И энергетика корхоналарида инновацион фаолиятни молиялаштиришни такомиллаштириш масалалари


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги



Download 3,57 Mb.
bet7/31
Sana22.02.2022
Hajmi3,57 Mb.
#87875
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31
Bog'liq
АВТОРЕФЕРАТ -Турсунпўлат (2)

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги уларни иқтисодчи олимларнинг инновацион фаолиятни молиялаштиришни такомиллаштириш хусусидаги илмий-назарий қарашларини қиёсий ва танқидий таҳлил қилиш, илғор хориж тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш, маълумотлар базасининг расмий манбалардан олинганлиги, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ маълумотлари, шунингдек, бошқа амалий маълумотлар таҳлилига асосланганлиги билан белгиланади.
Тaдқиқот нaтижaлaрининг илмий вa aмaлий aҳaмияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлардан ёқилғи-энергетика мажмуаси корхоналарида инновацион фаолиятни молиялаштириш механизмларини янада такомиллаштиришга оид назарий-методологик ва услубий аппарат шакллантирилганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти шундаки, ёқилғи-энергетика мажмуаси корхоналарида инновацион фаолиятни молиялаштиришни такомиллаштириш бўйича олинган хулоса ва таклифларни жорий қилиш «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги корхоналарда инновацион ишланмалар ва илмий-техника ютуқларини амалиётга жорий этиш ва улардан самарали фойдаланиш имконини берди. Шунингдек, ёқилғи-энергетика корхоналарида инновацион фаолиятни молиялаштиришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясида белгиланган вазифаларни самарали ижросини таъминлашда ва инновацион фаолиятни молиялаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқишга хизмат қилиши билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёқилғи-энергетика мажмуаси корхоналарида инновацион фаолиятни молиялаштиришни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
– энергетика соҳасида мавжуд чуқур илм талаб қиладиган технологиялар, дастурий маҳсулотларни модернизация қилиш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги ПҚ-4388-сонли “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 4 ноябрдаги ДС-06/04-02-01-32/3491-сон маълумотномаси). Натижада 2020 йил нефтегаз тармоғида ушбу мақсадлар учун 10 млрд.сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган;

  • инновациялар, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларга давлат ва хусусий маблағлар киритилишини кучайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги ПФ-5544-сонли “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 4 ноябрдаги ДС-06/04-02-01-32/3491-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 2019 йилдаги харажатлари маблағлар ҳажми 186 млрд. сўмни ташкил қилган;

  • ёқилғи-энергетика корхоналарида инновацион фаолиятни молиялаштиришни рағбатлантириш мақсадида юқори технологияли тадбиркорлик лойиҳалари-стартапларни биргаликда молиялаштириш учун ташкил қилинадиган венчур фондларни барча турдаги солиқ ва мажбурий тўловларни тўлашдан озод қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 майдаги ПҚ-3697-сонли “Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 4 ноябрдаги ДС-06/04-02-01-32/3491-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи юқори технологияли инновацион лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш учун ташкил қилинадиган венчур фондларни рағбатлантиришга ижобий таъсир кўрсатган;

  • ёқилғи-энергетика мажмуасига кирувчи корхоналарда инновацион ва тажриба-конструкторлик ишланмаларни молиялаштириш ҳамда уларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш мақсадида соф фойдадан маълум бир қисмини ажратиш орқали инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тавсияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 мартдаги 195-сонли қарори билан тасдиқланган “Хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналаридаги Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида”ги низомда акс этган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 4 ноябрдаги ДС-06/04-02-01-32/3491-сон маълумотномаси). Мазкур тавсия асосида давлат корхоналарида инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилган ва жамғарилган маблағлар инновацион фаолиятни молиялаштиришга йўналтирилмоқда.


Download 3,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish