14-мавзу.Саноатнинг мақсадли йўналишлари
14.1 Тармоқни ривожлантириш концепцияси
14.2.Сохани ривожланишнинг асосий йўналишлари
Рақамли иқтисодиёт, бу — алоҳида фаолият тури эмас. Бу, аслида, ишбилармонлик, саноат объектлари, хизматлар деганидир. “Рақамли” атамаси мазкур соҳаларнинг барчаси ахборот технологияларидан фаол фойдаланишни англатади. Агар оддий иқтисодиётда моддий буюмлар асосий ресурс ҳисобланса, рақамли иқтисодиётда бу қайта ишланадиган ҳамда узатиладиган ахборот, маълумотлар бўлади. Уларнинг таҳлилидан сўнг тўғри бошқариш бўйича ечим ишлаб чиқилади.
Концепция лойиҳаси давлат бошқарувини ислоҳ этиш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантириш, инновация ва технологияларни қўллаб-қувватлаш каби асосий йўналишлардан иборат.
Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш давомида тўпланган тажриба мазкур концепциянинг аниқ йўналишларини ишлаб чиқиш учун асос бўлди. Энг муҳими, мамлакатимизни ривожлантиришнинг янги стратегияси келаси 17 йилга мўлжалланган бўлиб, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида юқори натижаларга эришишни назарда тутади.
Президентимизнинг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган ғоялари асосида тизимда инновация, ноу-хауларни тадбиқ этиш, модернизациялаш, халқаро ҳамкорликни кучайтириш жараёнлари изчиллик билан амалга ошириляпти. Тизимда энг самарадор ва истиқболли 7 та инновацион лойиҳа амалга ошириляпти.
1-лойиҳа — газ транспорти тизимида диспетчерлик бошқарув ва маълумотлар йиғимининг автоматлаштирилиши (SCADA — Supervisory Control And Data Acquisition - Диспетчерское управление и сбор данных).
2-лойиҳада табиий газни ишлаб чиқарувчи корхоналардан то истеъмолчигача бўлган ҳисоб ва назоратнинг 5-босқичли автоматлашган тизими (АСКУГ- автоматизированная система контроля и учета газа, автоматлаштирилган газ назорати ва хисобга олиш тизими) бўлиб бу тизим ҳозир амалда.
3-лойиҳада компрессор станцияларидаги газ ҳайдаш агрегатларининг двигателларидан ажралиб чиқаётган иссиқлик энергиясидан электр энергиясини ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
4- лойиҳа бўйича газ транспорти тизими ишончлилигини ошириш мақсадида ҳозирда замонавий инновацион диагностик қурилмаларига эга бўлган пилотсиз учиш аппаратлари харид қилинаётганини алоҳида таъкидлаш ўринли.
5-лойиҳада газ тақсимлаш станцияларида табиий газни одаризация қилишни автоматлаштириш кўзда тутилган.
6-лойиҳа юзасидан ҳам газ тармоқларини инновацион лойиҳалар асосида модернизация ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Еттинчи лойиҳа суюлтирилган газ таъминотида янги инновацион тўлов тартибини жорий этишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |