I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-модда. Хусусий шикоятлар (протестлар) бериш ва уларни кўриб чиқиш тартиби



Download 2,52 Mb.
bet125/144
Sana30.04.2022
Hajmi2,52 Mb.
#598526
TuriКодекс
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   144
Bog'liq
Фуарол~1

401-модда. Хусусий шикоятлар (протестлар) бериш ва уларни кўриб чиқиш тартиби
Хусусий шикоятлар (протестлар) ушбу бобда белгиланган тартибда берилади ва кўриб чиқилади.
402-модда. Биринчи инстанция судининг ажрими устидан шикоят қилинганлиги (протест келтирилганлиги) муносабати билан ишни кўрадиган апелляция инстанцияси судининг ваколатлари
Апелляция инстанцияси суди хусусий шикоятни (протестни) кўриб чиқиб:
1) ажримни ўзгаришсиз қолдиришга, шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмасликка;
2) ажримни бекор қилишга ва ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишга;
3) ажримни бутунлай ёки қисман ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга ва масалани мазмунан ҳал қилишга ҳақли.
45-боб. Кассация инстанцияси судида иш юритиш
403-модда. Кассация шикояти (протести) бериш ҳуқуқи ва муддати
Тарафлар ва ишда иштирок этишга жалб қилинган бошқа шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар суднинг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиши ва прокурор протест келтириши мумкин.
Кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг берилган шикоят (протест) шикоятни (протестни) берган шахсга қайтарилади. Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги масала ушбу Кодекснинг 155-моддаси қоидалари бўйича ҳал қилинади.
404-модда. Кассация шикоятларини (протестларини) кўрадиган судлар
Қуйидагилар:
1) Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари — тегишли фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича судининг, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари устидан берилган;
2) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди — ҳудудий ҳарбий судларнинг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари устидан берилган;
3) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари устидан берилган кассация шикоятларини (протестларини) кўради.

Download 2,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish