I маъруза машғулотлари



Download 424,93 Kb.
bet121/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

Интернет сайтлари:

  1. www.Ziyonet.uz

  2. www.faylasuf.uz



14 -МАВЗУ: НИКОҲ ВА ОИЛАНИНГ АХЛОҚИЙ АСОСЛАРИ, УНИНГ ЁШЛАР ТАРБИЯСИДАГИ ЎРНИ.


РЕЖА:
1. Никоҳ ва оила тушунчалари. Давлатнинг ахлоқий моҳияти
2. Никоҳнинг қонуний ва диний асослари
3. Оила ҳақидаги илғор фикрларнинг ахлоқий аҳамияти
4. Ёшлар тарбиясида никоҳ ва оила ҳақидаги миллий ахлоқий қадриятларнинг ўрни
Таянч тушунчалар: Оила, никоҳ, моногамия оила, полигам оила, эндогам оила, экзогам оила, муҳаббат, оилавий муҳит, оилавий мулк, фарзанд тарбияси, фуқаролик жамияти, маҳалла, давлат, давлат суверенитети, шахс суверенитети, Оила Кодекси, оилани ижтимоий ҳимоялаш, масъулият, бурч, никоҳнинг диний асослари, никоҳнинг ҳуқуқий асослари.

      1. Никоҳ ва оила тушунчалари. Давлатнинг ахлоқий моҳияти

Баркамол авлодни тарбиялаш оиладан бошланади. Инсон ўз ҳаётини оиласиз тасаввур қилолмайди ва айнан мана шу оила муҳитида у жамият аъзоси сифатида тарбия топади. Оилада соғлом муҳит ва соғлом муносабат қарор топса оилада ҳам, миллат ва жамиятда ҳам соғлом муҳит мавжуд бўлади.
“Оила” сўзининг луғавий маъноси ҳақида олимлар турли фикрлари келтириб ўтишган. Масалан, Ф.Қиличев қадимда халқимизда эгарни уловга мустаҳкамловчи тасмани “айил” деб аташгани ва эр-хотинлик муносабатлари пайдо бўла бошлагач, уларнинг жипслигини “айла”, яъни “айл” оила тарзида ифодалаб номлаганлар, деган фикрга келади48. Бошқа олимларнинг фикрича, оила арабча “аёлманд” маъноларини англатувчи “оила” сўзидан келиб чиққан49. Умуман “оила” эркак ва аёл қўшилиши натижасида юзага келган ижтимоий бутунликни англатган.
Оиланинг ташкил топиши ва ривожланишига асос бўлган никоҳнинг ижтимоий, маънавий, ахлоқий, ҳуқуқий асослари ҳақидаги қарашлар, ёндашувлар ҳам турличадир. Никоҳ – арабча сўз бўлиб, “қўшилиш” деган маънони англатади50. Яъни, никоҳ фақат жисмоний қўшилиш эмас, балки маънавий муштараклик ҳамдир.
Қадимда никоҳнинг ҳилма-хил шакллари мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда моногамия, полигамия, эндогамия, экзогамия, паналуал ва левират каби шакллари сақланган. Моногамия – бир никоҳли оила, полигамия – кўп никоҳли оила, экзогамия – бегоналар орасидаги никоҳ шакли, эндогамия – қариндошлардан тузилган никоҳ, паналуал – иккинчи никоҳда бегона билан тузилган никоҳ, левират – хотини (эри) вафотидан сўнг, унинг синглиси ёки опаси(акаси ёки укаси) билан тузилган никоҳ кабилардир.
Никоҳ барча даврларда оиланинг такомиллашуви ва ривожланишига маънавий, ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилган. Никоҳ янги қурилаётган оиланинг давлат ва жамоатчилик томонидан расмий тан олиниши бўлиб, барча диний таълимотларда, унинг шакли ва мақсадларига жиддий муносабатда бўлинган.
Юқорида келтирилган илмий хулосаларга таяниб, оила тушунчасига қуйидагича таъриф бериш мумкин: “Оила жамият тараққиёти жараёнида унинг давомийлигини таъминлайдиган табиий-биологик эҳтиёжлар бирлигига таянган индивидларнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-ахлоқий эҳтиёжи ва ҳамкорлигига асосланган барқарор ижтимоий бирлик, жамиятнинг муҳим негизидир”.
Фарзанд тарбиясига салбий таъсир этувчи оилавий низолар, можароларнинг сабаблари қуйидагилар: а) оиланинг бузилиб кетишига эр ва хотин маънавий маданиятининг мос келмаслиги; б) оилада эркакнинг спиртли ичимликка ва наркотик моддаларга ружу қўйиши; в) отанинг оила ҳаётига бефарқлиги, иқтисодий қийинчиликка бардош беролмаслиги; г) ҳамон учраб турадиган қайнона-келин муносабатларидаги келишмовчиликлар; д) оилада психологик бирликнинг йўқлиги
Оилавий муносабатларнинг шаклланиши жараёнига эътибор берар эканмиз, никоҳ ва оилани бир-биридан фарқлашимиз лозим. Никоҳ оиладан илгари вужудга келган бўлиб, даставвал патриархал оила вужудга келишига қадар, уруғчилик даврида фақат жинсий табиий ҳаётни бошқариб борган. Оила вужудга келгандан сўнг эса кишилар ҳаётнинг ҳуқуқий, ахлоқий ва маиший соҳаларига ҳам кириб борган. Бугунги ривожланган жамиятда эса, оилавий муносабатлар маданий ҳарактерга эга бўлиб, албатта жамоатчилик фикри билан ҳисоблашиб, яшаётган жамиятдаги оила қуриш анъаналари ва қонун-қоидаларига риоя қилиб яшашни тақазо этади.
Оиладаги ҳуқуқий муносабатлар оила аъзоларининг ўзаро ҳуқуқи ва мажбуриятлари йиғиндисидир. У оила ҳаётининг энг муҳим томонларини тартибга солиб туради ҳамда энг аввало жисмоний кучга — давлат муассасалари кучига таянади.
Оиладаги ахлоқий муносабатлар мазмуни, таъсири жиҳатидан ҳуқуқий муносабатлар билан чамбарчас боғлиқдир. Бироқ, ахлоқий муносабатларнинг таъсир доираси жуда икир-чикирларидан тортиб, оила ҳаётини ҳал қилувчи ҳодисаларгача бошқариб туради. Чунончи, оила аъзоларининг кийиниши, овқатланиши, дам олиши, фарзандларини ўқитиши, уйлантириши ҳам ахлоқий қоидалар воситаси билан бошқарилиб турилади.
Оилани фуқаролик жамиятининг, давлатнинг энг муҳим ҳужайраси дейишади. Чунки ҳар бир жамият аъзоси, бўлажак фуқаронинг тарбияси оиладан бошланади. Оила уч жиҳатни: ўзининг бевосита кўриниши бўлмиш никоҳни; оилавий мулк ва анжомлар ҳамда улар ҳақидаги ғамхўрликни; болалар тарбиясини ўз ичига олади.
Дастлабки ахлоқ маскани бўлмиш оилалар йиғиндиси фуқаролик жамиятини, миллатни ташкил этади. Фуқаролик жамияти моҳиятан оила билан давлат ўртасидаги даража. Гарчанд, унинг тараққиёти давлат тараққиётидан кейинроқ рўй берса ҳам, у албатта давлатни тақозо этади, яъни фуқаролик жамиятининг яшаши учун унинг олдида мустақил нимадир – расмий, тизимли бошқарув бўлиши керак.
Фуқаролик жамияти, шундай қилиб, бир кишининг эҳтиёжини унинг меҳнати воситасида қондириши баробарида, шу меҳнат воситасида барча қолганларнинг ҳам эҳтиёжини қондиради. У ўз аъзоларининг шахсий эркинликлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилади, одил суд воситасида улар мулкига дахл қилинишига йўл қўймайди. Фуқаролик жамияти турли табақалардан ташкил топади. Улар орасида табақавий ёки синфий зиддият сингари ҳодисалар рўй бериши мумкин эмас. Чунки бунда шахс – давлат фуқароси, муайян инсон манфаатлари биринчи ўринда туради ва бу манфаатлар, айтганимиздек, ҳам ахлоқий, ҳам қонуний жиҳатдан ҳимоя қилинади.

Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish