118
қолдиқни камайтириш усулида амортизация ҳисоблаш:
Бошланғич
қиймат
Йиллик эскириш
суммаси
Жамғарилга
н эскириш
Баланс
қиймати
1 - йил охирига
2 - йил охирига
3 - йил охирига
4 - йил охирига
5 - йил охирига
500 000
300 000
180 000
108 000
64 800
40 % х 500 000 = 200 000
40% х 300 000 = 120 000
40% х 180 000 = 72 000
40% х 108 000 = 43 200
64 800 – 30 000 = 34 800
200 000
320 000
392 000
435 200
470 000
300 000
180 000
108 000
64 800
30 000
Кўриниб турибдики, биринчи йил учун амортизация ажратмаси тугатиш қийматини
айирмасдан тўлиқ бошланғич қийматидан, яъни 500 минг сўмдан аниқланди.
Йиллар суммаси усули (кумулятив усул)да амортизация қиймати ҳар йили амортизация
меъёри улуши сифатида аниқланади. Амортизация меъёри улуши амортизация ажратмалари
охиригача қолган тўлиқ йил сонини амортизация муддатини ташкил қилувчи тартиб рақамли
йил суммасига бўлиниб аниқланади. Асосий восита объектидан фойдаланиш муддати 5 йил
бўлганда йиллар суммаси қуйидагини ташкил қилади:
5 + 4 + 3 + 2 + 1 = 15 йил
Масалан, амортизация қиймати 470 минг сўм (500 000 – 30 000) бўлган ҳар йилги
амортизация ажратмасини ҳисоблаш қуйидаги жадвалда келтирилган (минг сўм):
Бошланғич
қиймат
Йиллик эскириш
суммаси
Жамғарилга
н эскириш
Баланс
қиймати
1 - йил охирига
500 000
5/1 5 х 470 000
156 667
343 333
2 - йил охирига
500 000
4/1 5 х 470 000
125 333
218 000
3 - йил охирига
500 000
3/1 5 х 470 000
94 000
124 000
4 - йил охирига
500 000
2/1 5 х 470 000
62 666
61 334
5 - йил охирига
1/1 5 х 470 000
31 334
30 000
Жадвалдан кўриниб турибдики, энг кўп эскириш ҳисоблаш суммаси биринчи йил бўлади,
кейин йилдан-йилга у камаяди, жамғарилган эскириш унча кўпаймайди, соф баланс қиймати
эса ҳар йили эскириш суммасига камайиб, то тугатиш қийматигача етиб боради. Жадвалдан
кўриниб турибдики, охирги икки усулда асосий воситаларни ишга тушириш бошида
ҳисобланган амортизация суммалари объектнинг фойдаланиш даври охиридаги ҳисобланган
амортизация суммаларидан анча юқори бўлган. Бу усуллардан ишлаб чиқаришга
мўлжалланган асосий воситаларга амортизация ҳисоблашда фойдаланилади, чунки булар
фойдаланишнинг биринчи йилида самаралироқ ишлаб, уларни таъмирлашга унга кўп
харажат кетмайди. Кейинги йилларда эса амортизация камаяди, уларни таъмирлаш
харажатлари кўпаяди.
Ҳар хил асосий воситаларга амортизация ҳисоблашнинг ҳар хил усулларни қўллаш
мумкин. Лекин бир турдаги асосий восита объектларига (бир хил маркали, бир хил турдаги
ва бошқалар) фақат бир усулдан файдаланилади. Танланган амортизация ҳисоблаш усули
корхонанинг ҳисоб сиёсатида кўрсатилиб, бир ҳисобот даври ва кейинги ҳисобот даврларида
фойдаланилади, лекин йил давомида у усуллар ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: