I боб. Ёзувнинг келиб чиқиши ва ривожланиши. Тил, тафаккур ва ёзув



Download 44,23 Kb.
bet4/5
Sana15.04.2022
Hajmi44,23 Kb.
#553643
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 китоб тарихи

5. ХИТОЙ ЁЗУВИ
Хитой идеографик ёзувининг қадимий илдизлари эрамизгача учинчи минг йилликнинг ўрталарига бориб тақалади. Хитой ёзуви – сўз ва морфемаларни ёзишда махсус белгилар – иероглифлар қўлланиладиган ёзув. Хитой ёзувида иероглифлар шакли турли комбинацияларда такрорланувчи 1 дан 36 тагача бўлган стандарт чизиқлардан ташкил топади. Иероглифлар маълум ёзув қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда муайян тартибда (чапдан ўнгга, юқоридан пастга) ёзилади. Энг қадимги пиктограмма – иероглифлар милоддан аввалги 2-минг йиллик ўрталарига мансубдир. Хитой ёзуви тарихида иероглифларнинг 7 хил –гу вэн (қадимий ёзув), да жуан (катта белгили ёзув), сяо жуан (кичик белгили ёзув), ли шу (расмий ёзув), сина шу (ярим тез ёзув), цао шу (тез ёзув), кай шу (намунали ёзув) каби ёзилиш услублари бўлиб, улар 4-5 минг йил давомида бир – бирининг ўрнини эгаллаган ҳолда шаклан ўзгариб, токомиллашиб борган. Шунинг учун ҳам Миср ва Оссурия – Вавилония тиллари ҳамда ёзув тизимлари минг йиллар муқадддам тариҳ қаърига сингиб кетган бўлса, Хитой тили ва ёзуви ҳозирга қадар яшаб келмоқда. Бугунги кунда ҳам милодий 1-2 асрларда ишлаб чиқилган “кай шу” ҳуснихат туридан кенг фойдаланилмоқда.
6. ФИНИКИЯ АЛИФБОСИ
Ҳарф – товуш ёзувининг шаклланиши бутун ёзув тараққиёти тариҳида инқилоб бўлди. Бу йўналишдаги илк ёзув финикий ёзувидир. Жаҳондаги деярли барча алифболар, жумладан, Европа алифболарининг пайдо бўлиши қадимги семит ёки финикия алифбосига бориб тақалади.
Ўз навбатида финикияликлар ва яҳудийдар ёзув санъати даражасининг ўсишига сабаб уларнинг мисрликлар билан узлуксиз савдо-сотиқ муносабатларида бўлганлигидир.
Финикий алифбосининг пайдо бўлиши инсоният учун ёзувни такомиллаштириш борасида олға қўйилган қадам бўлган.
Биринчи марта соф ёзув – саноқли ҳарфлардан иборат мукаммал алифбонинг юзага келиши жамиятда ёзувни биладиган кишиларнинг кўпайиб боришига олиб келган. Шунинг учун ҳам финикий ёзуви бошқа халқлар орасида жуда катта тезлик билан тарқалган. Милоддан аввалги IX асрдан бошланган ушбу жараёнда финикияликлар билан иқтисодий ва маданий алоқада бўлган халқлар ушбу ёзув билан танишиш ва қабул қилишдан ташқари, тез орада ўз тилларига мослаштириб олганлар.
Бугунги кунда бизга маълум бўлган ҳарф-товуш тизимидаги ёзувларнинг бешдан тўрт қисмидан кўпроғи финикий ёзувидан келиб чиққан.
Нутқнинг энг кичик бўлаклари – товушларга ажратиб тасаввур қилиш, идрок этиш дастлабки пайтларда мураккаб бўлганлиги сабабли ҳарф-товуш ёзуви ёки алифбоси ёзувнинг пайдо бўлиши жараёни узоқ давом этган.
Бунда инсон дастлаб нутқни сўзларга, кейин бўғинларга, сўнгра товушларга ажратиб тасввур этиш каби мураккаб йўлни босиб ўтишига тўғри келган. Ҳарф-товуш ёзувининг афзал томониларидан бири унинг кам миқдордаги яъни 20-30 та атрофидаги белгиларга биноан фикрни ифодалай олишидир. Ҳарф-товуш ёзуви кашф қилиниши билан дунё халқлари орасида жуда тез тарқалди ап бу жараён ўзлаштириш, муайян тилларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мослаштириш йўли билан амалга ошди.
7. ГРЕК АЛИФБОСИ
Грек алифбоси қадимий шаклида финикия ёзувининг ўзгармаган нусхаси шаклида бўлган. Шунингдек, ёзув йўналишида семитларга хос бўлган ўнгдан чапга томон ёзиш ҳам мавжуд эди. Грекларда ёзув йўналишида ўтиш даври ҳам бўлиб, “бустрофедоп” деб аталувчи, яъни ҳўкиз билан ер хайдашда қўлланиладиган дастлаб биринчи қаторда ўнгдан чапга, иккинчи қаторда чапдан ўнгга, учинчи қаторда, яна ўнгдан чапга томон... тарзда ёзилган. Фақат эрамиздан аввалги IV асрда греклар чапдан ўнгга томон ёзишга ўтганлар.
Умумий Греция ёзув тарихи эрамизгача VIII-VII асрларга бориб тақалади.
Грек маданиятининг маркази пойтахти Афина шаҳри бўлган. Афина қулдорлик Республикаси бўлиб, унда Эсхиг, Софокл, Еврипид сингари ижодкорлар, комедиянавис Аристофан, таниқли файласуфлар Сократ, Платон, Аристотель яшаб ижод қилганлар.
Афина Республикаси ва бошқа грек шаҳар-давлатларининг барчасида эркин фуқароларнинг фарзандлари мактаб таълим-тарбиясига қамраб олинган.
Афинада олий таълимнинг икки йўналиши миллий қаҳрамон Академикнинг хотирасига бағишлаб ташкил этилган боғда Платон томоридан ташкил этилган мактаб ва Аристотель мактаби машҳур бўлган.
Ўша давр грек китоби Мисрдан келтирилган папирусларга ёзилган ўрамлардан иборат бўлган. Китоблар кутубхоналарда, жумладан, Александрияда ташкил этилган энг йирик кутубхонада сақланган.
Баъзи маълумотларга кўра эрамизгача биринчи асрларда Пергам шаҳрида (Кичик Осиё) ёзув учун турли ҳайвонлар терисидан махсус ишлов бериш асосида тайёрланган ашё – пергамент тайёрлаш йўлга қўйилган. Пергамент эрамизнинг IV асридаёқ китобчилик ишида папируснинг асосий рақобатчиси бўлиб, қоғоздан фойдаланишга ўтгунчалик жуда кўп қўлёзмаларнинг сақланиб келишига имконият яратди.
Деярли барча Европа мамлакатлари алифбосининг келиб чиқиши, лотин ва словян алифбоси грек алифбосига бориб тақалади.
Бугунги кунда фойдаланилаётган рус алифбоси словянлар алифбосидан келиб чиққан. Уни 863-864 йилларда Константин (Кирилл) ўйлаб топган. Даставвал алифбо номи глаголицолар деб юритилган бўлса, кейинроқ янада такомиллаштирилиб Кирилл номи билан юритила бошланган.
8. РИМ АЛИФБОСИ
Илк Рим маданияти Апеннин ярим оролининг жанубида жойлашган грек колониялари таъсирида шаклланган. Римликлар томонидан ўзлаштирилган грек алифбоси муайян ўзгаришлар асосида эрамизгача тахминан II асрларда грек алифбосидан фарқ қилувчи лотин алифбоси шаклини олди.
Лотин алифбоси VIII асрдан Англия ва Германияда, IX асрдан Францияда, XIII асрдан Чехияда, XIV асрдан Польша ва Венгрияда, XVI асрдан Литвада қўлланила бошлади.
Рим маданиятининг гуллаб-яшнаши даврида китоб нашр этиш тарихда биринчи марта саноатнинг алоҳида соҳасига айланди.
Римда китобларни муаллифдан сотиб олиб, нусхаларини кўпайтириб, кўчиртириб сотувчи профессионал ноширлар пайдо бўлди. Китобларни папирусга ёки пергаментга кўчириб ёзувчи ёлланган китоб кўчирувчи ҳаттотлик касблари шаклланди. Рим китоб дўконларида Вергилий, Гораций, Овидий сингари шоирларнинг асарларини, Цицерон сингари нотиқларнинг машҳур нутқларини, Юлий Цезарнинг ҳарбий юришлари ҳақидаги қайдларини, Тит Ливийнинг “Рим тарихи” китобини, грек тилидан амалга оширилган таржима асарларни сотиб олиш мумкин эди.
Рим қулдорлик жамиятида саводлилик даражасининг ўсиши китобатчилик ишининг ниҳоятда тараққий қилишига олиб келди. Эрамизгача II асрлардан кутубхоналарга асос солинган бўлиб, рим саркардалари забт этилган Шарқ мамлакатларидан бутун бошли кутубхоналарни ҳарбий ўлжа сифатида Римга олиб келганлар. Бой патрицийларнинг хонадонларида сақланадиган китоблардан ташқари жамоат ҳамммомлари қошида ҳам кутубхоналар бўлган.
Эрамизнинг I асрида Везувий вулқони натижасида кул тагида қолиб кетган Геркуланум ва Помпей шаҳарларида ўтказилган қазишмалар натижасида кўпгина хонадонлардан китоблар чиққан.
Геркуланум шаҳридан эса 1500 дан ортиқ папирус ўрамларига битилган китоблардан иборат бўлган катта кутубхона топилган. Эрамизнинг IV асрларида китоб муқовалаш ишлари ҳам йўлга қўйилган.

Download 44,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish