I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-модда. Кассация шикоятига (протестига) илова қилинадиган ҳужжатлар



Download 2,52 Mb.
bet127/144
Sana30.04.2022
Hajmi2,52 Mb.
#598526
TuriКодекс
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   144
Bog'liq
Фуарол~1

407-модда. Кассация шикоятига (протестига) илова қилинадиган ҳужжатлар
Кассация шикоятига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
кассация шикояти вакил томонидан имзоланган ҳолларда, уни имзолашга вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат.
Суднинг аризани қайтариш ҳақидаги ёки аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрими устидан кассация шикоятига (протестига) қайтарилган ариза ва унга қўшиб берилган ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак.
408-модда. Кассация шикоятини (протестини) ҳаракатсиз қолдириш
Агар кассация шикоятини (протестини) бериш пайтида ушбу Кодекс 405 ва 406-моддаларининг талаблари бузилишига йўл қўйилган бўлса ёки давлат божини тўлашдан озод қилинмаган шахс шикоят берганлик учун бож тўламаган бўлса, кассация шикояти (протести) ҳаракатсиз қолдирилади.
Кассация шикоятини (протестини) ҳаракатсиз қолдириш тўғрисида судья бу шикоятнинг ёки протестнинг ҳаракатсиз қолдирилишига асос бўлган камчиликларни ва уларни тузатиш учун берилган муддатни кўрсатиб ажрим чиқаради. Ажрим кассация шикояти (протести) берган шахсга имзо қўйдириб топширилади ёки унга почта орқали ёхуд электрон ҳужжат тарзида юборилади.
Агар шикоят (протест) берган шахс ажримда кўрсатилган камчиликларни белгиланган муддатда бартараф этса, шикоят (протест) дастлаб судга тақдим этилган кунда берилган ҳисобланади. Акс ҳолда, шикоят (протест) берилмаган ҳисобланиб, шикоят (протест) берган шахсга қайтарилади ва бу ҳақда ажрим чиқарилади. Шикоят (протест) уни берган шахсга ажрим билан бирга имзо қўйдириб топширилади ёки унга почта орқали ёхуд электрон ҳужжат тарзида юборилади.
409-модда. Биринчи инстанция судининг кассация шикоятини (протестини) олганидан кейинги ҳаракатлари
Биринчи инстанция судининг судьяси ёки раиси кассация шикоятини (протестини) олгандан кейин:
1) ишда иштирок этувчи шахсларга шикоятнинг (протестнинг) кўчирма нусхасини юбориши;
2) ишда иштирок этувчи шахсларни кассация инстанцияси судида ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиши;
3) суд ҳужжатининг ижросини (агар у ижро этилмаган бўлса) иш кассация тартибида кўрилгунига қадар тўхтатиб қўйиши ва бу хусусда манфаатдор шахсларни, ташкилотларни хабардор қилиши;
4) кассация шикояти (протести) келиб тушган кундан эътиборан йигирма кунлик муддат ичида ишни келиб тушган шикоят (протест) билан бирга кассация инстанцияси судига юбориши шарт.
Ишда иштирок этувчи шахслар судда иш материаллари ва келиб тушган шикоят (протест) билан танишишга ҳақли.

Download 2,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish