Эпикуртаълимоти Эпикур фалсафаси Демокрит моддиюнчилиги тараққиётида олдинга қўйилган қадам эди. Унинг атомлар ҳақидаги таълимотини қабул қилган Эпикур атомларнинг тўғри чизиқлик ҳаракатдан ички таъсир натижасида четга оғиши ҳақидаги тахминни ўртага қўйди. Бу билан у конунийлик билан тасодифийлик уйғунлиги муаммосини олдинга сурди. Унинг фалсафасида инсон марказий ўринда туради.. У худоларнинг табиат ва инсон ҳаётига аралашишларини рад этди ва руҳнинг моддийлигини исбот қилди. Худоларнинг мавжудлигини тан олган ҳолда, у худолар ҳақида «оломоннинг ёлғон уйдирмалари» га қарши чиқди.
Ўрта асрлар Ғарб фалсафаси.Европа тарихида ўрта асрлар даври деярли тўла минг йилни (Рим империясининг парчаланиш лаҳзасидан Уйғониш давригача) ўз ичига олади. Ўрта асрлар Европаси феодализмнинг қарор топиши билан белгиланадики, у христиан дунёқарашидан фойдаланди. Маъжусийлик дини ва фалсафаси, ҳамда бидъатчиларнинг адашишларига қарши курашига апологетлар (юнонча апология-ҳимоя) деб аталган қадимги антик даврнинг кейинги христиан ёзувчилари бел боғладилар. Фалсафа ва христианликни бир бирига тўғри келмаслигига далиллар келтириб, у шундан келиб чиқдики, христианлик фалсафий асосга эҳтиёжи йуқ. Исодан кейин ҳеч қандай билимга қизиқишнинг кераги йўқ, Инжилдан кейин эса ҳеч қандай тадқиқотнинг зарурияти йўқ. Эътиқодни олий ҳақиқат сифатида тушуниш фалсафани илоҳиётга бўйсундириш учун асос бўлди.
Апологетика орқасидан христиан мафкурачиларининг асарлари бўлган патристика пайдо бўлдики, унинг муаллифлари бидъатчиларга қарши курашга катта ҳисса қўшганликлари учун авлиёлик даражасига кўтарилдилар ва черков оталари деб аталдилар. «Черков оталари» нинг энг йириги Аврелий А вгустин (354-430) эди. Августин фалсафасининг марказида Худо туради. Худо олий моҳият бўлиб, энг олий эзгуликдир. Инсон эса ўзида табиатнинг моддий жисмларини –ўсимликлар ва ҳайвонларни бирлаштиради ва ақлий руҳ, ҳамда озод иродага эгадир.
Ўрта асрлардаги фалсафий тизимларининг кўпчилиги идеалистик йўналишга эга эдики, уни христианликнинг асосий диний ақидалари тақозо қилар эди.
Схоластикани тизимга солишда доминиканлар Орденининг вакили Аквиналик Фома (1225-1274) муҳим ҳисса қўшди. У ўзига мақсад қилиб христианлик ақидаларини ақлга мувофиқ равишда ишлаб чиқишга бел боғлади.
Ғоявийлик ва моддийлик ҳақидаги энг кескин баҳс реалистлар (лот. realis–ҳақиқий, ашёвий) ва номиналистлар (лот. nomen–исм, ном) ўртасидаги машҳур мунозарада намоён бўлди. Гап универсалий (лот. - умумий) умумий ёки тур деб аталган тушунчаларининг табиати ҳақида борар эди. Реалистлар Арастунинг умумийлик ягоналик билан боғлиқ равишда мавжуд бўлиб, унинг шаклидир деган қоидасига асосланадилар.
Номиналистлар эса «умумий» нинг объектив мавжудлигини рад этиб, универсалийлар фақат тафаккурдагина мавжуд деб ҳисоблар эдилар.