I-бўлим. Бухгалтерия ҳисоби асослари 1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва турлари


Асосий воситаларнинг эскириши (амортизация) ҳисоби



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/139
Sana05.06.2022
Hajmi3,89 Mb.
#638597
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   139
Bog'liq
0 dan balansgacha darslik

8.3. Асосий воситаларнинг эскириши (амортизация) ҳисоби 
Асосий воситалар қиймати амортизацияни ҳисоблаш йўли билан сўндирилади. 
Амортизацияланадиган қиймат бутун фойдали хизмат муддати мобайнида субъект 
харажатларига амортизация ажратмалари кўринишида мунтазам тақсимланади. 
Асосий воситалар объекти бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш мазкур объект 
асосий воситалар таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг дастлабки санасидан 
бошланади ҳамда мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ сўндирилгунга 
қадар ёхуд бу объектни балансдан ҳисобдан чиқарилгунча амалга оширилади. 
Асосий воситалар объекти бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш мазкур 
объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ сўндирилган ёки бу объект балансдан 
ҳисобдан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг дастлабки санасида тўхтатилади. 
Асосий воситалар объектини фойдали ишлатиш муддати давомида амортизация 
ажратмаларини ҳисоблаш тўхтатилмайди, уни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
консервациялашга ўтказиш, шунингдек уни буткул тўхтатиш шарти билан объектни қуриб 
битказиш, қўшимча жиҳозлаш, реконструкция қилиш, замонавийлаштириш, техник қайта 
қуроллантириш ҳолатлари бундан мустасно. 
Ер участкаларига амортизация ҳисобланмайди. Шунингдек қуйидаги асосий воситалар 
бўйича амортизация ҳисобланмайди: 
а) маҳсулдор қорамоллар; 
б) кутубхона фондлари; 
в) ҳокимиятларга бўйсунадиган ободонлаштириш иншоотлари; 
г) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказилган фондлар; 
д) музей қимматликлари; 
е) архитектура ва санъат ёдгорликлари; 
ж) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари; 
з) тўлиқ амортизацияланган асосий воситалар. 
Ўзбекистон Респуликаси 5-сон БҲМСнинг 36-бандига биноан “Асосий воситалар”га 
амортизация ҳисоблашда қуйидаги усулларнинг бирини қўллаш мумкин: 
а) амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш; 
б) бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда амортизацияни ҳисоблаш (ишлаб 
чиқариш усули); 
в) икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули; 
г) йиллар суммаси усули (кумулятив усул). 
Амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усулида амортизация тенг 
маромда, асосий воситаларни фойдали ишлатиш муддати мобайнида уларнинг 
амортизацияланадиган қийматидан келиб чиққан ҳолда тенг улушларда ҳисобланади. 
Мазкур усулга кўра асосий воситалар объектининг амортизацияланадиган қиймати унинг 
хизмат муддати давомида тегишли харажатларга тенг маромда ҳисобдан чиқарилади 
(тақсимланади). Усул амортизация меъёри фойдали хизмат муддатининг фаолиятига 
боғлиқлигига асосланган. Ҳар бир давр учун амортизация ажратмалари суммаси 
амортизацияланадиган қийматни объектдан фойдаланилган ҳисобот даврларидаги сонига 
бўлиш йўли билан ҳисобланади. 
Амортизация қуйидаги формула билан ҳисобланади: 
(Бошланғич қиймат - тугатиш қиймати) : Хизмат муддати 
Агар тугатиш қиймати унча кўп бўлмаса, у ҳолда уни ҳисобламаса ҳам бўлади. 
Масалан:
компьютер қиймати 500 минг сўм, уни тугатиш қиймати 30 минг сўм. Хизмат 
муддати 5 йил. У ҳолда унинг йиллик амортизацияси 100 : 5 = 20% ёки 94 минг сўм. 
(500 000 – 30 000) : 5 = 94 000 сўм 


117 
Беш йил ичида амортизация ҳисоблаш: 
биринчи йилнинг охирида 94 минг сўм 
иккинчи йилнинг охирида 94 минг сўм 
учинчи йилнинг охирида 94 минг сўм 
тўртинчи йилнинг охирида 94 минг сўм 
бешинчи йилнинг охирида 94 минг сўм 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish