I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш



Download 6,47 Mb.
bet99/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

102-модда. Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш
Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш -
икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодлик­дан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Эҳтиётсизлик орқасида икки ва ундан ортиқ одам ўлдириш -
икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш субъектив томондан жиноий ўз-ўзига ишониш ёки жиноий бепарволик оқибатида содир этилиши мумкин. Эҳтиётсизлик тури шарҳланаётган жиноят квалификациясига таъсир қилмайди, бироқ оқибатда ҳар бир муайян ҳолатда эҳтиётсизликнинг тури аниқланиши зарур, чунки жиноий ўз-ўзига ишониш натижасида одам ўлдиришнинг хавфлилик даражаси жиноий бепарволик оқибатида одам ўлдиришнинг хавфлилик даражасидан анча юқори. Бу эса жазо чораларини тайинлашда судлар томонидан инобатга олиниши лозим. Бундан ташқари, бу мазкур жиноятни қасддан одам ўлдиришдан, шунингдек, айбсиз равишда зарар етказишдан ажратиш имконини беради.


2. Жиноий ўз-ўзига ишониш оқибатида эҳтиётсизлик билан одам ўлдиришда айбдор ўз хатти-ҳаракатлари оқибатида шундай бўлиши мумкинлигини олдиндан кўради, бироқ онгли равишда муайян эҳтиёткорлик чораларига риоя қилмай, ўлим бошланмаслигига енгилтаклик билан умид боғлайди.
3. Жиноий ўз-ўзига ишониш натижасида одам ўлдиришни эгри қасд билан қасддан содир этиладиган одам ўлдиришдан фарқлаш керак. Эгри қасдда айбдор ўзи содир этаётган ижтимоий хавфли қилмиш ўлимга олиб келишини олдиндан билади ва у мазкур ҳодисани маъқуллаш муносабатида бўлади. Ўз-ўзига ишо-ниш шароитида айбдор ўлимни ўз хатти-ҳаракатларининг оқибат-ларидан бири сифатида олдиндан кўради, бироқ унинг мўлжалига кўра, ўлим ҳали бошланмаслиги лозим бўлади, бироқ бундай та­саввур асоссиз бўлиб чиқади. (ЖК 21-22-моддаларининг шарҳига қаранг).
4. Шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англа­маган, англаши мумкин ҳам, лозим ҳам бўлмаган ёки унинг ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи етмаган ва ишнинг ҳолатла­рига кўра кўзи етиши мумкин ҳам, лозим ҳам бўлмаган айбсиз зарар етказиш орқали ўлимга сабаб бўлишдан жиноий бепарволик натижасида одам ўлдиришни фарқлаш лозим. Айбсиз зарар етка­зишда одам ўлдирганлик учун шахснинг айби бўлмайди, жиноий жа­вобгарлик истисно этилади.
5. Айбдор эҳтиётсизлик туфайли икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлса, унинг ҳаракатларини ЖК 102-моддасининг 2-қисми бўйича квалификация қилиш лозим.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish