I маъруза машғулотлари


Антик дунё ва Ўрта асрлар Ғарб фалсафаси. Янги ва энг янги даврдаги фалсафий таълимотлар



Download 50,22 Kb.
bet9/15
Sana21.02.2022
Hajmi50,22 Kb.
#50268
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
1-мавзу Фалсафа 230420151017

4. Антик дунё ва Ўрта асрлар Ғарб фалсафаси. Янги ва энг янги даврдаги фалсафий таълимотлар.
Антик дунё фалсафаси. Милет мактабининг вакиллари бўлган Фалес, Анаксимандр ва Анаксименлар дунёга бутунлай бошқача қарашни ривожлантирдилар. Милетлик мутафаккирлар биринчи бўлиб Коинотни уйғун равишда тузилган, ўз-ўзидан ривожланувчи ва ўзи томонидан бошқариладиган тизим сифатида тасвирлашга уриндилар. Олам ҳеч қандай худолар ва ҳеч қандай одамлар томонидан яратилган эмас. У доимо мавжуд бўлиши лозим. Уни бошқараётган қонунларни инсон тушуниб етиши мумкин. Уларда ҳеч қандай тушуниб бўлмайдиган, сирли нарса йўқ. Шундай қилиб, дунёни диний-афсонавий тушуниш йўлидан уни инсон ақли воситасида тушунишга ҳал қилувчи қадам кўйилди.
Милетдан кейинги Иония фалсафасининг маркази, файласуф Гераклитнинг ватани Эфес шаҳри эди. Дунёнинг бирламчи унсурини Гераклит оловда кўрди. Гераклитнинг фалсафа тарихидаги аҳамияти шунда эдики, у моддага хос бўлган қонунийлик зарурияти ҳақидаги масалани дунёнинг диалектик ривожланиши ҳолати билан боғлаб тушунтирди. Қарама-қаршиликларнинг диалектик бирлиги Гераклит томонидан шундай ифодаландики, улар бир-бирларини доимо ўзаро уйғунликда тўлдирадилар ва шу жиҳатдан пайдо бўладилар. У ўз фалсафасининг асосий нуқтаи назарларини ҳаммага кенг маълум бўлган бир қатор ҳикматли сўзларда ифодалади: «ҳамма нарса оқимда, ҳамма нарса ўзгаришда», «бир дарёга икки марта шўнғиб бўлмайди» ва ҳоказо.
Софистлар таълимотининг энг машҳур вакиллари Абдер шаҳридан бўлган Протагор ва Леонтинлик Горгий эдилар. Протагор барча ҳодисалар ва идрокнинг нисбийлиги ва уларнинг муқаррар равишда субъективлиги (бир тарафлама эканлиги) ҳақидаги қоидани олдинги сурди. Протагор қадимги даврлардаёқ софизм деб ном олган оғзаки баҳс мусобақаларига асос солдики, унда софистлар мантиқий мушкул ҳолатларни қўллар ва умум томонидан қабул қилинган фикрлардан кескин фарқ қиладиган нуқтаи назарларни баён қилар эдилар. Софистлар Юнонистонда билимларнинг кенг тарқалишига имкон яратдилар.
Афинада софистларнинг муросасиз душмани сифатида Суқрот (эр.ол. 470-399йй.) майдонга чиқди. У софистларга қарши ўлароқ, барибир ҳақиқат мавжуд ва у баҳсда топилиши мумкин, деган фикрда эди. Суқрот таълимотининг асосида донишмандлар томонидан билиб олинадиган, объектив равишда мавжуд бўлган руҳ тўғрисидаги ғоя ётар эди. У ҳаётнинг ҳар қандай соҳасида муваффақиятли фаолият юритиш учун касбий билимлар зарурлигини таъкидлаган эди.
Афлотун (эр.ол. 427-347йй.) Афлотуннинг фалсафий-ахлоқий қарашлари унинг савол-жавоблар тарзида ёзилган кўп сонли асарларида берилганки, улардаги бош иштирок этувчи шахс унинг устози Суқротдир. Афлотун ақидасича, бизни ўраб турган воқей дунё-ҳақиқий ғоялар дунёсининг фақат тахминий инъикосидир. Ғоялар ва тушунчалар табиий равишда бизнинг онгимизга хос бўлиб, улардан ажралмасдир.
Арасту (эр.ол. 384-322йй.) тарихга энциклопедик олим сифатида кирди. Унинг мероси эрамиздан олдинги IV асргача юнон фани тўплаган ҳақиқий билимлар мажмуаси эди. Ўз устози Афлотундан фарқли ўлароқ, Арасту фикрича, моддий олам бирламчи бўлиб, ғоялар дунёси иккиламчидир. Файласуфнинг «Органон» деб умумий ном олган мантиқий асарлари ҳақиқат ва тафаккур қонунлари ҳақидаги таълимотдир.
Қадимги дунё тарихида эрамиздан олдинги IV асриниг охиридан эрамизнинг I асрининг охирги ўн йилликларигача бўлган даврни эллинизм даври деб аташ қабул қилинган.
Эллинистик дунёда энг машҳур бўлган воқеа эрамиздан олдинги IV ва III асрлар бўсағасида пайдо бўлган равоқийлар ва эпикурчилар таълимоти эди.


Download 50,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish