|
|
bet | 9/10 | Sana | 26.06.2022 | Hajmi | 0,82 Mb. | | #706604 |
| Bog'liq Harbiy kafedra
VI-бўлим.
ТИББИЙ-САНИТАРИЯ ТАЙЁРГАРЛИГИ БЎЙИЧА ТЕСТ САВОЛЛАРИ
1. Шикастланишлар неча хил бўлади? ►Очиқ ва ёпиқ.
2. Одам танасидаги қоннинг қанчаси йўқотилса одамни ўлимга олиб келади? ►1/2 қисми.
3. Жароҳатланган одамга 1-тиббий ёрдам кўрсатилганда аввало нима қилинади? ►Қон кетиш тўхтатилади.
4. Боғламлар неча хил бўлади? ►Юмшоқ ва қаттиқ.
5. Юмшоқ боғламларга нималар киради? ►Тўхтатувчи ва эзувчи материаллар (дока)
6. Қаттиқ боғламларга нималар киради? ►Шинали, крахмалли, гипсли материаллар.
7. Қон кетиш неча хил бўлади? ►4 хил.
8. Қон кетишларнинг орсида энг хавфли қандай қон кетиш? ►Артериал қон кетиш.
9. Паренхиматоз қон кетиш қачон юз беради? ►Паренхиматоз органлари (буйрак, жигар ва бошқалар) шикастланганда.
10. Катта ёшдаги одам қанча миқдорда қон йўқотса ўткир камқонликка учрайди? ►1-1,5 литр.
11. Коллапс нима? ►Артериални ҳалокатли пасайиб кетиши.
12. Одамни хушдан кетиши нима сабабдан юз беради? ►Бош мияни қон билан таъминлашда қон етишмовчилиги туфайли.
13. Жгут нима мақсадда ишлатилади? ► Жароҳатланганда қонни тўхтатиш учун.
14. Қонни тўхтатиш учун жгут топилмаса нимадан фойдаланиш мумкин?►Қўл ости материалларидан бурама солинади.
15. Бурама асосан қандай қон кетишда ишлатилади? ►Артериал қон кетишда.
16. Жгут қанча муддат ичида бўшатилиб туриши керак? ►Ёзда 1,5 -2 соатда, қишда 1-1,5 соатда.
17. Суяк синиши неча хил бўлади? ►Очиқ ва ёпиқ синиш.
18. Суяк синганда биринчи ёрдам кўрсатиш учун аввало нима қилиш керак?►Шикастланган бўғинни ўз вақтида ва тўла иммобилизация қилиш зарур.
19. Сон суяги синганда қандай шинадан фойдаланилади? ►Дитерихс шинадандан.
20. Болдир суяги синганда уни иммобилизация қилиш учун ҳеч нарса топилмаса нима қилинади?
►Шикастланган оёқ бутун оёққа жуфтлаб боғлаб қўйилади.
21. Куйиш неча хил бўлади? ►Термик ва химиявий моддалардан куйиш.
22. Куйишнинг нечта даражаси фарқ қилинади? ►Енгил, ўртача оғир, оғир, жуда оғир.
23. Бош ва бўйин юзаси бутун тана юзасининг неча фоизига тенг? ►9 фоизига.
24. Бир қўл юзаси бутун тана юзасининг неча фоизига тенг? ►9 фоизига.
25. Кўкрак ва қорин юзаси бутун тана юзасининг неча фоизига тенг? ►18 фоизига.
26. Гавданинг орқа юзаси бутун тана юзасининг неча фоизига тенг?►18 фоизига.
27. Баданнинг неча фоизи куйганда куйиш касаллиги бошланади? ►15 фоизи.
28. Ўткир нур касаллиги қачон бошланади? ►Одамга бир йўла 100 Р нур таъсир этганда.
29. 100 Р нур неча грей (Ги) га тенг? ►1 Ги га.
30. Ўткир нур касаллигининг неча даражаси тафовут қилинади? ►Тўртта.
31. Ўткир нур касаллигининг енгил даражаси қачон бошланади? ►2 Ги дозада нур таъсир этганда.
32. Ўткир нур касаллигининг ўртача оғир даражаси қачон бошланади? ► 2-4 Ги дозада нур таъсир этганда.
33. Ўткир нур касаллигининг оғир даражаси қачон бошланади? ►4-6 Ги доза нур таъсир этганда.
34. Ўткир нур касаллигининг ўта оғир даражаси қачон бошланади? ►6 Ги дан юқори дозада нур таъсир этганда.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|