ТЕХНОЛОГИЯСИ
Технология ўқувчи (талаба)ларда якка, гуруҳ ва жамоа бўлиб ишлаш, ижодкорлик, ташкилотчилик, ишга масъулият билан ёндашиш, бажарилган ишни юксак дид билан тақдим этиш (намойиш қилиш) кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилади.
Уни қўллашда ўқувчи (талаба)ларга қуйидаги топшириқларни бериш мумкин:
Машғулотларда методни қўллаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Изоҳ: кичик гуруҳларда ўқувчилар рассом, адабий муҳаррир ва дизайнер (безакчи) ролларни бажаришади. Кичик гуруҳлар ўрганилган мавзуга доир схема, жадвал, слайд, декорация, эскиз ёки икебана тайёрлайди.
“СWОТ-ТАҲЛИЛ” МЕТОДИ
Метод муаммонинг асосий тўрт жиҳатини ёритишга хизмат қилади. Ўқувчилар мавзунинг мазмунига мос муаммоларни атрофлича ўрганиш орқали моҳиятини ёритади, уларни келтириб чиқарувчи омилларни излаб, ҳал қилиш имкониятларини топади.
У ёрдамида муаммонинг қуйидаги тўрт жиҳати таҳлил қилинади:
Машғулотларда технологияни қўллаш тартиби қуйидагича:
Изоҳ: технологияни қўллаш муайян қийинчиликларни келтириб чиқариш эҳтимоли мавжуд. Бундай ҳолларда ўқитувчи технологиянинг асосий моҳияти ёки бирор босқичини ўқувчининг ёшига мослаб, унга тушунарли сўзлар билан ифодалаши (ўзгартириши) мумкин. Ўқитувчи томонидан ўқувчи (талаба)ларга технологиянинг моҳияти, афзалликлари ҳақида етарлича маълумот берилиши улар томонидан ҳал этиладиган муаммо моҳиятининг тўла тушунилишини таъминлаш ва кутилган натижага эришишга ёрдам беради.
“СЦЕНАРИЙ” ТЕХНОЛОГИЯСИ
Технология ўқувчи (талаба)ларда индивидуал ва жамоа бўлиб, ижодий фаолиятни ташкил этиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. У асосида иш кўриш ўқувчи (талаба)ларда маънавий-маърифий тадбирларни олдиндан режалаштириш, сценарийни тайёрлаш, тадбирни ташкил этиш кўникма, малакаларини ҳосил қилишга ёрдам беради. Технология ўқувчи (талаба)ларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Машғулот жараёнида технологияни қўллаш қуйидаги тартибда кечади:
1. Ўқитувчи ўқувчи (талаба)ларни технологиянинг
моҳияти билан таништиради.
2. Ҳар бир ўқувчи (талаба) индивидуал ишлаш учун ўқитувчи
томонидан тавсия этилган мавзулардан бирини олади.
3. Ҳар бир ўқувчи (талаба) ўзи танланган мавзу бўйича тадбир
ташкил этиш режасини тузади ва у асосида сценарий тайёрлайди.
4. Ҳар бир ўқувчи (талаба) ўзи тузган режа ва тайёрлаган
сценарий ҳақида жамоага қисқача маълумот беради.
5. Ўқувчи (талаба)лар ўзлари тузган режа, тайёрлаган сценарийларининг
мавзуси ва йўналишига кўра кичик гуруҳларга бирикади.
6. Гуруҳда ҳар бир аъзо гуруҳдошларни ўзи тузган режа
ва тайёрлаган сценарий мазмуни билан таништиради.
7. Гуруҳ аъзолари ҳар бир иш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиради.
8. Ҳар бир гуруҳда биттадан энг яхши режа ва сценарий танлаб олинади.
9. Гуруҳ аъзолари танлаб олинган режа ва сценарийни мазмунан бойитади.
10. Ҳар бир гуруҳ ўз режа-сценарийлари билан жамоани таништиради.
11. Гуруҳлар иши юзасидан савол-жавоб ташкил этилади.
12. Жамоа ҳар бир гуруҳ томонидан тақдим этилган
режа-сценарийни муҳокама қилади.
13. Ўқитувчи жамоанинг фикрига таянган ҳолда энг
яхши режа-сценарийни эълон қилади.
14. Ўқитувчи ҳар бир гуруҳ ишини баҳолаб, машғулотга якун ясайди
Изоҳ: Режа-сценарий лойиҳасининг намойиши схема ёки томоша шаклида бўлиши мумкин. Сценарийлар улардан кейинчалик фойдаланиш учун ташкилотчиларга тавсия этилади.
“СИНКВЕЙН” МЕТОДИ
Ж.Стилл, К.Мередис, Ч.Темил томонидан ишлаб чиқилган “Ўқиш ва ёзиш асосида танқидий фикрлашни ривожлантириш дастури”да ҳар бир ўқувчи (талаба) ва ўқувчи (талаба)лар гуруҳларининг фикрлаш фаоллигини ошириш, уларда танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш учун “Синквейн” методини қўллаш самарали эканлиги айтилади.
Бу ўринда методнинг моҳияти билан танишиб ўтиш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |