I маъруза машғулотлари



Download 424,93 Kb.
bet64/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

Фойдаланилган адабиётлар

  1. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан қурамиз. Т.: Ўзбекистон, 2017. - 484 б.

  2. Мирзиёев Ш.М. Қонун устиворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Т.: Ўзбекистон, 2017. -28 б.

  3. Фалсафа. Ахмедова М. Таҳрири остида. – Т.: ЎФМЖ, 2006

  4. Фалсафа. Маърузалар матни. –Т., 2000.

  5. Назаров К.Н. Билиш фалсафаси. - Т.: Университет, 2005.

  6. Falsafa. Mamashokirov S. Tahriri ostida. – T.: Sharq, 2005.

  7. Шермухамедова Н.A. Гносеология - билиш фалсафаси. -Т.: “Ношир”, 2009.



Интернет сайтлари:

  1. www.Ziyonet.uz

  2. www.faylasuf.uz

7-МАВЗУ: ТАРИХИЙ ЖАРАЁНДА ЖАМИЯТНИНГ МАДАНИЙ ВА МАЪНАВИЙ ҚАДРИЯТЛАРИ. ЖАМИЯТ ВА ТАРИХ ФАЛСАФАСИ.


Режа:

  1. Жамият тушунчаси ва унинг фалсафий таҳлили.

  2. Ижтимоий ҳаёт сфералари

  3. Тарих фалсафасининг мазмуни ва муаммолари.

  4. Фалсафада қадриятлар масаласи.

      1. Жамият тушунчаси ва унинг фалсафий таҳлили.

Жамият» тушунчаси арабча сўз билан аталган бўлиб, унинг луғавий маънолари ўзбек тилида: «умумийлик», «бирлик», «мажмуа», «жамланган» деганидир. Бу тушунча кишиларнинг умумий ижтимоий фаолиятлари ва муносабатларининг бирлиги, уларнинг муайян мақсад асосида уюшган усули ва шаклини ифодалайди. Бу тушунчанинг кундалик онгдаги ва илмий, фалсафий адабиётларда қўлланиладиган тор ва кенг маънолари мавжуд.
Жамият ҳақидаги қарашлар бирданига пайдо бўлган эмас. Кишиларда дастлаб жамият тўғрисида ҳаёлий мифологик қарашлар, ундан кейин аста-секин диний қарашлар пайдо бўлади. Диний қарашларга кўра, жамият худо томонидан яратилган бўлиб, у худонинг инсонларга берган инъомидир. Жамиятни диний тушунишга кўра, жамиятнинг моҳиятини, унинг мавжудлиги ва тараққиётини илоҳий кучлар, шахсан худо белгилайди, жамиятдаги ҳар қандай ҳодиса ва воқеа худонинг иродаси билан содир бўлади.
Жамиятнинг ривожланиб бориши билан, илм-фаннинг пайдо бўлиши ва ривожлана бошлаши билан жамият ҳақидаги қарашлар ҳам ўзгариб ва ривожланиб боради.
Жамият ривожланишини идеализм нуқтаи назаридан тушунтириб бериш антик даврга – Фукидид ва Герадот яшаган давр (мил. авв. V аср) га тўғри келади. Афлотун («Давлат», «Қонунлар» ва бошқа асарларида) жамият тўғрисидаги идеалистик таълимотни кенг ривожлантирган. Этатик анъана ундан бошланиб, унга асосан жамият билан давлатни айнан бир деб тушунтиришга ҳаракат қилинган. Жамият ривожланишининг идеалистик талқини кейинчалик Арасту асарларида ўз аксини топди («Сиёсат», «Этика» ва б.). У ижтимоий тузумнинг уч босқичини кўрсатиб берди: а) оила; б) жамоа; в) давлат. Уларнинг ҳаммаси бир-бири билан иерархик муносабатдадир. Жамоа – оилалар мажмуаси; давлат эса жамоалар йиғиндисидан иборатдир.
Жамиятнинг бундай анъанавий талқинига Шарқ мутафаккирлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшганлар. Бунга Форобийнинг «Фозил одамлар шаҳри», Берунийнинг «Ўтмиш халқлардан қолган ёдгорликлар», Юсуф Хос Хожибнинг «Қутадғу билиг», Навоийнинг «Пайғамбарлар ва донишмандлар тарихи», Амир Темурнинг «Тузуклари», А.Жомийнинг «Искандарнинг донишмандлик китоби» ва бошқа асарларни мисол қилиб келтиришнинг ўзи кифоя қилади. Бундан шарқ мутафаккирларининг антик давр фалсафаси ворислари эканликлари кўриниб турибди. Масалан, Ибн Синонинг фикрича, жамият уч синфга бўлиниши керак: бошқарувчилар, лашкар (ҳарбий), ишлаб чиқарувчилар. Бу эса, Афлотуннинг қарашларини тасдиқлайди. Ўз навбатида Форобийнинг жамиятга оид қарашлари, ғоялари Арастунинг фикри билан боғланиб, Шарқдаги ўша даврнинг ижтимоий-сиёсий шароитига мослаштирилгани, ривожлантирилгани кўриниб турибди. Жамият ҳақидаги идеалистик талқин ривожига Т.Гоббс ва Ж.Локк (ижтимоий келишув шартномаси назарияси), Ж.Вико («миллат ҳаракати тўғрисида»ги таълимот), Вольтер (ҳамма инсонларнинг бошданоқ сиёсий тенглиги тўғрисидаги ғоя), И.Кант («абадий дунё» тўғрисидаги таълимот) ўз ҳиссаларини қўшдилар. Жамиятнинг тугалланган идеалистик талқинини Хегел фалсафасида ўзининг тўлиқ аксини топди. Унинг «Ҳуқуқ фалсафаси», «Тарих фалсафасидан маърузалар», «Эстетикадан маърузалар», «Фалсафа тарихидан маърузалар» асарлари деярли тўлалиигича ижтимоий муаммоларга бағишланган. Хегел уларда «жамият» тушунчасининг «давлат» тушунчасидан кенглигини аниқ ва тушунарли шаклда баён этиб берди.
XIX асргача бўлган даврда жамиятга оид қарашларда диний ва идеалистик қарашлар чамбарчас ҳолда ҳукмрон бўлишига қарамасдан, Левкипп ва Демокритдан тортиб то Л. Фейербах ва Н.Г.Чернишевскийгача бўлган, йирик мутафаккирлари қарашларида айрим материалистик ғоялар мавжуд эди. Масалан, Демокрит таъкидлашича, инсоннинг «қўли, ақли ва идроки» инсоннинг эҳтиёжлари таъсири остида ижтимоий қадриятларни яратди. Лукреций Кар жамият ҳам табиат ҳам худоларнинг иродаси билан пайдо бўлмайди ва улар орқали бошқарилмайди деган фикрни маъқуллайди.
Шарқ мутафаккирларининг қарашларида ҳам жамиятни материалистик талқин этишнинг айрим элементлари бор. Масалан, Форобий жамият пайдо бўлишининг табиий сабабларини топишга интилади. У «моддий эҳтиёжларни биринчи даражага олиб чиқади ва бу билан жамиятнинг пайдо бўлиши муаммосини кўтаради»31.
Янги даврда табиий фанларнинг ва механик-материалистик ғояларнинг ривожланиши ҳам ижтимоий тараққиётни материалистик асосда тушунтириш тўғрисидаги билимларнинг шаклланишига ўз таъсирини кўрсатди. Бу жараёнга XVIII аср француз материалистлари катта ҳисса қўшдилар..
Ижтимоий ривожланишнинг материалистик талқини К.Маркс ва Ф.Энгелсларнинг «Капитал», «Оила, хусусий мулк ва давлатнинг келиб чиқиши», «Немис мафкураси», «Фалсафа қашшоқлиги», «Муқаддас оила» асарларида кенг ёритилган. Улар «ижтимоий борлиқ», «ижтимоий онг» каби фалсафий тушунчаларини асослаб бериб, биринчисини иккинчисига нисбатан бирламчи эканлигини таъкидладилар. Ижтимоий ривожланишнинг асосини ижтимоий ишлаб чиқариш ташкил қилиши тушунтириб берилди. Жамият ривожланишининг тарихий босқичларида маълум бир моддий ишлаб чиқариш усули ётиши, бу эса ижтимоий-иқтисодий формация сифатида ифодаланиб, инсоният жамияти тарихи эса формацияларнинг кетма-кет алмашинувидан иборатдир.
2. Ижтимоий ҳаёт сфералари

Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish