I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари



Download 6,47 Mb.
bet210/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

210-модда. Пора олиш
Пора олиш, яъни мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий наф кўриши -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Пора олиш:
а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 211 ёки 212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;
б) кўп миқдорда;
в) тамагирлик йўли билан;
г) бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Пора олиш :
а) жуда кўп миқдорда;
б) масъул мансабдор шахс томонидан;
в) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Порахўрлик - бошқарув органлари фаолияти тартибига қарши қаратилган уч мустақил мансаб жиноятлари - пора олиш, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилишни ўз ичига оладиган атама. Санаб ўтилган ҳар бир тажовуз ЖК 210-212-моддаларида назарда тутилган жиноятлар билан боғлиқ бўлмаган ҳолда содир этилиши мумкин эмас. Улар бир-бири билан шу даражада боғлиқ бўладики, пора олиш фактининг мавжуд эмаслиги пора бериш фактини ҳам истисно этади.


Мазкур жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги шу билан изоҳланадики, пора олиш мансабдор шахслар томонидан ўзларининг мансаб ваколатларини ижро этишнинг ўрнатилган тартибини кескин ўзгартиради ва бу билан давлат хизмати манфаатларини қўпол бузади. Пора корррупция - ҳокимият ва бошқарув асосларини емирадиган, унинг аҳоли олдидаги обрўсига путур етказадиган, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қиладиган хавфли жиноий ҳодисанинг нисбатан кўп тарқалган ва ўзига хос ҳодисаси ҳисобланади.
2. Жиноят объекти - давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг ўрнатилган тартиби (ЖК 205-моддаси шарҳига қаранг).
3. Қонун шарҳланаётган жиноят предметини мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий наф кўриш тушуниладиган “пора” атамаси билан белгилайди.
Ҳар қандай моддий қимматликлар: пул, хорижий валюта, қимматбаҳо буюмлар, қимматбаҳо қоғозлар, озиқ-овқат ёки саноат маҳсулотлари ва бошқалар пора предмети бўлиши мумкин. Пора предметига, шунингдек, пора берувчи томонидан текинга ёки паст нархларда амалга ошириладиган мулкий характердаги турли хилдаги хизматлар ҳам киритилади (масалан, таъмирлаш ишларини амалга ошириш).
Шу билан бирга, мулкий характерга эга бўлмаган фойдалар пора предмети бўлиши мумкин эмас. Масалан, мансабдор шахс томонидан бошқа шахс манфаатларига қаратилган ўз ҳаракатлари учун номоддий характердаги хизматлар олиш: ижобий тавсифнома, тавсиянома, мақолага тақриз ва бошқалар. Муайян шартлар мавжуд бўлган ҳолда мазкур ҳаракатлар мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ёки мансаб ваколатидан четга чиқиш сифатида квалификация қилиниши лозим. Мансабдор шахс томонидан бирор ҳаракат содир этилганлиги учун у билан жинсий алоқага киришиш ҳам пора предмети ҳисобланмайди, муайян шартлар бўлган ҳолларда эса мазкур ҳаракат ЖК 121-моддаси бўйича квалификация қилиниши мумкин.
4. Гарчи кўп ҳолларда пора бевосита ёки воситачи орқали пул бериш шаклида берилишига қарамай, шарҳланаётган жиноят предметининг серқирралиги пора олиш ва беришнинг худди шундай серқирра усулларини келтириб чиқаради. Амалиётда пора беришнинг қимматли буюмни арзон сотиш, карта ўйинида олдиндан тил бириктирган ҳолда ютқизиб қўйиш, сохта мансаб бериш ва пора олувчи, унинг қариндошлари ёки бошқа ишончли шахсларга мунтазам равишда иш ҳақи тўлаб туриш каби бошқа “ниқобланган” усуллари ҳам мавжуд.
Амалиётда шундай ҳоллар ҳам учраб турадики, моддий қимматликларни олаётган мансабдор шахс моддий қимматликлар муассаса томонидан кўрсатилган хизмат эвазига олинаётганлигига ишонтириш орқали мазкур қилмишларнинг қонунийлигини кўрсатиш учун, уларни бераётган шахсларни чалғитишга ҳаракат қилади. Пора предметлари пора олувчига - мансабдор шахсга бевосита ва воситачи - оила аъзолари, танишлар ва ҳоказолар орқали берилиши, шунингдек, пора олувчининг банкдаги ҳисоб рақамига кўчирилиши ҳам мумкин. Пора олиш усули ва шакли қилмишни квалификация қилишда аҳамиятга эга бўлмайди.
5. Мансабдор шахс томонидан унинг шахсий ва ижтимоий ҳаётидаги бирор-бир воқеа муносабати билан қиймати жиҳатидан унча қиммат бўлмаган совғалар олиниши пора ҳисобланмайди. Масалан, юбилей муносабати билан унча қиммат бўлмаган қўл соати, диссертация ҳимояси муносабати билан гулдаста, конфет, фахрий унвонлар олиниши.
Олдиндан тил бириктирмаган ҳолда пора олишда айбдор шахсларнинг жавобгарлиги масаласини ҳал этиш вақтида пора берувчининг мотиви ва поранинг предметига эътибор қаратиш лозим. Шунинг учун, агар олинган предмет қиймати унча катта бўлмаса ва пора берувчи уни миннатдорчилик сифатида берган бўлса, у ҳолда қилмиш ижтимоий хавфлилик хусусиятига эга бўлмаган қилмиш деб квалификация қилиниши лозим.
6. Мансабдор шахс томонидан хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган ҳаракат (ҳаракатсизлик) учун унга берилган мукофот, миқдоридан қатъи назар, қуйидаги ҳолларда пора предмети сифатида квалификация қилиниши лозим:
* муайян мукофотни олишда таъмагирлик мавжуд бўлса;
* агар мукофот (ёки у ҳақдаги келишув) мансабдор шахснинг хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳаракатларини сотиб олиш характерига эга бўлса;
* агар мукофот мансабдор шахсга унинг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун берилса. Олдиндан тил бириктирмаган ҳолда мансабдор шахсга унинг қонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун берилган пул мукофотининг совға ёки пора ҳисобланишини мазкур мукофотнинг миқдори ҳал этади. Бунда пора пора берувчининг манфаатларини қондириш мақсадида берилган ҳолларда, ҳатто пора олиш шартлари қасддан олдиндан келишилмаган бўлса ҳам, айбдорнинг ҳаракатлари пора олиш ва бериш деб ҳисобланиши лозим.
7. Объектив томондан пора олиш мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий наф кўришида ифодаланади.
8. Жиноятни квалификация қилиш вақтида пора олувчининг порани пора берувчининг манфаатлари учун муайян ҳаракатларни содир этиш ёки содир этмаганлиги учун олганлигини инобатга олиш лозим. Масалан, қамоқдан озод қилиш, лавозими, унвонини кўтариш ва бошқалар. Шундан келиб чиқиб, пора берувчи билан “илиқ муносабатлар” ўрнатиш ва келгусида ишончли муносабатларни йўлга қўйиш мақсадида моддий қийматликлар олиш билан боғлиқ қилмиш пора олиш деб квалификация қилинмаслиги лозим. Чунки бундай ҳолларда мансабдор шахс томонидан бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатлар содир этилмаслиги сабабли жиноят объекти мавжуд бўлмайди, яъни ҳеч қандай ижтимоий муносабатларга зарар етказилмайди. Бундай ҳолларда мансабдор шахснинг ҳаракатлари муайян шартлар бўлган тақдирда, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш деб квалификация қилиниши мумкин.
Мансабдор шахс томонидан ўз бўйсунувидаги шахслардан уларнинг манфаатлари йўлида бирор ҳаракат қилиш учун пул маблағлари ёки бошқа қимматликларнинг олиниши пора олиш сифатида квалификация қилиниши лозим. Бунда суд ҳукмида пора берувчи манфаатларида қайси ҳаракатни содир этиш ёки этмаслик учун пора олинганлиги кўрсатилиши лозим.
9. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, мансабдор шахс қилмишини пора олиш деб квалификация қилиш учун пора предметини олиш вақти ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди.
Пора мансабдор шахс томонидан пора берувчи манфаатида муайян ҳаракатни содир этишгача бўлган вақтда (сотиб олиш пораси) ёки пора предмети мансабдор шахс томонидан пора берувчи манфаатида муайян ҳаракат содир этилгандан кейин олиниши мумкин (пора-мукофот). Бунда қилмишни квалификация қилиш чоғида поранинг олдиндан шартлашилганлиги аҳамиятга эга бўлмайди.
10. Мансабдор шахс томонидан ўз мансаб мақеидан фойдаланиш деганда, нафақат мансабдор шахс ваколатига кирадиган ҳаракатларни содир этиш, балки пора берувчи манфаатларида бошқа мансабдор шахсларга таъсир этиш орқали уларнинг ваколатларидан фойдаланган ҳолда муайян ҳаракатлар содир этиш ҳам тушунилади.
11. Пора пора берувчи манфаатларида муайян ҳаракатлар содир этиш берилган ғайриқонуний мукофот бўлиб ҳисобланади.
Пора берувчи манфаатлари деганда, нафақат унинг шахсий манфаатларини, балки учинчи шахсларнинг ҳар қандай манфаатларини ҳам тушуниш лозим (бу яқин қариндошлар, яқин шахслар ва бошқалар бўлиши ҳам мумкин). Пора олиш моддий таркибли жиноят ҳисобланганлиги сабабли, пора олувчи томонидан пора предметининг ҳатто бир қисмини олган тақдирда ҳам, пора берувчи манфаатида бирор ҳаракат қилганликдан қатъи назар, тугалланган ҳисобланади. Лекин қилмишни квалификация қилишда назарда тутилаётган поранинг миқдорига эътибор қаратиш лозим.
Жиноятни шарҳланаётган модда бўйича квалификация қилиш учун порани мансабдор шахснинг ўзи ёки у буюрган бошқа шахс олганлиги факти аҳамиятга эга эмас.
12. Мансабдор пора берувчи манфаатларида ҳаракат қилиш ваколатига эга бўлмаган, лекин ўзининг мансаб мавқеи туфайли мазкур ҳаракатларнинг бошқа шахслар томонидан содир этилиши бўйича чоралар кўрган ҳолларда ҳам қилмиш пора олиш сифатида квалификация қилинади.
13. Мансабдор шахс томонидан ўзининг шахсий алоқаларидан фойдаланиш хизмат мавқеидан фойдаланиш сифатида баҳоланмаслиги керак.
14. Олдиндан келишилган пора олувчи иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра олинмай қолган ҳолларда (масалан, пора берилаётган вақтда жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан жиноятнинг тўхтатилиши) қилмиш ЖК 25-моддаси 2-қисми ва 210-моддаси бўйича пора олишга суиқасд қилиш тарзида квалификация қилиниши лозим.
15. Пора олишнинг субъектив томони - тўғри қасд: айбдор (пора олувчи) моддий қимматликлар ёки мулкий фойда унга ўзининг хизмат мавқеидан келиб чиқиб пора берувчи манфаатида бирор-бир ҳаракатни содир этиш ёки этмаслик учун пора сифатида берилаётганлигини англайди ва буни хоҳлайди. Гарчи кўпгина ҳолларда пора олиш ғаразли мақсадда содир этилса-да, бироқ жиноятнинг мақсади ва мотиви бу қилмишни квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас.
16. Фақат махсус субъект - давлат, кооператив, жамоат ёки бошқа корхона, муассаса ва ташкилотларда доимий ёки вақтинчалик асосда маъмурий-хўжалик ва ташкилий вазифани бажараётган мансабдор шахс пора олишнинг субъекти ҳисобланади. Пора берувчи манфаатларида ҳаракат қилиш ваколатига эга бўлмаса-да, ўзларининг мансаб мавқеидан келиб чиққан ҳолда мазкур ҳаракатларнинг бошқа мансабдор шахслар томонидан содир этилиши учун чоралар кўрган мансабдор шахслар ҳам мазкур жиноятларнинг субъекти ҳисобланади.
Юридик адабиётлар ва суд-тергов амалиётида профессор-ўқитувчилар таркиби ва тиббиёт ходимларини шарҳланаётган модда бўйича жавобгарликка тортиш масаласи аниқ ҳал этилмаган. Ўқитувчи доимий равишда бирор-бир маъмурий лавозимни (ректор, проректор, декан, директор ва бошқа лавозимларни) эгаллаб турган вақтда ёки вақтинчалик ташкилий вазифаларни (қабул комиссиясининг аъзоси лавозимини) бажараётган вақтда мансабдор шахс деб топилиши мумкин.
Шифокор, агар у соғлиқни сақлаш тизимида маъмурий-хўжалик ёки ташкилий фаолият билан боғлиқ мансабда (бош шифокор, бош шифокор ўринбосари, бўлим бошлиғи ва ҳоказо мансабда) бўлсагина, мансабдор шахс ҳисобланади. Бошқа барча ҳолларда ўқитувчи ва шифокорлар ҳам ўзларининг касбий бурчларини бажарганликлари сабабли мансабдор шахс деб топилишлари мумкин эмас.
17. ЖК 210-моддасининг 2-қисми пора олишнинг қуйидаги квалификация қилиш таркиблари:
а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ЖК 211 ёки 212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;
б) кўп миқдорда;
в) таъмагирлик йўли билан;
г) бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилганлиги учун жавобгарликни назарда тутади.
18. Такрорий жиноятларнинг умумий тушунчаси ЖКнинг 32-моддасида очиб берилади (кўрсатилган модда шарҳига қаранг).
Пора олишнинг квалификация қилиш белгиси сифатида такрорийлик ушбу жиноятлардан бирортасини жавобгарликка тортиш муддати ўтмаган ҳолда камида икки марта содир этишни талаб этади. Агар мансабдор шахс биттаси тугатилмаган бўлган пора олишнинг икки факти бўйича жавобгарликка тортилаётган бўлса, қилмиш жиноятлар мажмуи бўйича пора олишга суиқасд қилиш ва такрорий пора олиш тарзида квалификация қилинади. Бунда шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур қилмишларнинг турли вақтларда содир этилишида айбдорда мазкур қилмишларга нисбатан умумий эмас, балки алоҳида қасд мавжуд бўлади.
Шу билан бирга, мансабдор шахс томонидан бир неча шахслардан бир нечта пора олиш, агар уларнинг ҳар бирига алоҳида ҳаракатлар содир этилиши назарда тутилса, мазкур қилмиш такроран содир этилган жиноят сифатида квалификация қилиниши лозим. Бунда ҳар бир пора берувчи манфаатида амалга ошириладиган алоҳида ҳаракатлар ўзининг мазмуни бўйича бир хил ёки ҳар хил бўлиши мумкин. Поранинг олдиндан келишилган суммаси миқдорининг мансабдор шахс томонидан оширилиши, агар бу пора берувчи манфаатларида олдинги натижани кўзлаб ҳаракат содир этилса, такрорийлик белгисини келтириб чиқармайди.
Турли усулларда пора олиш ягона давом этувчи жиноятни шакллантиради ва такрорийлик белгиси билан квалификация қилиниши мумкин эмас (ЖК 32-моддаси шарҳига қаранг).
Мансабдор шахс бир неча пора берувчиларнинг умумий манфаатларида бир ҳаракатни содир этган ҳолларда, пора олишда такрорийлик мавжуд бўлмайди. Масалан, жиноятнинг бир неча иштирокчиларига нисбатан жиноят ишини тугатиш учун пора олиш.
19. Хавфли рецидивист томонидан пора олиниши ЖК 210-моддаси 2-қисми “а” банди бўйича квалификация қилиниши лозим (ЖК 34-моддаси шарҳига қаранг).
20. Шарҳланаётган модда 2-қисмининг “а” бандида хавфли рецидивист ёки илгари ЖК 211 ёки 212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан пора олиниши назарда тутилган (Батафсилроқ мазкур моддалар шарҳига қаранг).
21. Кўп миқдордаги пора деганда, (ЖК 210-моддаси 2-қисми “б” банди) энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдордаги пора тушунилиши лозим. Пора предметининг баҳоси ўша маҳсулот ёки хизматларнинг нархига қараб, уларга асосланишнинг иложи бўлмаган ҳолда эса экспертлар хулосасига асосан аниқланади.
Бунда мазкур миқдордаги пора нафақат бир вақтда, балки агар унинг берилиши ягона давом этувчи жиноятнинг эпизодларидан иборат бўлса, турли вақтларда алоҳида қисмларга бўлиб олиниши мумкин.
22. Пора олиш жиноятининг квалификация қилиш белгиси сифатида тамагирлик йўли билан пора олиш (ЖК 210-моддаси 2-қисмининг “в” банди) деганда, мансабдор шахс томонидан пора берувчига унинг қонуний манфаатларига зиён етказиш ёки уни манфаатларига зиён етказилишининг олдини олиш учун пора берадиган аҳволга солиб қўядиган ҳаракатни содир этиш таҳдиди билан қўйиладиган талаб тушунилади. Мазкур талабга кўра, бундай ҳаракатлар, масалан, ўқув юртига қабул қилиш қоидаларини бузган ҳолда қабул қилиш, жиноят ишини ғайриқонуний тугатиш ва бошқалар учун мансабдор шахсларга бериладиган пораларда тамагирлик белгилари бўлмайди.
Тамагирлик йўли билан пора олиш қуйидаги уч шаклда бўлиши мумкин:
* мансабдор шахс томонидан фуқаронинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган ҳаракатни содир этиш таҳдиди билан пора талаб этиши;
* мансабдор шахс томонидан фуқаронинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган ҳаракатни қасддан содир этиш билан боғлиқ шундай шароитларнинг яратилиши;
* мансабдор шахс ўз ваколати доирасида бажариши шарт ва мумкин бўлган фуқаронинг аризасини қаноатлантириш учун пора талаб қилиши.
“Ўзларининг ҳаракатлари билан бозорга маҳсулот ва ишлаб чиқарувчиларнинг киришини чекловчи, сунъий равишда нархларни юқори даражада сақлаб турувчи бозор маъмурияти мансабдор шахслари, шунингдек, савдо соҳасида фаолият юритувчи бошқа мансабдор шахслар Жиноят кодексининг 210-моддаси бўйича жавобгарликка тортилади”.
23. Пора олувчининг ваколатига кирмайдиган ҳаракатларни содир этиш таҳдиди билан пора талаб этиш тамагирлик билан пора олиш жинояти таркибини келтириб чиқармайди, бундай ҳаракатлар ЖК 165-моддаси бўйича квалификация қилинади.
24. Мансабдор шахс томонидан тамагирлик билан пора олишга қаратилган ҳаракатларнинг содир этилиши, пора предмети олинмаган ҳолларда, мазкур жиноятни содир этишга суиқасдни келтириб чиқаради.
25. Бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб пора олиш квалификация қилиш белгисини таҳлил этиш чоғида ЖК 27-31-моддаларига эътибор қаратиш лозим.
Пора олаётган мансабдор шахс пора берувчи ёки воситачи билан тил бириктиради. Лекин мазкур ҳолат поранинг бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан тил бириктириб олинганлигини билдирмайди. Қонун бу ерда олдиндан тил бириктириб ҳаракат қилган камида икки нафар бажарувчи-пора олувчиларни талаб этади.
Пора олиш икки ёки ундан ортиқ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган ҳолларда, уни олинган деб ҳисоблаш мумкин. Бундай ҳолларда мансабдор шахслардан ҳатто бири пора олган вақтдан бошлаб жиноят тугалланган ҳисобланади. Бунда пора олувчининг пора олишда бир гуруҳ мансабдор шахслар иштирок этишини англаганлиги аҳамиятга эга эмас.
Бирон-бир фуқаро ўзини мансабдор шахс деб ҳисоблаб, бошқа мансабдор шахс билан олдиндан тил бириктирган икки киши учун пора олган ҳолларда, унинг ҳаракатини пора олишда иштирок этиш сифатида, бошқа оғирлаштирувчи ҳолатлар бўлмаган тақдирда, ЖК 210-моддаси 1-қисми ва 28-моддаси билан, мансабдор шахснинг ҳаракатларини эса ЖК 210-моддаси 1-қисми бўйича квалификация қилиш лозим. Шундай қилиб, гуруҳ таркибига олдиндан тил бириктирган фақат мансабдор шахс ҳисобланган шахсларгина кириши мумкин.
Тил бириктириш жиноят бошланишига қадар содир этилган ҳолларда олдиндан тил бириктириш ҳисобланади. Бунда мансабдор шахслар аниқ пора берувчига мурожаат этмасдан, шунингдек, мурожаат этгандан кейин ҳам ўзаро тил бириктириши мумкин. Сўнгги ҳолатда тил бириктириш иштирокчиларнинг бири томонидан пора олиш вақти тугагунга қадар содир этилиши туфайли у олдиндан содир этилган деб ҳисобланади.
Пора олувчилар якдил бўлиб, пора олишни олдиндан келишиб ҳаракат қилган ҳоллар бир гуруҳ мансабдор шахсларнинг олдиндан тил бириктириши ҳисобланади. Бунда гуруҳ таркибига кирувчи мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ўз мазмунига кўра бир хил бўлиши ёки бир-биридан фарқ қилиши ҳам мумкин.
Квалификация қилишда бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириш белгиси бўлиши учун ҳар бир мансабдор шахснинг пора берувчи манфаатида алоҳида хизмат ҳаракатларини содир этиши талаб этилади. Мазкур шарт пора олувчилар жиноий гуруҳи иштирокчисини пора олишга ёрдам берадиган ёки воситачи ҳисобланган мансабдор шахслардан чегаралаб қўяди.
26. Пора олган мансабдор шахс пора берувчининг манфаатларини тўла қондира олмаслигини тушунган ҳолда поранинг бир қисмини олдиндан тил бириктирмаган бошқа мансабдор шахсга пора берувчининг манфаатларини тўла қондириш учун берган ҳолларда, унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи бўйича, яъни пора олиш ва бериш бўйича квалификация қилиниши лозим.
27. Мансабдор шахс билан алоқага киришган пора берувчи унга пора бераётган вақтда масаланинг ҳал бўлиши бошқа мансабдор шахсга боғлиқлигини билиб, поранинг бир қисмини унга беришни сўраган ҳолларда, пора берувчининг ҳаракатлари пора бериш, биринчи мансабдор шахснинг ҳаракатлари пора олиш ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш, иккинчи мансабдор шахснинг ҳаракатлари эса пора олиш сифатида квалификация қилиниши лозим. Лекин агар мансабдор шахслар орасида олдиндан тил бириктириш факти мавжуд бўлса, бу ҳақда пора берувчининг хабари бўлмаган тақдирда ҳам, мансабдор шахслар ЖК 210-моддасининг 2-қисми “г” банди бўйича жавобгарликка тортилади.
28. Пора олишда бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этиш деб квалификация қилиш белгиси мавжуд бўлиши учун қуйидаги ҳолатлар йиғиндиси мавжуд бўлиши керак:
* пора олиш ҳақида тил бириктириш икки ёки ундан ортиқ мансабдор шахслар ўртасида содир этилиши лозим;
* мазкур тил бириктириш мансабдор шахслардан бирига пора берилиши вақтидан олдин амалга оширилган бўлиши керак;
* тил бириктиришда иштирок этувчи ҳар бир иштирокчи пора олувчи манфаатларида ўз мансаб мавқеидан фойдаланиб аниқ ҳаракат (ҳаракатсизлик) содир этиши лозим;
* ҳар бир мансабдор шахс ҳеч бўлмаганда поранинг бир қисмини олган бўлиши лозим.
29. Гуруҳ иштирокчиларининг лоақал бири томонидан пора олинган вақтдан бошлаб жиноят тугалланган ҳисобланади.
30. Бир гуруҳ шахсларнинг олдиндан тил бириктириб пора олишида поранинг миқдори олинган қимматликлар ва хизматларнинг умумий қийматидан келиб чиқиб аниқланади.
31. Тамагирлик йўли билан пора олиш деб квалификация қилиш белгиси, гарчи пора берувчи билан жиноий гуруҳ иштирокчиларидан бири алоқага киришган бўлса ҳам, пора олишнинг бундай усулидан хабардор бўлган жиноий гуруҳнинг барча иштирокчиларига нисбатан қўлланилади.
32. ЖК 210-моддасининг 3-қисми:
а) жуда кўп миқдорда;
б) масъул мансабдор шахс томонидан;
в) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган пора олишнинг махсус квалификация қилинган таркибини назарда тутади.
33. Жуда кўп миқдорда пора олиш ҳаракати ЖК 210-моддасининг 3-қисми бўйича квалификация қилинади. Энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз баравари ва ундан ортиқ бўлган зарар миқдори жуда кўп миқдор деб ҳисобланади. Жуда кўп миқдордаги ноқонуний мукофотлаш қисмларга бўлиниб олинган ҳолларда, агар мазкур ҳаракатлар битта давом этаётган жиноятнинг эпизодларидан иборат бўлса, қилмиш тегишли равишда кўп ёки жуда кўп миқдорда пора олиш деб квалификация қилиниши лозим.
34. (Масъул мансабдор шахс тушунчаси тўғрисида ЖК 205-моддаси шарҳига қаранг.)
35. (Жиноий гуруҳ манфаатларида пора олиш борасида ЖК 29 ва 205- моддалари шарҳига қаранг.)
36. Пора олган шахснинг ҳаракатларида ЖК 210-моддасининг турли қисмларида назарда тутилган жиноятлар белгилари мавжуд бўлган ҳолларда (масалан, кўп миқдорда ва уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб пора олиш), қилмиш нисбатан оғирроқ жазони назарда тутадиган қисм билан квалификация қилиниши лозим. Бунда шахсни айбланувчи сифатида жалб қилиш тўғрисидаги қарор ва ҳукмда жиноятни квалификация қилишнинг барча белгилари кўрсатилиши лозим.
37. Жиноят иштирокчиликда содир этилган ҳолларда қилмишнинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини ўзида акс эттирувчи квалификация қилиш белгилари (тамагирлик йўли билан пора олиш, поранинг миқдори, уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб пора олиш), агар бу ҳолатлар иштирокчиларнинг умумий қасди билан қамраб олинган бўлса, пора олиш иштирокчиларига ҳам тегишли бўлиши лозим. Мансабдор шахснинг шахсига дахлдор бўлган ҳолатлар (такрорийлик, хавфли рецидивист) пора олишнинг бошқа иштирокчиларига нисбатан ҳеч қандай ҳолатда қўлланилиши мумкин эмас.
Пора олишни уюштирадиган, бунга қизиқтирадиган ёки воситачилик функциясини бажариш билан бир қаторда пора олишга ёрдам берадиган шахснинг ҳаракатлари пора олишда иштирокчилик сифатида квалификация қилиниши лозим. Бунда мазкур шахс қилмишини квалификация қилиш билан боғлиқ масала унинг мақсади, кимнинг манфаатларида, ким томонида - (пора олувчи ёки пора берувчи) ҳаракат қилганлиги каби ҳолатларни инобатга олган ҳолда ҳал этилиши лозим. Бундай ҳолларда ЖК 212-моддаси билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди.
38. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилигининг юқорилигини характерловчи квалификация қилиш белгилари (тамагирлик, поранинг кўп ва жуда кўп миқдорда олиниши, пора олувчининг масъул мансабдор шахслиги) жиноят иштирокчиларига нисбатан уларнинг қасди билан қамраб олинган ҳоллардагина қўлланилади. Шу билан бирга жиноят иштирокчиларининг қилмишини квалификация қилиш чоғида бошқа иштирокчиларнинг шахсини тавсифловчи белгилар (бир неча маротаба пора олганлик ёки берганлик, пора олиш-беришда воситачилик қилганлик, пора бўйича судланганлиги мавжудлиги) инобатга олинмаслиги лозим.
39. Поранинг предмети ҳисобланган ва ашёвий далил деб эътироф этилган олинган пуллар ва бошқа қимматликлар Жиноят-процессуал кодексининг 211-моддасига асосан давлат даромадига ўтказилади. Пора сифатида берилган пул ёки бошқа қимматликлар аниқланмаган ҳолларда асоссиз олинган мол-мулк суд томонидан давлат даромадига ўтказилади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish