6
КИРИШ
Маълумки, ҳозирги даврда Ўзбекистон Республикасининг барча иқтисодий
соҳаларида кўплаб ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилмоқда.
Уларни яратиш, фаолият олиб бориш ва кенг тарқалишидан асосий мақсад
жамиятнинг
ахборотлаштириш
муаммоларининг
ечими
ҳисобланади.
Республикамизнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишида ахборот-
коммуникация технологиялари муҳим ўрин эгаллашини назарга тутган ҳолда
ҳукуматимиз томонидан бир қатор қонунлар, Президент фармонлари ва Вазирлар
Маҳкамаси қарорлари ҳамда вазирлик ва идоралар томонидан соҳанинг ташкилий-
ҳуқуқий базасини ташкил этувчи меъѐрий ҳужжатлар ишлаб чиқилган.
Ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши турли ташкилот
ва миллий иқтисодиѐтнинг мавжуд соҳаларида ахборот тизимларидан фойдаланиш
билан узвий боғлиқ. Шундай қилиб, янги ахборот технологияларини
бошқарувчилар, мутахассислар, техник ходимлар учун ахборотни қайта ишлаш,
қарорлар қабул қилиш ҳамда ахборотларни тўлиқ ва аниқ маълумотлар билан
таъминлашга ѐрдам берувчи замонавий ахборот тизимларини яратиш имконини
беради.
Инсон, жамоа ва ташкилотнинг самарали фаолияти кўп жиҳатдан ахборотга
эгалик даражаси ва ундан самарали фойдаланиш имкониятига боғлиқ. Бошқача
айтганда, бирор тўғри қарорни қабул қилишдан аввал ахборотларни тўплаш, қайта
ишлаш, таҳлил қилиш керак. Исталган соҳада тўғри қарор қабул қилишда катта
ҳажмдаги ахборотларни қайта ишлаш зарурати мавжуд, буни осонлаштириш учун
эса махсус техник ва дастурий воситаларни жалб этиш мумкин. Бунинг
натижасида замонавий ахборот- коммуникация технологияларига таянган янги
ахборот тизимларини яратишга талаб ортиб бормоқда. Ташкилот, корхона ѐки
муассасаларнинг ташкилий-ҳуқуқий базасидан қатъи назар айнан долзарб ва аниқ
ахборотга эгалик билан бир қаторда, уларга мос равишда ушбу ахборотларни
тўплаш, қайта ишлаш ва узатишнинг самарали усул ва услубларидан фойдаланиш
мувафаққиятнинг асосий гарови ҳисобланади.
Замонавий иқтисодиѐтнинг билим ва ахборотларга асосланиб тубдан ислоҳ
қилиниши, глобаллашуви ва қарорларни тез қабул қилиш зарурати ахборот
оқимлари, ташкилий шакллар, маълумотларни қайта ишлаш ва тақдим этиш
усуллари тубдан ўзгаришига олиб келади. Бунинг натижасида менежмент ахборот
тизимлари ўзига хос ўрин ва аҳамиятга эга бўлади.
Бугунги кунда ахборот тизимлари менежерлар ташкилотни қандай
бошқариш ҳамда маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқиш жараѐнига ўз таъсирини
кўрсатмоқда. Кўпчилик ташкилотлар компьютерлашмоқда, шу сабабдан ахборот
тизимлари фойдаланувчилари сифатида буюртмачилар, етказиб берувчилар ва
ҳаттоки рақобатчи корхоналарни кўриш мумкин. Илгари ахборот тизимлари
ташкилот ходимларининг бир қисмига таъсир кўрсатган бўлса, замонавий ахборот
тизимлари эса корхона бошқарув тамойиллари ва ташкилий тузилмасининг қайта
тузилишига олиб келмоқда.
Ушбу ўқув қўлланманинг таркибий тузилиши миллий ҳамда хорижий фан ва
амалиѐт ютуқларига асосланади.
7
Do'stlaringiz bilan baham: |