2. Новатор тушунчасига изоҳ беринг.
Новатор бу – ғояларни ўйлаб топиб янгилик киритувчи шахс ва инноватсиягача бўлган жараён.
3. Дунёдаги ривожланган мамлакатларда илмий ва инновация фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш шакллари қандай?
Миллий иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида ҳар қандай давлатнинг иқтисодий ривожланиш истиқболлари иқтисодиётнинг барча соҳаларида самарали инновацион фаолиятига ҳар томонлама боғлиқ бўлади. Жаҳондаги кучли рақобат муҳитида инновацион фаолиятнинг интенсивлик ҳолати иқтисодий ривожланиш даражасига таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирги вақтда ривожланган мамлакатлардаги инновацион технологиялар, маҳсулотлар ва қурилмаларнинг ялпи ички маҳсулотдаги (ЯИМ) улуши 60% ни ташкил этмоқда.
Хорижий мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, дунёнинг ҳеч бир мамлакатида миллий инновацион тизим хусусий сектор томонидан мустақил равишда шакллантирилмаган. Барча мамлакатларда миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш мақсадида жорий қилинадиган МИТ, ўз элементларининг ўзаро муносабатларини мувофиқлаштириб туриш асосида ушбу тизимни шакллантиришда давлат етакчи ролни ўйнайди ҳамда фаолият кўрсатади миллий, тармоқ ва минтақавий ривожланишнинг устувор йўналишларини белгилайди шунингдек, ресурсларнинг шу йўналишларда тўпланишини таъминлаб беради[.
Ҳозирги вақтда, инновацияларни бошқариш миллий иқтисодиётни ташкилий-иқтисодий бошқариш механизмининг кам ривожланган қисмларидан бири сифатида бўлиб қолмоқда. Бозор иқтисодиёти шароитида инновациялар иқтисодиётни интенсив ривожлантиришга имкон беради, фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий қилишнинг жадаллаштирилишини таъминлайди, истеъмолчиларнинг турли хилдаги юқори сифатли ва рақобатбардош маҳсулот ва хизматларга бўлган эҳтиёжларини янада тўлароқ қондиришга имкон яратиб беради.
Ўзбекистонда миллий инновацион тизимни шакллантириш ва уни муваффақиятли амалга ошириш учун тегишли макроиқтисодий шароитлар мавжудлигини кўрамиз. Миллий инновацион тизимни шакллантириш ва барқарор ривожлантириш механизмларини яратиш омиллари сифатида Ўзбекистонда қабул қилинган қатор фармон ва қарорларни санаб ўтиш мумкин. Миллий фан ва инновациялар соҳасини ривожлантириш борасидаги дастлабки директив ҳужжатлар қаторига 1992 йил 8 июлдаги «Фан ва инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ва ушбу фармонни ижро этишга йўналтирилган 1992 йил 21 июлдаги «Фан ва инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг чора-тадбирлари тўғрисидаги» Вазирлар Маҳкамасининг қарори киради. Шунингдек, 2002 йил 20 февралда эълон қилинган «Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил қилишни такомиллаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларида ҳам инновацион тизим яратишнинг стратегик йўналишлари белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 августдаги «Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-436 сонли қарорида мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларини замонавийлаштириш, техник талаблардан келиб чиққан ҳолда, келажакда инновацион маҳсулотлар ва хизматлар кўламини кенгайтиришга оид тадбирлар мажмуаси асослаб берилган эди. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган «Инновацион лойиҳаларни ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги [2] қарорига мувофиқ, амалий тадқиқотлар, инновация лойиҳалари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларни молиялаш, уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш мақсадида хўжалик бошқаруви органлари ва корхоналарининг илмий ишланмаларни янада кенг ўзлаштириш учун «модернизация ва янги технологиялар жамғармаларини» ташкил этиш белгиланган эди
Бугунги кунда миллий инновацион тизимни шакллантириш ва ривожлантириш омилларнинг асоси бўлиб, Ўзбекистонда инновацион фаолиятининг турли жиҳатларига тегишли бўлган ҳуқуқий-меъёрий база яратилган ҳисобланади, айниқса
кейинги йиллар мобайнида ҳукуматимиз томонидан бу борада муҳим фармон ва қарорлар қабул қилинди.
Инновацион инфратузилмани янада шакллантириш, тадбиркорликни, инвестицион салоҳиятни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, инновацион ғояларни, технологиялар ва лойиҳаларни ишлаб чиқариш жараёнига кенг жорий қилиш ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифаларга мувофиқ қатор ишлар амалга оширилмоқда. Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг 2018 йилдан бошлаб ҳар йили хорижий инновацион ва илмий марказлар, инвестицион фондлар, технологик агентликлар, технопарклар ва бизнес-инкубаторларнинг фаол иштирокида халқаро интерактив инновация ярмаркаларини ва халқаро инновацион-инвестицион форумларни ўтказиш йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрда «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3416-сонли қарори қабул қилингандан сўнг мамлакатимизда инновацион фаолиятга эътибор янада кучайди. Эндиликда фан ва инновациялар бўйича барча жараёнлар ушбу вазирлик томонидан амалга оширилмоқда ва мувофиқлаштирилмоқда. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси-ни инновацион ва илмий-техник ривожлантириш соҳасида жамият ва давлат ҳаётини ҳар томонлама ривожлантиришга, мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқарув органига айланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 апрелда «Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни амалий жорий қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-3682-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарор инновацион фаолиятга кенг имкониятлар яратиб бериш билан бир қаторда, инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни тўлақонли жорий қилиш, уларни хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг долзарблигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш тармоқлари амалиётига жорий қилишга салбий таъсир кўрсатаётган бир қатор омиллар санаб ўтилиб, бу муаммоларни ҳал қилиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.
Дунё мамлакатлари ривожланишининг замонавий шартларидан бири инновацион жараёнда электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт стратегиясини тезкор ва тўғри амалга ошириш билан боғлиқ бўлмоқда. Жамиятда иқтисодий-ижтимоий ўзгаришларни тизимли ва сифатли амалга оширишда, шу билан бирга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасини самарадорлигини оширишда иқтисодиётни рақамлаштириш долзарб масалалар қаторига киритил ди.
Кейинги ўн йилликда дунё миқёсида саноат инқилоби билан боғлиқ анъанавий иқтисодиётдан рақамли иқтисодиётга ўтиш кескин суръатлар билан рўй бермоқда. Замонавий мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даги янги йўналишлар аввало Й.Шумпетер [5] ғоясига асосланган инновацион иқтисодиёт, АҚШлик олим Д.Белл [6] томонидан асосланган постиндустриал жамиятнинг ривожланиш тенденциялари, Ж.Хокинснинг [7] билимлар иқтисодиёти ёки креатив иқтисодиёт назарияси, Й.Бенклернинг [8] “Digital Economy” деб номланган илмий ишларида келтирилган концепцияларида илгари сурилган тармоқли иқтисодиёт ҳамда Д.Тэпскотт [9] томонидан киритилган рақамли иқтисодиётдан иборат бўлмоқда. Ўзбекистоннинг бугунги инновацион ривожланишида ҳам айнан рақамли иқтисодиёт концепцияси илгари сурилмоқда.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “...рақамли иқтисодиётга фаол ўтиш – келгуси 5 йилдаги энг устувор вазифаларимиздан бири бўлади, юртимиз “Халқаро ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш индекси” бўйича 2019 йилда 8 поғонага кўтарилган бўлса-да, ҳали жуда ҳам орқадамиз. Аксарият вазирлик ва идоралар, корхоналар рақамли технологиялардан мутлақо йироқ, десак, бу ҳам ҳақиқат...”, деб такидладилар [2]. Шу туфайли Ўзбекистонда кейинги вақтда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, давлат органлари ва бошқа ташкилотларда электрон ҳужжат алмашинуви ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиш учун электрон тижорат тизимлари босқичма-босқич жорий этилмоқда.
Ўзбекистон қонунчилигида шу вақтга қадар инновацион фаолият соҳасидаги муносабатлар, инновация ва инновацион фаолият соҳасидаги тушунчалар, иштирокчилар таркиби ва ушбу жараёнда уларнинг ўзаро муносабати, апробация механизмларини самарали ташкил этиш, илмий ишланмаларни амалиётга тадбиқ этиш ва саноатда ўзлаштиришни тартибга солувчи ягона инновацион фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатининг мавжуд эмаслиги ушбу қонун қабул қилиш заруриятини кун тартибига қўйган эди.
Шуларни ҳисобга олиб, 2020 йилнинг 24 июль куни “Инновацион фаолият тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни [3] имзоланди ва шу кундан эътиборан кучга киритилди. Ушбу қонун Ўзбекистон инновацион сиёсат стратегиясини ва тамойилларини шакллантириш тартибларини аниқлайди. Жумладан, қонун иқтисодиётда илмий ва илмий-техник фаолият нинг ўрнини белгилашда молиялаштиришнинг кўплаб манбалари, инновацион фаолиятни бошқариш тамойиллари, инновация соҳасида давлат ва вилоятлар миқёсида давлат бошқарув органлари таъсирининг асосий шакллари ва халқаро илмий-инновацион ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини акс эттиришга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |