“____” август 2020 йилда кафедра мажлисида тасдикланган (баённома№1)
И.КАРИМОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ
«Саноат иқтисодиёти ва менежменти» кафедраси
"Инновация ва тадбиркорлик" фанидан оралик назорати-1
ВАРИАНТ № 15
Бошқарув жараёнини ташкил қилишнинг вазифасига нималар киради?
Новатор тушунчасига изоҳ беринг.
Дунёдаги ривожланган мамлакатларда илмий ва инновация фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш шакллари қандай?
Кафедра мудири Махкамова М.А.
Тузувчи Тарахтиева Г.К.
Жавоблар:
Бошқарув жараёнини ташкил қилишнинг вазифасига нималар киради?
Бошқарув - бу ташкилотнинг ўз олдига қўйган мақсадига эришиши учун йўналтирилган жараёндир. Бу бошқарув фаолияти ҳаракатининг кетма-кет бажариш жараёни бўлиб, фирманинг бир қатор ишлаб чиқариш ва ижтимоий масалаларини эчиш ва уларни амалга ошириш учун зарур. Бу ҳаракат бошқарув вазифаларини бажариш деб аталади.
“Функтсия” сўзи лотин тилидан келиб чиққан бўлиб, бажариш, вазифа, фаолият, мажбурият маъносини билдиради.
Бошқарув функсиялари - бу бирор объектга раҳбарлик қилиш учун зарур бўлган фаолият тури, деб тушунилади.
Бошқарув вазифалари ўзининг таркиби билан бошқарув технологиясини бунёд этади. Бошқарув вазифасининг маъносига иккита элемент киради: у аввалги тизимида нима қилинаётганини белгиласа, сўнгра қандай қилиб саволига жавоб беришни билдиради. Илмий менежментнинг тоифавий тўпламида вазифаларга марказий ўрин берилади. Бу қуйидаги 3.1-чизмада яхши намоён бўлади.
Менежерлар меҳнатининг вазифавий тақсимланиши илмий менежмент мактабида яратилган. Унинг асосчиси франтсуз олими А.Фаёлдир. У менежментнинг 5 та этакловчи қоидасини ажратиб кўрсатади: олдиндан кўриш, ташкилот, буйруқ бериш фаолияти, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш. Бир вақтда А.Фаёл барча вазифаларни олтита гуруҳга тақсимлади: 1) ишлаб чиқариш, 2) молия, 3) назорат, 4) ҳисоб-китоб, 5) маъмурият, 6) техника хавфсизлиги.
Бошқарув вазифалари
Менежментни тараққий қилишда бошқарув вазифасида бошқа вазифа рўйхатлари пайдо бўлди. Буларга қуйидаги бошқарув фаолият турлари киради: масалаларни эчиш, алоқа йўллари, баҳолаш ва бошқалар.
Ғарб менежментининг замонавий назариясида бошқарув вазифаларини тақсимлаш туркумларида иккита ёндашув мавжуд:
Биринчи ёндашув: бошқарувни умумий, универсал вазифаларини ажратиб кўрсатиш. Улар ҳар қандай ташкилотда бошқарув жараёнининг мазмунини изҳор этади ва субъект бошқаруви унинг хусусиятга боғлиқ эмас. Бу гуруҳ вазифаларига қуйидагилар киради:
режалаштириш;
ташкил қилиш;
мувофиқлаштириш ва тартибга солиш;
назорат;
рағбатлантириш.
Бу бошқарув вазифаларини амалга ошириш таркибини қуйидаги 2.2-чизмада кўриш мумкин.
Бошқарув асосий вазифалари
Кўриб турибмизки, рағбатлантириш вазифаси бошқа вазифалардан устун бўлиб турибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |