|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “УМУМИЙ ҲАРБИЙ МАЖБУРИЯТ
|
bet | 3/10 | Sana | 21.02.2022 | Hajmi | 128 Kb. | | #51892 |
| Bog'liq 5555 Baza
1.3. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “УМУМИЙ ҲАРБИЙ МАЖБУРИЯТ
ВА ҲАРБИЙ ХИЗМАТ ТЎҒРИСИДА” ГИ ҚОНУНИ БЎЙИЧА ТЕСТ САВОЛЛАРИ.
1. Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият тўғрисида” ги қонуни қачон қабул қилинган? ►2002-йил 12-декабр.
2. Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида” ги қонуни неча бўлим ва неча моддадан иборат?
►IX бўлим, 51 модда.
3. Умумий ҳарбий мажбурият кимларга тадбиқ этилмайди?
►Ўзбекистон ҳудудида яшаётган (вақтинча ёки доимий) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга.
4. Кимлар чақирилувчилар деб аталади? ►Ҳарбий хизматга чақириладиган ва туман (шаҳар) чақирув участкаларида қайд этилган шахслар.
5. Кимлар ҳарбий хизматчилар дейилади? ►Ҳарбий хизматдаги шахслар.
6. Кимлар ҳарбий хизматга мажбурлар дейилади? ►Қуролли кучларни резерви ёки заҳирасидаги шахслар.
7. Ҳарбий хизмат нима? ►Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Қуролли Кучлар сафида умумий ҳарбий мажбуриятини бажариш борасидаги давлат хизматининг алоҳида тури.
8. Ҳарбий хизматнинг нечта тури бор? ►4 та.
9. Тинчлик даврида ҳарбий хизматга неча ёшдаги эркак фуқаролар чақириладилар? ►18-27 ёшдагилар.
10. Муддатли ҳарбий хизмат нима? ►Чақирилиш ёшидаги фуқароларнинг оддий аскар ва сержантлар таркиби лавозимларида, шунингдек муқаддам ҳарбий хизматни ўтамаган офицерларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида Қуролли Кучлар сафидаги мажбурий хизматидир.
11. Сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат нима? ►Муддатли ҳарбий хизматни ўташга ҳамда чақирилиш муддати кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ Қуролли кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган шахслар чақириладиган хизмат туридир.
12. Контракт бўйича ҳарбий хизмат нима? ►Қуролли Кучлар сафидаги ҳақиқий ҳарбий хизматга ихтиёрийлик асосида, ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар орқали давлат билан тузиладиган контрактга кирган фуқаролар бажарадиган ҳарбий хизмат туридир.
13. Муддатли ҳарбий хизмат муддати қанча? ►Аскар ва сержантлар учун - 12 ой (олий маълумотлилар учун – 9 ой).
14. Муддатли ҳарбий хизматни чақирув бўйича офицерлар таркиби лавозимларида ўтаётган офицерлар учун хизмат муддати қанча? ►9 ой.
15. Сафабарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат қандай ташкил этилади? ►Ҳудудий принцип асосида ойлик йиғинлар тарзида.
16. Сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматга неча ёшдаги эркаклар чақирилади? ►18-27 ёшдагилар.
17. Контракт асосида ҳарбий хизматга киришдаги дастлабки контракт муддати қанча? ►Аскар ва сержантлар учун – 3 йил, офицерлар учун - 5 йил.
18. Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаган резервчилар хизмати қандай хизмат?
►Ҳақиқий ҳарбий хизматни, шунингдек сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар жумласидан бўлган ҳарбий хизматга мансублар учун Қуролли Кучларнинг қўшилмалари, қисмлари ва бўлинмалари сафини уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасига қадар тўлдириш, шунингдек уруш даври тақозо этадиган тузилмаларни кучайтириш мақсадида умумийҳарбий мажбурият асосида жорий этиладиган ҳарбий хизмат туридир.
19. Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар қандай таркибга бўлинадилар? ►Оддий аскарлар, сержантлар, офицерлар.
20. Офицерлар таркиби кимларга бўлинади? ►Кичик офицерлар, катта офицерлар, генераллар.
21. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий ҳарбий унвони қайси? ►Армия генерали.
22. Офицерлар таркибига кирувчиларни ҳарбий унвондан қандай махрум этилади? ►Суд хукми билан.
23. Ҳарбий лавозимлар қандай таркибга бўлинади? ►Оддий аскарлар, сержантлар, офицерлар.
24. Ҳарбий хизматчиларни лавозимига тайинлаш, лавозимидан озод этиш, бошқа ўзгартириш қайси хужжат асосида амалга оширилади?
►Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ.
25. Ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий кийим-кечак ва фарқловчи нишонлари ким томонидан тасдиқланади?
►Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан.
26. Ҳарбий кийимда юриш қоидалари ким томонидан белгиланади? ►Мудофаа Вазирлиги томонидан.
27. Чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш кимнинг умумий раҳбарлиги остида ўтказилади? ►Вазирлар Махкамаси.
28. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани қайси қонунга биноан ўқитилади?
►Ўзбекистон Республикаси “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида” ги қонуни.
29. Чақирилувчиларнинг ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарлиги қаерда ўтказилади? ►МКТ “Ватанпарвар” ўқув муассасаларида.
30. МКТ “Ватанпарвар” ўқув муассасаларига кимлар қабул қилинади? ►17 ёшга тўлган, саломатлигига кўра ҳарбий хизматга чақирилувчилар.
31. Олий ҳарбий таълим муасасаларига ўқишга киришни хоҳлаган фуқаролар қаерларда тайёргарликдан ўтишлари мумкин?
►Ҳарбий лицейлар, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-хунар коллежлари, МКТ “Ватанпарвар” ўқув муассасаларида ёки мустақил равишда.
32. Олий таълим муассасалари орасидан резервдаги ва заҳирадаги офицерларни тайёрлаш қаерда амалга оширилади?
►Мазкур муассасаларда ташкил этиладиган ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида (ҳарбий кафедралар, цикллар ва факултетлар).
33. Олий таълим муассасаси ҳарбий кафедрасидаги ҳарбий тайёргарликка неча ёшгача бўлган талабалар қабул қилинадилар? ►27 ёшгача.
34. Фуқароларни чақирув участкаларида нима мақсадда қайд этилади? ►Чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олиш, уларнинг сонини аниқлаш, ҳарбий хизматга қай даражада яроқли эканлигини, умумтаълим ва жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мақсадида.
35. Фуқаролар неча ёшга тўлганда чақирув участкасида қайд этилади? ►16 ёш.
36. Чақирув участкалари қаерда ташкил этилади? ►Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимида.
37. Чақирув участкасида қайд этилган чақирилувчига нима берилади? ►Қайд этилгани тўғрисида гувохнома.
38. Фуқароларни муддатли ҳарбий хизмат ва Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақириш кимнинг қарорига кўра амалга оширилади?
►Вазирлар Махкамасининг қарорига кўра.
39. Чақирув комиссиясининг тузилиши ва фаолият тартиби ким томонидан белгиланади? ►Вазирлар Махкамаси.
40. Туман чақирув комиссиясига ким раҳбарлик қилади? ►Туман хокимининг ўринбосари.
41. Чақирув комиссиясининг вазифаси нималардан иборат? ►Фуқароларни ҳарбий ва муқобил хизматга чақирувини ўтказиш.
42. Ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилаётган фуқаролар қайси хужжатга кўра тиббий кўрикдан ўтадилар? ►Қуролли Кучларда тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга биноан.
43. Туман (шаҳар) чақирув комиссиясининг қарорини ким қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш ҳуқуқига эга? ►Вилоят чақирув комиссияси.
44. Қандай сабабларга кўра чақирилувчининг чақирилиш муддати кечиктирилиши мумкин?
►Чақирув комиссиясининг қарори асосида чақирилувчининг оилавий шароитига кўра, саломатлигига кўра, ўқишни давом эттириши учун.
45. Таълим муассасасидан ҳайдалган (талабаликдан чиқарилган) шахслар чақирилиш муддатини кечиктириш хуқуқини сақлаб қоладиларми?
►Махрум бўладилар.
46. Чақирилувчининг ҳарбий хизматга чақирилиш муддатини оилавий шароитларига кўра кечиктириш қандай амалга оширилади?
►1) чақирилувчининг ота-онаси меҳнатга қобилиятсиз бўлиб, уларни боқиши шарт бўлган меҳнатга қобилиятли вояга етган бошқа ўғли бўлмаса. Ота-онанинг меҳнатга қобилиятсизлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади;
2) чақирилувчининг меҳнатга қобилиятли ёлғиз онаси ёки отаси бўлиб, уларнинг қарамоғида ўн олти ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ фарзанди бўлгани ҳолда меҳнатга қобилиятли вояга етган бошқа ўғли бўлмаса;
3) чақирув кунида чақирилувчининг туғишган ака-укаларидан бири муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган бўлса;
4) чақирилувчининг онасиз тарбияланаётган вояга етмаган бир фарзанди бўлса;
5) чақирилувчининг биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирон хотини ва вояга етмаган икки ва ундан ортиқ фарзанди бўлса.
47. Тинчлик даврида ҳарбий хизматга чақирилишдан кимлар озод этиладилар?
►1) Саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган чақирилувчилар;
2) Яқин қариндошларидан бири (ака-укаси, опа-синглиси) ҳарбий хизматни ўташ вақтида ҳалок бўлган ёки вафот этган чақирилувчилар;
3) Рўйхатдан ўтган диний ташкилотлардан бирида диний рутба эгаси бўлган чақирилувчилар.
48. Ҳарбий хизматни ўтамаган заҳирадаги офицерлар кимнинг буйруғига биноан ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин? ►Мудофаа вазирининг.
49. Заҳирадаги офицерлар неча ёшгача ҳарбий хизматга чақирилишлари мумкин? ►40 ёшгача.
50. Контракт асосида оддий аскарлар лавозимига ҳарбий хизматга неча ёшгача кириш мумкин? ►30 ёшгача.
51. Муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган оддий аскарлар ва сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматга мажбурлар оддий аскар ва сержантлар таркиби лавозимига ҳарбий хизматга неча ёшгача киришлари мумкин? ►40 ёшгача.
52. Ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари сифатида ҳарбий хизматга неча ёшгача кириш мумкин? ►17 ёшдан 21 ёшгача бўлган фуқаролар ва 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган ҳарбий хизматчилар (аскарлар ва сержантлар) ва ҳарбий хизматга мажбурлар.
53. Ҳарбий хизматга чақирилган фуқароларга қандай кафолатлар берилади? ►Чақирилиш пайтида ишдан озод этилади, иш жойидаги ўртача иш ҳақи сақланиб қолинади. Йўл ҳаражатлари қопланади. Стационар даволанишда ишга қобилиятсизлик нафақаси тўланади.
54. Ҳарбий хизматни ўташ тартиби қандай ҳужжатлар билан белгиланади? ►“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида” ги қонун ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низом.
55. Контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскар (матрос)лар учун ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегараси қанча? ►45 ёш.
56. Кичик офицерлар учун ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегараси қанча? ►43 ёш.
57. Полковниклар учун ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегараси қанча? ►50 ёш.
58. Генерал-майор, генерал-лейтенант унвонидаги офицерлар учун ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегараси қанча? ►55 ёш.
59. Генерал-полковник унвонидаги офицерлар учун ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегараси қанча? ►60 ёш.
60. Саломатлиги яроқли, илмий даража ва катта иш тажрибасига эга бўлган ҳарбий хизматчиларнинг хизмат мудати хизматда бўлиш чегарасидан неча йилгача узайтирилиши мумкин? ►5 йилгача.
61. Ҳарбий хизматга чақирилган чақирилувчилар ёки заҳирадаги офицерлар учун ҳарбий хизматда бўлишнинг бошланиши қачондан?
►Чақирилган чақирилувчининг ёки заҳирадаги офицернинг ҳарбий қисмга жўнаш учун мудофаа ишлари бўлимига келган кун.
62. Ҳарбий хизматнинг тугаши деб қайси сана қабул қилинган?
►Ҳарбий хизматчи ҳарбий қисм командирининг буйруғига биноан шахсий таркиб рўйхатидан чиқарилган кун.
63. Ҳарбий ўқув юртига ўқишга кирганлар учун ҳарбий хизматда бўлишнинг бошланиши қачон? ►Ҳарбий ўқув юртига кирган кун.
64. Кимлар “Курсант” деб аталадилар? ►Ҳарбий таълим муассасаларида ўқиётган фуқаролар, агар офицерлик унвонига эга бўлмасалар.
65. Кимлар “Тингловчи” деб аталадилар? ►Ҳарбий таълим муассасаларида ўқиётган фуқаролар, агар офицерлик унвонига эга бўлсалар.
66. Ҳарбий таълим муассасасига ўқишга киргунга қадар ҳарбий унвони бўлмаган фуқарога ўқишга киргач қандай унвон берилади? ►Оддий аскар.
67. Ҳарбий таълим муасасасидан ҳайдалган курсантлар қаерга жўнатиладилар?
►Резервга бўшатилади ёки истефога чиқарилади, ёҳуд муддатли ҳарбий хизматни ўтамаган бўлсалар ҳарбий қисмга хизматни ўташ учун.
68. Ҳарбий хизматчи қандай ҳолларда ҳарбий хизматдан бўшатилади?
►1) у ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизматда бўлишининг белгиланган ёш чегарасига етганида;
2) муддатли ҳарбий хизмат муддати тугаганда;
3) контракт муддати тугаганда;
4) штатлар қисқарганда ёки бошқа ташкилий-штат тадбир-чоралари муносабати билан ҳарбий хизматчидан хизматда фойдаланиш имконияти бўлмай қолганда;
5) саломатлигига кўра - уни ҳарбий-тиббий комиссия ҳарбий хизматга яроқсиз деб топганлиги муносабати билан;
6) қонун ҳужжатларига мувофиқ тарафлардан бирининг ташаббусига кўра контракт муддатидан олдин бекор қилинганлиги муносабати билан;
7) ҳарбий - таълим муассасасидан ўқищдан чиқарилганлиги муносабати билан;
8) хизмат вазифасига нолойиқ бўлиб қолганда;
9) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан махрум бўлиши муносабати билан;
10) ҳарбий хизматчи ҳарбий унвонидан махрум этилиши муносабати билан;
11) суд хукми конуний кучга кирганда.
69. Оддий аскар ва сержантларнинг резервда бўлиш ёши чегараси қанча? ►45 ёш.
70. Кичик офицерларнинг резервда бўлиш ёши чегараси қанча? ►45 ёш.
71.Катта офицерларнинг резерв ёши чегараси қанча? ► 55 ёш.
72. Генералларнинг резерв ёши чегараси қанча? ►55 ёш.
73. Резерв тоифалари неча тоифага бўлинади? ►2 тоифа.
74. Ҳарбий йиғинларга кимлар жалб этилади? ►Ҳарбий хизматга мажбурлар резервда бўлиш вақтида.
75. Резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларга мўлжалланган ҳарбий йиғинларни муддати қанчагача бўлиши мумкин? ►30 суткагача.
76. Фавқулодда вазиятларда Вазирлар Махкамасининг қарори асосида ҳарбий йиғинларга қанча муддатга жалб этилиши мумкин? ►60 суткагача.
77. Ҳарбий йиғинлардан кимлар озод этилиши мумкин? ►Корхона ва ташкилотлар учун бронлаштириб қўйилган ҳарбий хизматга мажбурлар.
78. Резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларга қайси ҳарбий унвонгача берилиши мумкин? ►Подполковник.
79. Резервда ва заҳирада бўлиш ёшининг чегарасига етган ёки саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган ҳарбий хизматга мажбурлар нима қилади? ►Истефога чиқарилади ва ҳарбий рўйхатдан ўчирилади.
80. Муқобил хизмат қандай хизмат? ►Чақирув бўйича хизмат ўрнига иқтисодиёт, ижтимоий соханинг кам-малака талаб этиладиган ишларни бажариш билан боғлиқ бўлган алоҳидахизмат тури.
81. Кимлар муқобил хизматни ўташ хуқуқига эга бўладилар? ►Ҳарбий рўйхатда турувчи ва хизматга чақирилиши лозим бўлган фуқаролар, агар диний таълимоти қурол-яроғдан фойдаланиши ва Қуролли кучларда хизмат қилишга йўл қўймайдиган, рўйхатга олинган диний ташкилотлар сафида турсалар.
82. Муқобил хизмат муддати қанча? ► 24 ой (олий маълумотлилар учун 18 ой).
83. Муқобил хизматни ўтаётганларга иш ҳақининг неча фоизи тўланади? ►80 фоизи.
84. Муқобил хизматдаги хизматчилар Ҳарбий қасамёд қиладиларми? ►Улар ҳарбий йиғинларга жалб этиладилар ва ҳарбий қасамёд қиладилир.
85. Муқобил хизматдан бўшатилган фуқаролар қаерга жўнатиладилар? ►Қуролли кучлар заҳирасига.
86. Муқобил хизматни белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқаролар қайси хужжат асосида хизматдан бўшатиладилар?
►Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг Қарорига кўра.
87. Ҳарбий рўйхат нима мақсадда тузилади?
►Давлатдаги мавжуд ва ҳарбий хизматга яроқли чақирилувчилар ресурсларини ҳисобга олиш ва тахлил қилиш учун.
88. Ҳарбий рўйхатдан кимлар ўтадилар? ►Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар.
89. Ҳарбий рўйхатнинг қандай турлари мавжуд? ►Умумий ва махсус.
90. Ҳарбий хизматдан бўшатилганлар ва ҳарбий хизматга мажбурлар хизматдан бўшатилгач турар жойида неча кун муддат ичида тегишли мудофаа ишлари бўлимига келишлари шарт? ►3 кун.
91. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар доимий яшаш жойи қанча муддатга ўзгарганда доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқишлари ва янги жойга рўйхатдан ўтишлари шарт? ►Доимий яшаш жойи бир ярим ойга ўзгарганда ёки уч ойдан зиёд муддатга хизмат сафарига борганда.
92. Сафарбарлик бўйича уруш даврида ҳарбий хизматга чақирилиш қайси хужжат асосида ўтказилади?
►Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан.
93. Сафарбарликдан бўшатиш қайси хужжат асосида амалга оширилади? ►Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан.
94. Умумий ҳарбий мажбуриятни бажариш ва ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чора-тадбирлар молиявий ва моддий жиҳатдан қайси манба ҳисобидан амалга оширилади?
►Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ молиялаштиришнинг бошқа манбалари ҳисобидан.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|