИ.


РЕЖА:

  1. Глобал муаммоларнинг пайдо бўлиши.

  2. Ҳозирги замоннинг глобал муаммолари

  3. Глобал жараёнларни башорат қилишнинг аҳамияти

  4. Техника ва технологияларнинг ижтимоий жараёнларга таъсири

Таянч тушунчалар : Глобаллашув, глобалистика, глобал муаммолар, уруш ва тинчлик, демография, экологик муаммолар, энергетика, хом-ашё муаммоси, халқаро терроризм, диний экстремизм, агрессив миллатчилик, ирқчилик, буюк давлатчилик шовинизми, башорат, коррупция, техника, технология, нанотехнология, биологик идентификация технологиялари, интернет, виртуал мулоқот, сунъий интеллект, техноген цивилизация.

  1. Глобал муаммоларнинг пайдо бўлиши.

Бугунги кунда замонамизнинг глобал муаммолари деб аталувчи муаммолар ҳақида эшитмаган одамни учратиш қийин. Бу муаммоларга демографик, энергетик, хом ашё муаммолари, уруш ва тинчлик муаммоси, экология ва бошқалар киради. Албатта, ушбу муаммолар илгари ҳам мавжуд эди, лекин фақат ХХ асрдагина улар глобал муаммоларга айланди. Инсоният тарихида мавжуд бўлган олдинги шунга ўхшаш муаммолардан улар шуниси билан фарқ қиладики, мазкур муаммолар планетар характерга эга. ХХ арснинг 40-йиллардаёқ К.Ясперс шундай деб ёзган: «Барча мавжуд муаммолар дунё муаммолари бўлиб қолди, вазият - умум инсониятнинг вазиятига айланди»42. Бугунги кунда дунёда бўлаётган ҳар бир ҳодиса, у экологик танглик бўладими, урушми, очликми, энергетик ва бошқа ресурсларнинг камайиб кетишими, маданиятдаги тангликми ёки демографик тангликми бундан қатъий назар улар энди локал, маҳаллий, миллий муаммолар бўлиб қолмай планета миқёсидаги глобал хусусият касб этмоқда.


Глобал муаммолар - бу шундай муаммоларки, улар бутун инсониятнинг манфаатларига дахл қилади, унинг келажагига хавф солади ҳамда улар бутун халқаро ҳамжамиятнинг иштироки билангина ҳал этилиши мумкин.
ХХ асргача мавжуд бўлган муаммолар ҳеч қачон бутун планета ҳамжамиятининг мавжудлигига хавф солмаган. Глобал муаммолар ХХ аср маҳсулидир ва уларнинг пайдо бўлиши инсон фаолияти билан боғлиқ. Глобал муаммоларнинг пайдо бўлишининг сабаби инсон фаолияти билан бугунги табиатдаги ва жамиятдаги аҳвол ўртасидаги қарама-қаршиликнинг ўсиб боришидир.
Ушбу сабаб, ўз навбатида бир қатор ички сабабларга бўлинади:

  1. «жамият-табиат» тизимидаги қарама-қаршиликлар билан боғлиқ сабаблар.

  2. Жамиятнинг ўзининг ичидаги ижтимоий тузилмалар (индивид­лар, ижтимоий гуруҳлар, давлатлар ва халқаро тузилмалар) ўртасидаги қарама-қаршилик билан боғлиқ сабаблар.

Глобал муаммолар пайдо бўлган пайтдан бошлаб олимлар, сиёсатдонлар, ижтимоий ва халқаро ташкилотлар эътиборини жалб этдилар. Шу муносабат билан глобал ривожланишнинг турли-туман математик ва компьютер моделлари ва прогнозлари юзага кела бошлади.
ХХ асрнинг 70-йилларида олимлар, бизнесменлар ва сиёсатчиларни ўз сафида бирлаштирган ноҳукумат ташкилот - Рим клуби томонидан бир қатор прогноз моделлари яратилди. Дастлабки ана шундай математик моделларнинг биринчиси файласуф ва кибернетик олим Х.Ўзбекхон томонидан яратилган эди. Кейинги имитацион модел («Мир-1») Дж.Форрестер томонидан яратилган бўлиб, унда аҳолининг кўпайиши, капитал маблағларнинг, табиий ресурслар, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва озиқ-овқат муаммоларининг ривожланиши ҳамда ўсиб бориши кўрсатилган эди. Тез орада шу олимнинг ўзи томонидан янада такомиллаштирилган модель - «Мир-2» яратилди.
1972 йилда Д.Медоуз ва Массачусет технология институтининг бир гуруҳ ёш олимлари «Мир-3» моделини яратдилар ва мазкур модель Рим клубининг «Ўсиб бориш чегаралари» номли маърузаси учун асос бўлиб хизмат қилди. Модель 1900 йилдан 2100 йилгача бўлган даврдаги глобал ривожланиш жараёнларини тасвирлар эди. Модел муаллифлари шундай хулосага келдилар: агар аҳоли ўсишининг, саноатнинг, қишлоқ хўжалигининг, табиий ресурсларни эксплуатация қилишининг ҳамда атроф-муҳитнинг ифлосланишининг асосий тамойиллари сақланиб қоладиган бўлса, инсоният глобал тангликка дучор бўлади.



Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish