1.2. Боланинг ривожланиш ва дастлабки билим олиши тўғрисида ҳар бир оила ва жамият билиши зарур бўлган муҳим тавсиялар
1 Ҳаётнинг дастлабки 8 йили, айниқса дастлабки 3 йили мобайнида бола оладиган ғамхўрлик ва диққат-эътибор ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг бутун ҳаётига таъсир кўрсатади.
2 Гўдаклар ҳаётининг дастлабки лаҳзаларидан бошлаб, ўрганишни бошлайдилар. Улар меҳр-муҳаббат, алоҳида диққат-эътибор ва бунга қўшимча равишда тўйимли овқатланиб, тўғри парвариш қилинсалар, тез ўсиб улғаядилар ва билимларни тез ўзлаштирадилар.
3 Мураббийлар болалар томоша қилишлари, эшитишлари, ушлаб кўришлари ва ўйнашлари учун уларга янги ва қизиқарли нарсалар бериб, ўсиб-улғайишлари ва ўрганишларида ёрдам беришлари мумкин.
4 Гўдаклар ва ёш боларни узоқ вақт қаровсиз қолдириб бўлмайди. Бу уларнинг жисмоний ва ақлий ўсиб-улғайишини секинлаштиради.
5 Қиз ва ўғил болалар озиқ-овқат, диққат- эътибор, ғамхўрликка тенг миқдорда муҳтож бўладилар. Болалар бирор нарса қилишни ўрганаётган ва янги сўзларни айтаётганларида уларнинг ҳаммасини рағбатлантириш ва мақташ зарур.
6 Боланинг жисмоний ва ақлий ўсиб- улғайиши қониқарсиз бўлса, ота-оналар шифокорга маслаҳат сўраб мурожаат қилишлари зарур.
7 Боланинг дастлаб ўз она тилини ўргатиб, уларнинг мушоҳада юритиш ва фикр-мулоҳазаларни ифода этиш қобилиятларининг камол топишига ёрдам бериш мукин. Болалар тилни қўшиқлар, оилавий воқеа-ҳодисалар, шеърлар ва турли ўйинлар воситасида тез ва осон ўргандилар.
8 Барча болалар ривожланганлик даражасига мувофиқ турли ўйинчоқлар ўйнашлари керак. Дўкондан сотиб олиган ўйинчоқлар билан бир қаторда сув, қум, картон қутилар, тўртбурчак шаклдаги ёғоч бўлаклари, ўйинчоқ идишлар ва қопқоқлар ҳам яхши восита бўлиб хизмат қилади.
Мактабгача ёшдаги бола қандай ривожланади (5-6 ёш).
Бола қила олиши керак
1 Кўрсатилган йўлдан юра олиши
2 Маъноли гаплашиш ва кўплаб турли сўзларни қўллаши
3 Қарама-қаршиликларни тушуниши (масалан, семиз ва ориқ, узун ва қисқа)
4 Бошқа болалар билан ўйнаши
5 Доимий ёрдамсиз кийина олиши
6 Содда саволларга жавоб бера олиши
7 5 тадан 10 тагача нарсаларни санай олиши
8 қўлини юва олиши
Ота-оналар ва мураббийларга маслаҳатлар
1 Боланинг гап-сўзларига қулоқ тутинг
2 Бола билан тез-тез муомала қилинг
3 Агар бола дудуқланса, унга шошилмасдан дона-дона қилиб гапиришни таклиф қилинг
4 Ҳикоялар ўқиб беринг ва айтиб беринг
5 Болани турли ўйинларга ва янги нарсаларни ўзлаштиришга рағбатлантиринг
Хавотирли белгилар
1 Бола қандай ўйнаётганига эътибор беринг. Агар у қўрқоқ, жаҳлдор ва ғазабланган бўлса, булар руҳий муаммолар ёки нисбатан ёмон муносабатнинг натижаси бўлиши мумкин.
2 Ёш болалар теварак-атрофдагиларни кузатиб, уларга тақлид қилиб, ижтимоий муомала кўникмаларини ҳосил қиладилар. Шу асно қандай хулқ-атворлар мақбул, қайсилари номақбул эканини билиб оладилар.
3 Болаларни турли мазмунли ўйинларга ва изланишга рағбатлантириш уларнинг жисмонан, ақлан ва ҳис-туйғулар борасида камол топишлари ва билим олишларида кўмаклашади.
4 Болалар ўз яқинлари ва қариндош- уруғларига тақлид қилиб, ўзларини қандай тутишни ўрганадилар.
5 Барча ота-оналар ва мураббий-тарбиячиар боланинг ўсиб-улғайиши ва камол топиши кўнгилдагидек эмаслигидан далолат берувчи белгиларни яхши билишлари зарур (1-жадвал).
Юқоридаги тавсияларни амалий фаолиятда тарбиячи ва ота-оналар ҳамкорликда амалга оширсалар, боланинг ижтимоийлашуви ва маънавий-жисмоний ривожланишига ижобий таъсир этади. Натижада ўзимиз орзу қилган соғлом болаларни тарбиялаб, соғлом жамият қуришга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |