I маъруза машғулотлари


Фалсафанинг асосий функциялари



Download 50,22 Kb.
bet3/15
Sana21.02.2022
Hajmi50,22 Kb.
#50268
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
1-мавзу Фалсафа 230420151017

Фалсафанинг асосий функциялари. Фалсафанинг функцияларидан бири - ижтимоий-аксиологик функцияси ҳисобланади. Ушбу функция: ижтимоий ҳаётни шарҳлаш ва танқид қилиш функцияларини бажарувчи сифатида кўринади.
Фалсафанинг дунёқараш функцияларидан яна бири тарбиявий функциядир. Фалсафа илмининг, билишга нисбатан қўядиган талаблари инсондаги муҳим фазилатларни: ростгуйлик, ҳаққонийлик, саховат сингари маърифатли, маданиятли шахсга хос бўлган хусусиятларни шакллантиришга ёрдам беради.
Фалсафанинг яна баён этиш, ахборот бериш функцияси ҳам мавжуддир.
Эвристик функциянинг моҳияти илмий билимларни янада ривожлантириш, илмий ихтиролар учун замин яратишда кўринади.
Фалсафанинг интеграция килувчи функцияси. “Интеграция” атамаси (лотинча integration-тиклаш, тўлдириш демакдир) қандайдир қисмлар, бўлакларни бир бутун, яхлит ҳолга келтириб бирлаштириш деган маънони англатади.
Фалсафанинг мантиқий-гносеологик функциясининг вазифаси ушбу масалалар бўйича фалсафий усулнинг ўзини, унинг мавжуд тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат. Фалсафий билимлар тизими. Ҳозирги замон фалсафаси доирасида кўпинча қуйидаги мустақил соҳаларни ажратишади: фалсафа тарихи, онтология - борлиқ тўғрисидаги таълимот, гносеология (эпистемология) - билиш тўғрисидаги таълимот, аксиология - қадриятлар тўғрисидаги таълимот, фалсафий антропология - инсон тўғрисидаги таълимот, ижтимоий фалсафа – жамият тўғрисидаги таълимот, мантиқ – тафаккур қонунлари ва шакллари тўғрисидаги таълимот, этика – ахлоқ тўғрисидаги таълимот, эстетика – гўзаллик тўғрисидаги таълимот.
Фалсафада миллийлик ва умуминсонийлик. Ҳозирги даврда миллий фалсафани ривожлантириш муаммолари. Албатта, фалсафа умуминсоний фан сифатида башариятга доир умумий муаммоларни қамраб олади. Маълумки, олам ва одам муносабатлари, жамият ва табиатни асраш, умрни мазмунли ўтказиш, яхшилик ва ёмонлик каби қадриятлар билан боғлиқ масалаларнинг барчаси инсоният учун умумий. Аммо фалсафада муайян миллий хусусият, мақсад ва интилишлар ҳам ўз ифодасини топади. Аслида, юқорида зикр этилган умуминсоний мавзу, масала ва муаммоларнинг барчаси аввал-бошда хусусий, миллий, минтақавий аҳамиятга молик масалалар тарзида намоён бўлади.

2. Қадимги Шарқ ва Марказий Осиё халқларининг фалсафий қарашлари.


Эрамиздан олдинги IV мингйилликнинг охири III-мингйилликнинг бошида қадимги Бобил ва қадимги Миср маданияти ўз тараққиётининг юқори нуқтасига эришади.
Қадимги бобилликлар ва мисрликларда илм-фан билан коҳинлар шуғулланар эдилар. Илм-фан билан шуғулланган мисрликлар ва бобилликлар умуман дунёга афсоналар орқали қарар эдилар. Шундай асарлар пайдо бўла бошлайдики, уларда афсоналарни фалсафий талқин қилишга уринишлар кўзга ташланади («Арфа чалувчининг қўшиғи», «Дунёдан хафсаласи пир бўлган кишининг ўз руҳи билан суҳбати», «Ҳаёт маъноси ҳақида хожа ва қулнинг савол-жавоблари» ва бошқалар). Гарчи Қадимги Миср ва Бобилда фалсафий тафаккур Қадимги Юнонистон савиясига эришмаган бўлса ҳам, уларнинг ютуқлари Эллада маданиятига катта таъсир кўрсатди.

Download 50,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish