“Синдикат” (юнонча “биргаликда ҳаракат қилиш”, “маслакдошлик”) методи ўқувчи (талаба)ларда мавзу (масала, муаммо)ни ижодий ўрганиш, назарий билимларни умумлаштириш, тизимлаш асосида фикрни қисқа ва аниқ баён қилиш қобилиятини тарбиялашга хизмат қилади. Ҳар бир гуруҳ ягона топшириқни уч хил вариантда ҳал этиши лозим. М: ўрганилаётган мавзу моҳиятини 1-гуруҳ схема, 2-гуруҳ кластер, 3-гуруҳ эса жадвал тарзида очиб бериши керак. Гуруҳлар топшириқни бажариб бўлишгач, улар томонидан тақдим этилган ечим (ишланма)лар жамоа томонидан муҳокама қилинади. Методни қўллаш тартиби қуйидагича:
“СУҲБАТ” МЕТОДИ
Машғулотда ўқитувчи ва ўқувчи (талаба)лар ўртасидаги диалогик характерга эга савол-жавобга асосланувчи ушбу метод негизини жонли мулоқот ташкил этади. Методнинг афзаллиги суҳбат жараёнида ойдинлашмаган масалалар юзасидан қўшимча саволлар бериш, ўқувчи (талаба)нинг фикрлашга ундаш имкониятининг мавжудлиги билан белгиланади. Таълимий муносабатнинг жонли мулоқотга асосланиши эса ўқитувчи ва ўқувчи (талаба)лар ўртасида руҳий яқинликни қарор топтириб, фаол фикр алмашиш имконини беради.
Методни қўллашда қуйидаги тартибда иш кўрилади:
“СХЕМА” ТЕХНОЛОГИЯСИ
Технология ўрганилаётган мавзу, муҳокама қилинаётган масала моҳиятининг асосий хусусият ёки белгиларига мувофиқ схема, тасвир ёки расм орқали ифодаланишини таъминлайди. Уни қўллашда ўқувчи (талаба)дан масалага ижодий ёндашиш тақозо этилади. Топшириқни бажариш жараёнида ўқувчи (талаба)лар ўрганилаётган мавзу, муҳокама қилинаётган масала бўйича ўзлаштирган назарий билимларини ёдга олади, энг муҳим хусусият, белгиларни аниқлайди, уларни умумлаштиради ёки таркибий қисмларга ажратган ҳолда схемани яратади. Ўқувчи (талаба)ларда фикрлаш, ижодкорлик кўникмаларини шакллантириш, ривожлантиришга хизмат қилувчи ушбу метод ғоянинг қисқа, аниқ ифодаланиши учун шароит яратади.
Машғулотларда технологиядан фойдаланиш тартиби қуйидагича:
“ТАВСИЯНОМА” ТЕХНОЛОГИЯСИ
Технология ўқувчи (талаба)ларда муайян йўналишда ташкил этиладиган педагогик фаолият самарадорлигини таъминлаш юзасидан муайян тавсияларни илгари суриш кўникмасини шакллантиради. Илгари сурилаётган тавсиялар мазмунан масаланинг ечимини топишга ёрдам бериши, илмий жиҳатдан педагогик амалиётга мос келиши лозим.
Уни қўллашда қуйидаги тартибда иш кўрилади:
Технологияни қўллашда ўқувчи (талаба)лар гуруҳ (жуфтлик)ларга бирлашган ҳолда ва индивидуал фаолият юритишлари мумкин. Машғулотда ўқувчи (талаба)лар томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар умумлаштирилади.
“ТАНИШУВ” ТЕХНОЛОГИЯСИ
Технология ўқувчи (талаба)ларни жамоа бўлиб ёки кичик гуруҳларга бирлашган ҳолда ишлаш, гуруҳ ёки жамоада самимий, дўстона муҳитни ҳосил қилишга ёрдам беради. У, шунингдек, ҳар бир ўқувчи (талаба)ни фаоллаштириб, тенгдошлари ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш, шахсий сифатларини ўртоқларидаги мавжуд хислатлар билан таққослаш, ўзини ва гуруҳ аъзоларини бошқаларга таништириш имкониятини яратади.
“Танишув” технологиясини умумий ўрта таълим мактабларининг 1- ва 5-синфлари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртларининг 1-босқичи, муайян мақсад атрофида бирлашган жамоа шаклланишининг бошланғич даврида, дарсдан ташқари машғулотларда, фан тўгаракларида, болалар оромгоҳларида қўллаш самарали саналади. Шу билан бирга технология ўқувчи (талаба)ларга ўзларидаги ижодий қобилиятларни намоён қилиш учун қулай шароит яратиб бериши билан ҳам беқиёс аҳамиятга эга.
Машғулотларда технологияни қўллаш қуйидаги тўрт босқичда кечади:
Изоҳ: гуруҳларнинг ишлари “Эксперт гуруҳи” томонидан ҳам баҳоланиши
мумкин. Бунинг учун тайёргарлик босқичида ўқувчи (талаба)лар орасидан “Эксперт гуруҳи” учун аъзолар ажратилади ва ўқитувчи уларнинг вазифасини тушунтиради. “Эксперт гуруҳи” гуруҳлар ишини баҳолашда холисликка алоҳида эътибор бериши зарур.
“ТАШВИҚОТ ГУРУҲИ” ТЕХНОЛОГИЯСИ
Технология ўқувчи (талаба)ларда муаммонинг моҳиятини аниқлаш, ўз фикрларини аниқ ва қисқа далиллар асосида баён қилиш орқали уларни ишонтириш, муаммонинг моҳияти билан тенгдошларни таништириш (улар ўртасида мавзу мазмунини тарғиб қилиш) кўникмаларини шакллантиради.
Машғулотларда технологияни қўллаш тартиби қуйидагича:
Do'stlaringiz bilan baham: |