Адаптация (лот. adaptatio — мослашув) – организмнинг, масалан, сезги аъзоларининг атроф-муҳит шароитларига мослашиши, кўникиши. Бошқача айтганда, организмнинг ташқи муҳит билан адекват алоқалари шаклланиши хусусиятидир.
Бола туғма юриш-туриш шаклларига эга эмас ва у ижтимоий муҳитда ривожлана бориб уч асосий компонентни: ҳудуд (нарса-предметлар, улардан фойдаланиш воситалари), ваҳт (кундалик тартиб) ва муомала шаклларини ўзлаштиради. Демак, бола туғилишданоқ унинг фаоллиги «бола-катталар» муносабатлари ичида тартибга солинади.
Ижтимоий педагог болаларнинг кўникиш даражасини аниқлаши учун қуйидаги таснифга таяниши лозим:
1. Енгил адаптация – боланинг юриш- туриши 10-15 кун ичида меъёрий ҳолатга қайтади. Бола МТМ (мактабгача таълим муассаси)га қатнай бошлаганидан сўнг бир ой ўтгач, ўзини меъёрда тута бошлайди.
2. Ўрта адаптация – боланинг юриш- туриши ёки эмоционал ҳолатидаги ўзгаришлар 15-30 кун ичида меъёрий ҳолатга қайтади. Агар аввал унда озиш кузатилган бўлса, кейинчалик у ўз вазнини тиклаб олади. МТМга қатнай бошлашидан бир ой мобайнида бир маротаба енгил касалликка чалиниши ва 7-10 кун МТМга келмаслиги мумкин.
3. Оғир адаптация шунда намоён бўладики, болаларда тез-тез қайтадан касал бўлиш кузатилади ва у касалликлар баъзи ҳолларда жиддий тус олиши мумкин (бронхит, пневмония). Бу ҳолатда адаптация бир ойдан зиёд ваҳтга чўзилади, ривожланиш ва соғлиқкўрсаткичларида нохуш ҳолатлар ҳам намоён бўлади.
Адаптациянинг нохуш ҳолатларини максимал бартараф этиш учун ижтимоий педагог 9 ойликдан 1,5 ёшгача бўлган болалар микроижтимоий муҳитдаги ўзгаришларни оғир ўтказишларини инобатга олиши лозим. Шунингдек, адаптация жараёнини оилавий тарбиянинг қуйидаги камчиликлари ҳам оғирлаштириши мумкин:
1 нотўғри овқатланиш;
2 болани нотўғри белаш;
3 салбий одатлар;
4 ёшига мос келмайдиган кўникмалар.
Ижтимоий педагог фаолияти уч босқичдан иборат бўлиши керак: ташхис, тайёрлов, амалиёт.
Мактабгача таълим муассасаларида давлат талабалари асосида мактабгача таълим муассасалари тарбиячи-педагоглари ва таълим муассасаси психолик врачлари томонидан ижтимоий-гигиеник жиҳатларга бағишланган ишларда эмизикли ва мактабгача ёшдаги болаларнинг адаптация даврида бир қатор муҳим параметрларни, яъни касалланиш, юриш- туриш, руҳий ривожланишидаги ўзгаришларни эътиборга олиш кераклиги таъкидланади.
Биринчи босқич патронажи харитаси:
Ота-онаси ҳақида маълумотлар:
1 отаси (Ф.И.Ш., туғилган йили, мансаби, иш жойи);
2 онаси (Ф.И.Ш., туғилган йили, мансаби, иш жойи);
3 онасида ҳомиланинг кечиши ва бола туғилиши.
Маиший шароитлари:
1 истиқомат қилувчилар сони;
2 яшаш жойига баҳо бериш (қулайликлари);
3 ювиниш мосламалари;
4 яшаш жойи ҳавосининг тозалиги;
5 бола билан бирга яшаётган болалар қайси муассасаларга қатнаши.
Бола ҳақида маълумотлар:
1 ёши;
2 соғлиги;
3 болага ким ғамхўрлик қилади?
4 боланинг кун тартиби қанақа?
5 у алоҳида хона, каравотга эгами?
Бедорлик вақти:
1 бола бедорлик ваҳтини қандай ўтказади?
2 уйғоқлик даврининг узунлиги;
3 севимли ўйинчоқлари;
4 кийиниш-ечиниш, ювиниш жараёнларига муносабати;
5 катталарнинг болага муносабатлари;
6 боланинг катталарга муносабати;
7 бола билан тез-тез сайр қилишадими?
Овқатланиш:
8 овқатланиш тартибига амал қилинадими?
9 бола нима ейди?
10 нима ёрдамида овқатлантиришади;
11 боланинг иштаҳаси, фаоллиги.
Уйқу:
1 болани ухлатишда ўзини тутиши;
2 уйқудаги кийими;
3 бола қандай ухлаб қолади (тез, тинч)?
4 кунига неча марта, қанча ухлайди?
5 уйқу характери ва узунлиги;
6 қандай уйғонади (тинч, йиғи билан)?
7 бола кундузи қаерда ухлайди (каравот, хона, кўча)?
9 тунда қандай ухлайди?
10 болани ухлатиш учун унга сўрғич бериладими?
Тайёрлов босқичи ўз ичига ижтимоий педагог томонидан муайян вазият асосида қабул қилинадиган бир қанча чора-тадбирларни қамраб олиши керак.
Оғир адаптация сабабларини аниқлаш:
1 туман педиатри, тиббий ходимлар, психолог, таълим муассасаси тарбиячилари билан алоқа ва ҳамкорлик ўрнатиш;
2 болаларнинг МТМ, болалар боғчаларига киришларидан аввал соғломлаштириш чора- тадбирларини назорат қилиш;
3 болаларга ижтимоий-педагогик ёрдам режасини тузиш;
4 боланинг таълим муассасаларида енгил адаптацияси учун оилалар билан алоқалар ўрнатиш;
5 мактабгача ёшдаги болаларнинг адаптацияси учун ижтимоий-педагогик, ижтимоий- психологик, тиббий чора-тадбирларни аниқлаш.
Амалий босқич қуйидаги тамойилларга асосланиши керак:
1 оила ва таълим муассасасида болага бир хил ёндашувни шакллантириш;
2 оила билан алоқалар – боланинг МТМга қатнай бошлаганида 3-4 кун мобайнида онасининг иштирок этиши;
3 ахборот базасининг кенгайиб боришини эътиборга олиш;
4 болаларнинг руҳий-эмоционал ҳолатини қўллаб-қувватлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |