I бўлим. Интерфаол таълимнинг умумий тавсифи интерфаол таълим ва унинг дидактик имкониятлари



Download 278,75 Kb.
bet4/20
Sana24.02.2022
Hajmi278,75 Kb.
#184666
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
interfaol metodlar

ИЖОДИЙ ЛОЙИҲАЛАР”) ТЕХНОЛОГИЯСИ

Технология ўқувчи (талаба)ларда ижодий фаолият малакаларини шаклантириш, жамоавий ижодий ишларни ташкил этиш кўникмаларини шаклллантириш, жамоавий ижодий лойиҳа (иш)ларнинг шакллари тўғрисидаги тушунчани ҳосил қилишга кўмаклашишга хизмат қилади.


Мазкур технологияни ўқув жараёнида “Жамоавий ижодий ишни ташкил этиш” мавзусидаги суҳбат ёки “Мен – жамоавий иш ташкилотчисиман” номли блиц-ўйин ўтказилгандан сўнг қўллаш мақсадга мувофиқдир.
М етодни қўллашда қуйидаги тахлитда иш кўрилади:


Шундан сўнг ўқувчи (талаба)лар кичик гуруҳларда ишлайди. Бу жараён қуйидаги босқичларда амалга оширилади:


АСАЛАРИ ГАЛАСИ” МЕТОДИ


“Асалари галаси” методи ўрганилаётган мавзу бўйича танланган муаммонинг аудиторияда умумий ёки кичик гуруҳларда алоҳида таҳлил қилинишига ёрдам беради. Методни қўллашда кичик гуруҳларга бериладиган топшириқлар бир хил ёки турлича бўлиши мумкин. Гуруҳларга берилган топшириқ муайян муддат ичида муҳокама қилиниб, натижа барчага маълум қилинади. Машғулот якунида масаланинг энг мақбул ечими танлаб олинади.


Машғулот жараёнида методни қўллашда қуйидагича йўл тутилади:

АҚЛИЙ ҲУЖУМ” МЕТОДИ


Метод ўқувчи (талаба)ларни мавзу хусусида кенг ва ҳар томонлама фикр юритиш, ўз тасаввурлари, ғояларидан ижобий фойдаланишга доир кўникма, малакаларни ҳосил қилишга рағбатлантиради. У ёрдамида ташкил этилган машғулотларда ихтиёрий муаммолар юзасидан бир неча оргинал (ўзига хос) ечимларни топиш имконияти туғилади. Метод мавзу доирасида маълум қарашларни аниқлаш, уларга муқобил ғояларни танлаш учун шароит яратади.


Уни самарали қўллашда қуйидаги қоидаларга амал қилиш лозим:

Машғулотда методни қўллашда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:



Ўқувчи (талаба)ларни муаммо доирасида кенг фикр юритишга
ундаш, улар томонидан мантиқий фикрларнинг билдирилишига эришиш



Ҳар бир ўқувчи (талаба) томонидан билдирилаётган фикрлар рағбатлантирилиб борилади, билдирилган фикрлар орасидан
энг мақбуллари танлаб олинади; фикрларнинг рағбатлантирилиши навбатдаги янги фикрларнинг туғилишига олиб келади



Ҳар бир ўқувчи (талаба) ўзининг шахсий фикрларига асосланиши
ва уларни ўзгартириши мумкин; аввал билдирилган фикрларни умумлаштириш, туркумлаштириш ёки уларни ўзгартириш илмий асосланган фикрларнинг шаклланишига замин ҳозирлайди
туғилишига олиб келади





Машғулотда ўқувчи (талаба)лар фаолиятини стандарт талаблар асосида назорат қилиш, улар томонидан билдириладиган фикрларни баҳолашга йўл қўйилмайди (зеро, фикрлар баҳоланиб борилса, ўқувчи (талаба)лар диққатларини шахсий фикрларни ҳимоя қилишга қаратади, оқибатда янги фикрлар илгари сурилмайди; методни қўллашдан кўзланган асосий мақсад ўқувчи (талаба)ларни муаммо бўйича кенг фикр юритишга ундаш эканлигини ёдда тутиб, уларни баҳолаб боришдан воз кечишдир)

БАЛИҚ СКEЛЕТИ” МЕТОДИ




Метод ўқувчи (талаба)ларда мавзу юзасидан муайян масала моҳиятини тасвирлаш ва ечиш қобилиятини шакллантиради. Уни қўллашда ўқувчи (талаба)ларда мантиқий фикрлаш, мавзу моҳиятини ёритувчи таянч тушунча, маълумотларни муайян тизимга келтириш, уларни таҳлил қилиш кўникмалари ривожланади.
Методдан фойдаланиш қуйидагича амалга оширилади:

1) ўқитувчи ўқувчи (талаба)ларни методни қўллаш шарти билан таништиради;
2) ўқувчи (талаба)лар кичик гуруҳларга бириктирилади;
3) гуруҳлар топшириқларни бажаради;
4) гуруҳлар ўз ечимларини жамоага тақдим этади;
5) жамоа гуруҳларнинг ечимлари юзасидан муҳокама уюштиради


Ўқувчи (талаба)лар топшириқларни қуйидаги тасвир асосида бажаради:



БАРЧА ОМИЛЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛ!” (БОҲО) МЕТОДИ

БОҲО – бу шахс эътиборини муайян омилларга қаратишга хизмат қилувчи метод саналиб, уни қўллашдан кўзланган мақсад шахс онгини ривожлантириш, тасаввурини кенгайтириш, тафаккурини бойитишдир.


Метод қанчалик аниқ мақсад асосида қўлланилса, унинг самарадорлиги шунча юқори бўлади. Агар ўқувчи (талаба) у ёки бу фикрни очиқ айтишга тортинса, у ҳолда методни қўллаш ҳеч қандай самара бермайди.
Машғулотлар жараёнида методдан фойдаланишда қуйидаги саволларга жавоб топган ҳолда мавзуни самарали ўзлаштириш имконини берадиган омилларнинг рўйхатини тузиб олиш мақсадга мувофиқдир:

БАҲС-МУНОЗАРА” МЕТОДИ


Метод икки ёки ундан ортиқ шахслар томонидан муайян вақт оралиғи ва қатъий қоидаларга мувофиқ ташкил этиладиган оғзаки баҳс бўлиб, ўқувчи (талаба)ларда ўрганилаётган мавзу бўйича эркин, асосли фикрларни билдириш қобилиятларини шакллантиришга хизмат қилади. Ўқув машғулотларида баҳс-мунозарадан фойдаланишда мавзуга доир маълум масалалар ҳал қилинади.


Методни қўллашда қуйидаги тартибда иш кўрилади:


Изоҳ: 1) бир ўқувчи (талаба)га икки марта сўзга чиқишга рухсат этилмайди;
2) ўқитувчи (бошловчи) ўқувчи (талаба)ларнинг мавзудан четга чиқмасликларини қатъий назорат қилиб боради, борди-ю, шундай ҳолатлар содир этилса, сўзловчилар бу ҳақида огоҳлантирилади.
БЕШИНЧИСИ (ОЛТИНЧИСИ, ЕТТИНЧИСИ, ...)

Download 278,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish