I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Тақиқланган иш ташлашга раҳбарлик қилиш ёки фавқулодда ҳолат шароитида корхона, муассаса ёхуд ташкилотлар ишига тўсқинлик қилиш



Download 6,47 Mb.
bet220/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

218-модда. Тақиқланган иш ташлашга раҳбарлик қилиш ёки фавқулодда ҳолат шароитида корхона, муассаса ёхуд ташкилотлар ишига тўсқинлик қилиш
Тақиқланган иш ташлашга раҳбарлик қилиш, шунингдек, фавқулодда ҳолат шароитида корхона, муассаса ёхуд ташкилотлар ишига тўсқинлик қилиш -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Фуқаролар ёки Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига реал хавф туғдирувчи, фавқулодда ҳолат жорий этмасдан олдини олиб бўлмайдиган муайян ҳолларда республиканинг бутун ҳудуди ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этилади.


Фавқулодда ҳолат фавқулодда вазиятлар (реал ташқи хавф, оммавий тартибсизликлар, йирик ҳалокат, табиий офат, эпидемиялар) фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий этилади. Фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги Президент Фармони уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритилади.
Фавқулодда ҳолат жорий этишнинг икки шарти фарқланади:
* фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид бўлган, конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга ҳаракат қилинган, оммавий тартибсизликлар ва миллатлараро тўқнашувлар, алоҳида жойларни қуршаб олиш, қўшни давлатлар ҳудудидан давлат чегарасини бузиб оммавий ўтиш хавфи бўлган ҳолларда;
* фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида кечиктириб бўлмайдиган қутқарув ишларини талаб этадиган табиий офат ва оғир экологик ҳолатлар, эпидемиялар, эпизоотиялар ва йирик ҳалокатлар юз берганда.
2. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бир меъёрда фаолият юритиши билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар, фуқаролар ва жамият хавфсизлиги шарҳланаётган модданинг объекти ҳисобланади.
Фавқулодда ҳолат шароитида тақиқланган иш ташлашга раҳбарлик қилиш, шунингдек, корхона, муассаса ёхуд ташкилотлар ишига тўсқинлик қилиш, бино, иш жойига киришни ёпиб қўйиш, зарур технологик, электр ёки сув тармоқларини узиб қўйиш жиноий қилмиш бўлиб, унинг ижтимоий хавфлилиги мавжуд бошқарув тизимлари вақтинчалик ўзгарган шароитлар ва фавқулодда ҳолатларни келтириб чиқарган ҳолларни бартараф этиш бўйича алоҳида чоралар кўриладиган вақтда бошқарув тартибига тажовуз қилишда намоён бўлади.
3. Объектив томондан жиноят қуйидаги йўллар билан содир этилиши мумкин:
* тақиқланган иш ташлашга раҳбарлик қилиш;
* корхона, муассаса ёхуд ташкилотлар ишига тўсқинлик қилиш.
Иш ташлаш - жамоавий меҳнат низосини ҳал этиш мақсадида ходимларнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажаришдан (тўлиқ ёки қисман) вақтинчалик бош тортишлари. Иш ташлаш илгари сурилаётган ижтимоий, иқтисодий ёки сиёсий характердаги талабларни қондириш мақсадида оммавий равишда иш тўхтатиш ҳисобланади.
Тақиқланган иш ташлашга раҳбарлик қилиш иш ташлашни ташкил этиш билан боғлиқ ҳаракатларни, яъни иш ташлашнинг мақсадларини ишлаб чиқиш ва асослаш, иш ташлашда иштирок этиш учун шахсларни қидириш ва жалб этиш, мажбуриятларни тақсимлаш, вазифаларни топшириш ва уларнинг бажарилиши устидан назорат қилиш, маслаҳат ва кўрсатмалар бериш йўли билан иш жараёнларини тўхтатиш, иш ташлаш муддатларини қўллаб-қувватлаш, иш ташловчиларнинг хатти-ҳаракатини ташкиллаштиришдир. Бошқача айтганда, бу - иш ташлаш жараёни ва иш ташловчиларни бошқаришга йўналтирилган ҳаракатдир.
Корхона, муассаса, ташкилот ишига тўсқинлик қилиш, бу - бинога, иш жойларига кириш йўлини тўсиб қўйиш, зарур технологик, электр ва сув тармоқларини узиб қўйиш каби шаклларда намоён бўладиган ҳамда иш жараёнини издан чиқариш учун ҳар қандай тўсқинликларни яратишга йўналтирилган фаолиятдир.
Тўсқинлик қилиш деганда, корхона, муассаса ёхуд ташкилотларда бир меъёрдаги иш тартибини сақлаб турувчи шахсларни жисмоний ёки руҳий мажбурлаш тушунилади.
Руҳий мажбурлаш деганда, фавқулодда ҳолат шароитида мансабдор шахслар ва бошқа ходимлар томонидан корхона, муассаса ёки ташкилотнинг фаолиятини бузиш мақсадида уларга жисмоний жазо қўллаш, моддий зарар етказиш, бошқа ноқулай оқибатлар (ишдан бўшатиш, мансабини пасайтириш) билан таҳдид қилиш тушунилади. Агар айбдор ўлдириш ёки бошқа турдаги мажбурловни қўллаш билан корхона, муассаса ёки ташкилот фаолиятига тўсқинлик қилган бўлса, унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи тариқасида (масалан, ЖК 218-моддаси ва 112-моддаси бўйича) квалификация қилиниши лозим.
Жисмоний мажбурлаш деганда, шахсни мажбурий равишда бирон-бир бинога қамаб қўйиш, унга турли оғирлик даражасидаги тан жароҳатлари етказиш, уни ҳаётдан маҳрум қилиш, ишга киришишига ва уни бажаришига жисмоний қаршилик кўрсатиш кабилар тушунилади. Шарҳланаётган жиноят содир этилаётган вақтда айбдор соғлиққа зарар етказган ёки шахсга қарши бошқа жиноят содир этган бўлса, у ҳолда унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши лозим.
4. Шарҳланаётган жиноят объектив томонининг зарурий белгиси уни содир этиш шароити - фавқулодда ҳолат шароити ҳисобланади.
Фавқулодда ҳолат - махсус қонунларда белгиланган тартибда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, юридик шахсларнинг ҳуқуқларини чеклашга йўл қўйиладиган, шунингдек, уларга қўшимча мажбуриятлар юклайдиган давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятининг ўзига хос режими.
5. Оқибат келиб чиққан-чиқмаганлигидан қатъи назар, диспозицияда назарда тутилган қилмишлардан бирининг содир этилиши билан жиноят тугалланган ҳисобланади.
6. Субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан содир этилади. Айбдор фавқулодда вазият ҳолатида тақиқланган иш ташлашга раҳбарлик қилишнинг ижтимоий хавфлилигини англайди, бундай ҳолларда корхона, муассаса, ташкилот ишига тўсқинлик қилишнинг ҳуқуққа хилофлигини билади ва мазкур ҳаракатларни содир этишни хоҳлайди.
7. Иш ташлашнинг раҳбарлари, шунингдек, фавқулодда ҳолат шароитларида корхона, муассаса, ташкилот ишига тўсқинлик қилган ҳар қандай ақли расо шахслар жиноятнинг субъекти бўлиши мумкин.
Оммавий равишда ишни тўхтатишга чақирувчи ва бундай тадбирларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар кўрувчи шахслар, ташкилотчилар ва фаол иштирокчилар иш ташлашнинг раҳбарлари деб топиладилар. Ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай шахс фавқулодда ҳолат шароитида корхона, муассаса ва ташкилот ишини тўхтатишнинг субъекти бўлиши мумкин.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish