3-мавзу. Бухгалтерия баланси
Режа:
3.1. Бухгалтерия баланси, унинг тузилиши ва мазмуни
3.2. Хўжалик муомалаларнинг балансга таъсири
Қонуний ҳужжатлар:
№
Ҳужжатнинг номи
Қабул
қилинган
сана
Адлия вазирлигида
рўйхатга олинган сана ва
рақам
1
Молиявий ҳисобот шакллари ва
уларни тўлдириш бўйича Қоидалар
2003 йил 24 январда 1209-
сон
2
Бухгалтерия
ҳисобининг
-сонли
“Бухгалтерия баланси” Миллий
стандарти (БҲМС)
2003 йил 20 мартда 1226-сон
3.1. Бухгалтерия баланси, унинг тузилиши ва мазмуни.
Бухгалтерия баланси хўжалик маблағлари, уларнинг турларини ва ташкил топиш
манбаларини муайян бир даврга пулда ифодалаб, умумлаштириб акс эттириш ва иқтисодий
гуруҳлашдир.
Масалан, хўжалик юритувчи субъектнинг молия-хўжалик фаолияти 2018 йил 1 январдан
2018 йил 31 январгача бўлган даври учун бухгалтерия баланси 01.02.2018 йил ҳолатига
тузилади, 2018 йил 1 январдан 2018 йил 31 мартгача бўлган даври учун 01.04.2018 йил
ҳолатига тузилади, 2018 йил 1 январдан 2018 йил 31 декабргача бўлган даври учун
01.01.2019 йил ҳолатига тузилади.
Бухгалтерия баланси – бухгалтерия хисобининг энг муҳим ҳужжатидир. Баланс
(французча Balance – тарози), баробарлик, тенглик маъносини англатади.
Баланс тенглигини қуйидаги тенгламада кўриш мумкин.
Активлар = Мажбуриятлар + Капитал
Бухгалтерия баланси таъсисчиларни, менеджерларни ва бошқа манфаатдор шахсларни
корхонанинг молиявий ҳолати, мулкнинг бошқарилиши билан таништириб, уларни материал
қимматликлар сифати, сони ва заҳирасини, уларнинг сарфланишини кўрсатади. Бухгалтерия
балансидан акционерлар, инвесторлар, кредиторлар, сотувчилар, харидорлар ва бошқа
субъектлар олдида корхона олган мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни олиш
имкониятини беради.
Бухгалтерия баланси маълумотларидан давлат солиқ хизмати органлари, банклар, кредит
ташкилотлари, статистика, молия органлари ва бошқалар кенг фойдаланадилар.
Молия Вазирлигининг 2002 йил 7 февралдаги 31–сонли бўйруғига асосан, барча корхона
ва ташкилотлар, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган ва мулкчилик шаклидан
қаътий назар юридик шахс ҳисобланган (банк ва суғурта ташкилотларидан ташқари) бир хил
шаклда баланс тузишади. Баланс актив ва пассив бўлимларга, бўлимлар гуруҳларга, гуруҳлар
эса баланс моддаларига ажратилган.
Баланс моддалари гуруҳларга, гурухлар эса бўлимларга бирлаштирилади. Баланс
моддаларининг гуруҳларга ёки бўлимларга бирлаштириш, уларнинг иқтисодий мазмунидан
келиб чиқади.
Баланснинг хусусияти шундан иборатки, актив ва пассив якунлари доимо тенгдир. Бу
талаб активда ҳам, пассивда ҳам маблағларнинг бир хил гуруҳланишда кўрсатилади, яъни
активда турлари бўйича, пассивда манбалари бўйича.
Баланс моддалари тўрт қисмда гуруҳлаштирилган.
40
Do'stlaringiz bilan baham: |