1. Ўзбекистонда бошоқли ўсимликлар жумладан, буғдой ҳамда арпа ўсимлиги фитонематодаларини А.Т.Тўлаганов, А.Ш.Хуррамовлар; мустақил давлатлар ҳамдўстлигида С.А.Субботин, В.П.Балахнина, Е.П.Осипова, Д.Стоянов, О. Байчева, И.Доскалова, А.Шерева, В.П.Балахнина, Д.Д.Сигарёва, Т.А.Галаган, Е.С.Никишичева, H.Forivar-Mehim, M. Shakeri, M. Avezuc, D.Samota, E.Raspudic, хорижда эса Сorbett, De Clercor , P.S.Brich, M.Fisher, R.L.Mathur, B.M.Mathur, I.L.Sharmaлар, M.Sobova, M.Liskova, B.Volochka N.A.Magbool, F.Shohina, D.Stoianov, OV.A.Vanstone каби тадқиқотчи олимлар ўргандилар.
2. Ўсимлик органлари ва илдиз атрофидаги тупроқдан фитонематодаларни ажратиб олиш учун Берманнинг воронкали методидан фойдаланилади.
5. Доимий препарат тайёрлаш учун Сайнхорст методидан фойдаланилади.
6. Фитонематодаларни ўлчамларини олишда кўпчилик олимлар томонидан қабул қилинган De Man формуласидан фойдаланилади.
7. Буғдой ва арпа ўсимлиги илдизи атрофидаги тупроқда ўсимлик органларига нисбатан фитонематодалар тур ва сон жиҳатдан кўпроқ учраши қайд этилиган.
Сурхондарё вилояти шароитида буғдой ўсимлиги илдизи ва илдиз атрофидаги тупроқда 14 тур ҳақиқий паразит фитонематодалар (Xiphinema index, Tylenchorhynchus brassicae, T. tener, Bitylenchus dubius, Merlinius bogdanovi-katjkovi, Helicotylenchus dihystera, H. erythrinae, H. pseudorobustus, Pratylenchus pratensis, P. neglectus, P. penetrans, Pratylenchoides crenicauda, Neotylenchus beljaevae, Ditylenchus dipsaci,) тарқалганлиги аниқланган.
8. Буғдой агроценозларида аниқланган фитопаразитлар турлари туркумлар бўйича қуйидагича тақсимланади: Dorylaimida туркумига оид 1та тур (Xiphinema index), Tylenchida туркумига оид 13 та тур (Tylenchorhynchus brassicae, T. tener, Bitylenchus dubius, Merlinius bogdanovi-katjkovi, Helicotylenchus dihystera, H. erythrinae, H. pseudorobustus, Pratylenchus pratensis, P. neglectus, P. penetrans, Pratylenchoides crenicauda, Neotylenchus beljaevae, Ditylenchus dipsaci).
9. Буғдой агроценозларида аниқланган фитопаразитлар турлари оилалар бўйича қуйидагича тақсимланади: Xiphinemidae мансуб 1 та тур (Xiphinema index), Dolichodoridae оиласига мансуб 4 та тур (Tylenchorhynchus brassicae, T. tener, Bitylenchus dubius, Merlinius bogdanovi-katjkovi ), Hoplolaimidae оиласига оид 3 та тур (Helicotylenchus dihystera, H. erythrinae, H. pseudorobustus), Pratylenchidae оиласига мансуб 4 та тур (Pratylenchus pratensis, P. neglectus, P. penetrans, Pratylenchoides crenicauda), Neotylenchidae оиласига мансуб 2 та тур (Neotylenchus beljaevae, Ditylenchus dipsaci).
10. Арпа ўсимлиги илдизи ва илдиз атрофидаги тупроқда 7 тур ҳақиқий паразит фитонематодалар (Tylenchorhynchus brassicae, T. tener, Bitylenchus dubius, Pratylenchus pratensis, P. neglectus, Paratylenchus amblycephalus, Ditylenchus dipsaci) тарқалганлиги аниқланган.
11. Аниқланган паразит фитонематода турлари туркумлар бўйича қуйидагича тақсимланади: Tylenchida туркумига оид 7 та тур (Tylenchorhynchus brassicae, T. tener, Bitylenchus dubius, Pratylenchus pratensis, P. neglectus, Paratylenchus amblycephalus, Ditylenchus dipsaci).
12. Арпа ўсимлигида аниқланган фитопаразитлар турлари оилалар бўйича қуйидагича тақсимланади: Dolichodoridae оиласига мансуб 3 та тур (Tylenchorhynchus brassicae, T. tener, Bitylenchus dubius), Pratylenchidae оиласига мансуб 3 та тур (Pratylenchus pratensis, P. neglectus, P. amblycephalus), Neotylenchidae оиласига мансуб 1 та тур (Ditylenchus dipsaci).
Do'stlaringiz bilan baham: |